381
имкониятига эгалар. Кўпгина ҳолларда шартномада қуйидаги шарт қўйилади:
оператор иншоат, ускуналар, хом ашѐ ва материалларни мутлоқ бош
компаниядан ижарага олиши керак. Бош компания
шартномада оператор
фирманинг товарлар ва хизматларнинг сифати, уларни безатилиши, савдо
маркасининг обрўси учун жаваб бериши мажбуриятини айтиб ўтади. Ўз
навбатида, у оператор корхонага бухгалтерия хизматини кўрсатади, сотиш
стратегияси бўйича
тавсиялар беради, бошқарув маслаҳатлари ва ходимларни
ўқитишни ташкил қилади. Одатда шартнома томонлар томонидан 5-10
йилли муддатга тузилади. Агар оператор қабул қилинган стандартларни
бузса, бош компания у билан шартномани ҳатто уни олдиндан хабардор
қилмасдан ҳар қандай пайтда бузиш ҳуқуқига эга.
Ташкилий нуқтаий назаридан бугун шартномали муносабатлар тизими
икки шаклдан фойдаланишда қурилади. Биринчиси кичик корхоналар бош
корхона маҳсулотлари билан савдо қилиши ѐки
унинг номидан хизматлар
кўрсатишлари ва сотишлар ҳажмидан белгиланган улуш олишига
асосланади. Аммо кичик корхона эгаси сотишлар билан боғлиқ таваккал-
чиликка эга бўлади. Юк ва енгил автомобилларни сотишлар ва уларга
хизматлар кўрсатиш, ѐнилғи қуйиш шаҳобчалари хизматлари, алкоголсиз
ичимликларни сотишлар шартнома муносабатлари
ушбу шаклининг типик
соҳасидир.
Кейинги ўн йилликларда шартнома муносабатларининг иккинчи шакли
– корпоратив шакли оммавий бўлган. У савдо маркаси, маҳсулотлар ва
хизматлардан фойдаланишдан ташқари фирма операторни бош компания
хўжалик фаолиятининг тўлиқ даврасига қўшилишини кўзда тутади. Оператор
корхоналар бундай ҳолда корпорациянинг бозор стратегияси, унинг
режалаштириш ва бошқарувни ташкил қилиш қоидаларига мувофиқ ҳаракат
қиладилар,
унинг техник талаблари, стандартлари ва сифатни таъминлаш
шартларига риоя қиладилар, Ўқитиш ва ишлаб чиқаришни ривожлантириш
дастурларида, ахборатлар билан таъминлашнинг ягона тизимида иштирок
этадилар ва ўз ишларининг иқтисодий натижалари учун бутунлай жавоб
382
берадилар. Корпоратив шаклдан кўпроқ овқатлантириш, саноат маҳсулот-
лари билан чакана савдо қилиш корхоналарини ташкил қилишда,
бизнесга
хизмат
кўрсатишда
маиший
хизматларда
фойдаланилади.
Кейинги йилларда
ишга доир хизматлар: ахборотларни ишлаб чиқиш
бўйича хизматлар, идора ишлари, корхоналарни қўриқлаш ва ҳ.к. кичик
фирмалар фаол фаолияти соҳаси бўлиб қолганлар. Бу хизматлар соҳаси тез
ривожланмоқда, борган сари кучайиб бораѐтган рақобат фирмаларни
маъмурий ходимларга
харажатларни тежашга, ҳар бир ходимдан кўпроқ
натижа олишга эришишга мажбур қилади. Жуда катта буюрократик
тузилмаларда кўп ҳолларда буни қилиш қийин. Шунинг учун йирик
фирмаларда бошқарув ва мухандис-техник ходимларни қисқартириш ва
шунинг билан бир вақтда ишга доир хизматлар кўрсатувчи кичик корхоналар
тармоғи туридаги тежамкорроқ ва эпчилроқ шаклларни ривожлантириш
жараѐни содир бўлмоқда. Бу корхоналар ҳам шартномали (контрактли) тизим
доирасида ва ҳам мустақил ҳаракат қиладилар.
Назорат саволлари
1.Кичик бизнес тушунчасини ѐритиб беринг?
2.Якка тадбиркор деб қандай кишиларни айтиш мумкин?
3. Шерикчилик корхоналар нима?
4. Хусусий фирмалар деганда қандай фирмалар тушунилади?
5. Корпорациялар нима?
Do'stlaringiz bilan baham: