Н.Қ. ЙЎлдошев, В. И набоков, О. А. Арипов, О. АҲмедов



Download 2,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet122/146
Sana23.02.2022
Hajmi2,66 Mb.
#118454
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   146
Bog'liq
menezhment nazariyasi

Мартабани бошқариш –бу ходимни лавозимлар ѐки иш жойлари 
иерархияси бўйича маълум вақт оралиғида, унинг мотивацияси, касбий 
маҳорати, тажрибаси, билимлари ва кўникмаларини шаклланиши, ҳамда 
корхона ривожланишининг талаблари, стратегияси ва режаларини ҳисобга 
олиш билан режали равишда ташкилий илгари силжитишдир. 
Мартабали бошқаришни рационал ѐки ва лавозимларни эгаллашнинг 
миъѐрий муддатларини ходимнинг истаклари ва шахсини, ҳамда корхона 
эҳтиѐжларини ҳисобга олиш билан илмий асослашни кўзда тутувчи уни 
режалаштиришдан бошлаш керак. 
Ушбу мақсадда мартабаграмма, яъни ташкилотдаги (ва унинг 
ташкарисидаги) касбий ва лавозимли ўринларни рўйхатидан фойдаланиш 
керак, у касб эгасини у томонидан ташкилотдаги маълум ўринни эгаллаш 
учун мувофиқ ривожланганлигини; мутахассислик аниқ жойда самарали 
ишлаши учун керакли билимларни олиш ва зарурий кўникмаларни эгалаш 
учун қандай йўлни босиб ўтиши кераклиги ҳақидаги шакллантирилган 
тасаввурни қайд этади. 
Бундан ташқари, аниқ ходим мартабасини ривожланиши йиллар 
бўйича кўрсатилган, уни мартабали ўсишини таъминловчи эҳтимол бўлган 
аниқ тадбирлар рўйхатини ўз ичига олувчи режа ишлаб чиқилади. 
Ташкилотда мартабани режалаштириш билан ходимлар бўйича 
менежер, ходимларнинг ўзи, унинг бевосита раҳбари (линияли менежер) 
шуғулланиши мумкин. 
Ходимлардан фойдаланиш –бу ходимларнинг меҳнат салоҳиятини 
самаралироқ амалга ошириш учун шароитларни таъминлашга қаратилган 
тадбирлар мажмуасидир. 
Ходимлардан рационал фойдаланиш қуйидагиларни кўзда тутади: 
-иш жойлари ва ходимларнинг миқдорий ва сифатий мувофиқ-
лаштирилганлигига эришиш; 
- бандликнинг эгилувчан шаклларини қўллаш; 


372 
- ходимлардан фойдаланиш чегараларини ташкилотнинг жорий ва 
бўлажак эҳтиѐжларини ҳисобга олиш билан аниқлаш; 
- ходимларнинг меҳнат салоҳиятини аниқлаш, меҳнатни тўлиқроқ 
амалга оширилишига кўмаклашувчи иш шароитлари ва ташкил қилишни 
таъминлаш; 
- бандлик тизимига меҳнат қобилиятининг ҳар хил даражаларига эга 
ходимларни киритишга табақалаштирилган ѐндошувни қўллаш. 
Ишчи ўринларнинг сони ва ходимларнинг сонини мувофиқлаштиришга 
иш жойини алмаштиришлар, ходимларнинг ротациясини кўзда тутувчи 
ходимларни жойларига тўғри қўйиш, ташкилот ичидаги сафарбарликни 
кучайтириш воситасида эришилади. 
Ходимларни жой жойига қўйиш ходимлар таркибини таркибий 
бўлинмалар бўйича рационал тақсимлашдан иборат бўлади. У ишлаб 
чиқаришнинг ўзига хослиги, одамнинг психофизиологик сифатларини 
ишнинг мазмунига мос келишини ҳисобга олиш билан амалга оширилиши 
керак. Бунда иккита мақсад кўзланади: бўлинмаларнинг фаол ҳаракат 
қилувчи меҳнат жамоаларини шакллантириш ва ходимларни жой жойига 
қўйишнинг уларни ўсишига кўмаклашувчи истиқболлилиги. Ходимларни 
жой жойига қўйишда қуйидаги тамойилларга риоя қилиш зарур: ходимнинг 
шахсий сифатларини аниқ лавозимлар, ходимларнинг истиқболлилиги, 
ходимларни алмаштира олишлик талабларга мос келиши.
Ходимларни жой жойига қўйиш ва улардан яхшироқ фойдаланишга 
ташкилот ичидаги иш жойларини ўзгартириш ѐрдам беради, унинг остида 
меҳнат тақсимоти тизимидаги ходимларнинг жойларини ўзгартириш, ҳамда 
ташкилот доирасида меҳнатни қўллаш жойларини алмаштириш жараѐнлари 
тушунилади. Жойларни бундай ўзгартиришлар ҳаммадан аввал ташки- 
лотнинг доимо ўзгариб турувчи эхтиѐжлари билан асосланади. 
Иш жойларини ўзгартиришнинг қуйидаги сабаблари мавжуд: 
-ходимга унга кўпроқ мос келадиган ишни тақдим этиш; 


373 
-ходимларга бир бирига боғлиқ мутахассисликларни ўзлаштиришга 
кўмаклашиш; 
-ходимнинг тажрибасини кенгайтириш; 
-ишлаб чиқариш вазифаларини бажариш. 
Ходимлардан яхшироқ фойдаланишга ходимларнинг ротацияси, яъни 
уларни мунтазам равишда алмаштирилиши ҳам ѐрдам беради. Ротацияда 
ишнинг характери тубдан ўзгариши мумкин, бу ҳолларда кенг кўламли 
малакага эга ходим, ишлаб чиқаришнинг раҳбари шаклланади. Агар ходим 
қардош мутахассисликларнинг доирасига кирувчи бирнеча иш жойларини 
ўзгартирса, унда ишлаб чиқаришнинг маълум участкасидаги чукур ва ҳар 
томонлама билимларга эга мутахассис шаклланади. 
Ходимларнинг 
ташкилот 
ичидаги 
сафарбарлигини 
ишнинг 
унумдорлиги ва сифатини ўсишининг зарур шарти бўлган ходимлар 
таркибининг 
маълум 
барқарорлиги 
билан 
бирлаштириш 
керак. 
Ходимларнинг жойини ўзгартиш жараѐнини уларнинг ѐшига мувофиқ 
секинлаштириш керак. 
Назорат саволлари 
1. “Меҳнат жамоаси”тушунчасига таъриф беринг 
2. Қандай жамоалар расмий деб аталадилар? 
3. Ҳукмронлик нима? 
4. Раҳбарнинг “Таъсир этиш” ва “ҳукмронлиги”нинг фарқи нимадан 
иборат? 
5. Қонуний ҳукмронлик нимага асосланади? 
6. Менежерларни қўл остидагиларга таъсир этишнинг қандай шакллари
мавжуд? 
7. Ривожланишнинг қандай босқичида норасмий жамоа ташқи хатар 
билан курашиш учун таркибий жипслашади? 
8. Ҳукмронликнинг қайси шаклидан фойдаланиш каттароқ харажатли


374 
бўлади?
9. Ҳукмронликнинг қайси шакли учун менежернинг хатоли қарори
ғоятда исталган эмас? 
10. Харизма нима? 
11. Қандай ҳукмронлик энг инсонпарвардир? 
12. Ишонтириш нима? 
13. Кандай низолар дисвазифавий деб аталадилар? 
14. Низони ҳал қилишнинг қайси шахслараро усулларини энг самарали 
деб ҳисоблаш мумкин? 
15. Низоларни ҳал қилишнинг қайси усули бошқа томоннинг нуқтаи 
назарини қабул қилишни кўзда тутади? 
16. Низоларни ҳал қилишнинг қайси усули ҳукмронликдан фойдаланиш, 
қўл остидагилар ташаббусларини бўғишни талаб қилади? 
17. Иккита раҳбар ходимга зиддиятли талабларни берувчи низо қандай 
номланади? 
18. Ташкилот ходимларига кимлар киради? 
19. Ходимларни баҳолашнинг қандай замонавий усуллари мавжуд? 
20. Менежер мартабасини бошқариш нимани билдиради? 

Download 2,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   146




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish