Н.Қ. ЙЎлдошев, В. И набоков, О. А. Арипов, О. АҲмедов



Download 2,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet115/146
Sana23.02.2022
Hajmi2,66 Mb.
#118454
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   146
Bog'liq
menezhment nazariyasi

10.3.Низоларни бошқариш 
Кўпинча меҳнат жамоаларида у ѐки бу низоли вазиятлар даврий 
равишда вужудга келадилар. 
Низо- бу иккита ѐки кўпроқ томонлар, яъни аниқ шахслар ва гуруҳлар 
ўртасидаги ҳақиқий курашдир, бунда ҳар бир томон ўзининг нуқтаи назари 
ѐки мақсади қабул қилишига ва бошқа томонни ушбу нарсани қилишига 
ҳалақит беришга ҳаракат қилади. 
Шундай фикр борки, низо бу ҳамма вақт ҳам исталмаган ҳодиса, ундан 
қочиш ва уни вужудга келган пайтдаѐқ дарҳол ҳал қилиш керак. Ҳақиқатда 
эса низолар ташкилот фаолиятининг самарадорлигини ошишига олиб 


352 
келувчи вазифавий ѐки гуруҳли ҳамкорлик ва улар фаолиятининг 
самарадорлигини пасайишига олиб келувчи дисвазифавий бўлишлари 
мумкин. Аниқроғи, низолар ҳам ижобий ва ҳам салбий вазифаларни 
бажаришлари мумкин (10.2. жадвал). Низоларнинг у ѐки бу вазифаларини 
устунлик қилиши асосан уларни бошқаришга боғлиқдир. 
Низоларни тўртта асосий тури мавжуд. 
10.2-жадвал 
Низоларнинг вазифалари
 
Ижобийлар 
Салбийлар 
Низолашувчи томонлар ўртасидаги 
кескинликни камайтириш 
Низода иштирок этишга катта 
моддий, руҳий харажатлар
Эътироз билдирувчилар, низонинг
сабаблари ҳақидаги янги 
ахборотларни олиниши
Ходимларни ишдан бўшатилиши, 
интизомни пасайиши, жамоадаги 
ижтимоий-руҳий муҳитни 
ѐмонлашуви
Ташқи душман билан курашда 
ташкилот жамоасини жипслашиши
Мағлуб гуруҳлар ҳақида душманлар 
ҳақидаги каби тасаввур 
Ўзгариш ва ривожланишга 
рағбатлантириш 
Ишга зиѐн ѐтказган ҳолда низони 
ўзаро ҳамкорлик жараѐнига ғоятда 
берилиб кетиш 
Қўл остидагиларда тобелик 
синдромини пасайиши
Низо тугагандан кейин – иштирок- 
чилар ўртасидаги ҳамкорликни 
камайиши ѐки тугаши 
Муаммоларни аниқланиши 
Ишга доир низоларни қийинчилик 
билан тикланиши 
Биринчи тур - шахс ичидаги низо. У ҳар хил шаклларда бўлиши 
мумкин. Унинг энг кенг тарқалган шаклларидан бири - бу ролли низолар, 
бунда бир киши олдига унинг иши натижалари қандай бўлиши сабабидан 
зиддиятли талаблар қўйиладилади. Масалан, бевосита бошлиқ – бўлим 
мудири товаршуносга пойафзал сифатини текширишни жадаллаштириш 
топшириғини беради, сифат бўйича раҳбар эса пойафзал сифатини 
текширишни технологик жараѐнни секинлаштириш йўли билан яхшилашни 


353 
талаб қилади. Низо якка ҳукмронликни бузилиши ва қўл остидаги шахс 
олдига зиддиятли талаблар қўйилиши туфайли вужудга келади.
Бир қатор ҳолларда якка шахснинг ичида содир бўлаѐтган шахс ичидаги 
низо уни мақсадлари ѐки қарашларининг низоси бўлади. У якка шахс ўзаро 
бир бирларини истисно қилувчи мақсадларни танлаган ѐки уларга эришишга 
ҳаракат қилаѐтган ҳолда мақсадларнинг низосига айланади. Якка шахс 
ўзининг фикрлари, қадриятлари ва умуман ҳулқининг қониқроқсизлигининг 
тан олган вақтда у фикрларнинг низоси бўлади. 
Иккинчи тур - шахслараро низо (энг кенг тарқалган). Раҳбарларга 
кўпинча жамоа манфаатларини ҳимоя қилишга тўғри келади (ускуналардан 
фойдаланиш вақтини тақсимлаш ва ҳ. к.). Бунда ҳар бир киши юқори 
раҳбариятни ушбу ресурсларни худди унга ажратишга кўндириши керак. Яна 
иккита мутахассисларни ўз лойиҳаларини амалга оширилиши учун 
тўқнашуви бўлиши мумкин. Битта бўш ўрин (лавозим)га иккита номзодлар 
ўртасида, ҳамда характер, қарашлар ва қадрияиларнинг ҳар хил аломатларига 
эга алоҳида шахслар ўртасида ҳам низо бўлиши мумкин. 
Учинчи тур - шахс ва гуруҳ ўртасидаги низо. Норасмий гуруҳлар 
ҳулқнинг меъѐрини белгилайдилар. Ҳар бир киши бу гуруҳга қабул қили- 
ниши учун уларга риоя қилиниши керак. Аммо агар гуруҳнинг тилаклари 
алоҳида шахснинг тилакларига нисбатан зиддиятда бўлса, бу ҳолда низо 
келиб чиқади. 
Низо лавозимли вазиятлар заминидан ҳам вужудга келиши мумкин. 
Раҳбар интизом чораларини қўллашга мажбур бўлади, улар қўл остидаги- 
ларда оммабоп бўлмасликлари мумкин. Бу вақтда гуруҳ жавоб зарбасини 
бериши- раҳбарга нисбатан муносабатни ўзгартириши мумкин. 
Тўртинчи тур - гуруҳлараро низо, яъни гуруҳлар (расмий ва норасмий) 
ўртасидаги , ҳамда касаба уюшмалари ва маъмурият ўртасидаги. Хизмат 
гуруҳлари кўпинча мақсадлардаги фарқлар туфайли бир бирлари билан 
низолашадилар. Масалан, харидорга сотиш бўлимида ҳамма вақт ҳам 
бюртмаларни бажариш учун кўпроқ товар захиралари бўлиши керак, бу ўз 


354 
навбатида, харажатларни кўпайишига олиб келади ва бунинг оқибатида, у 
молиявий ва бошқа бўлимларнинг манфаатларига зид бўлади. Бевосита 
менежерлар муҳитидаги низоларнинг бир неча турларини ажратиш мумкин, 
яъни: 

бошқарувнинг ҳар хил даражасидаги менежерлар ўртасидаги; 

менежерлар ва корхонага босим ўтказувчи гуруҳлар ўртасидаги; 

ҳам алоҳида шахслар ва ҳам менежментнинг ҳар хил ғояларнинг 
манбалари - катта ва кичик ѐшдаги бошқарувчилар вакиллари бўлган 
менежерлар ўртасидаги; 

менежерлар ва жамиятдиги ҳар хил ташкилотлар (касаба уюшмалари, 
бирлашмалар, матбуот гуруҳлари, лоббистлар ва ҳ к.) ўртасидаги. 
Шуни таъкидлаш керакки, низоларни турларга бўлиш етарлича 
шартлидир. Низоларнинг ҳар хил турлари ўртасидаги қатъий чегаралар 
мавжуд эмас ва амалиѐтда қуйдагича низолар вужудга келадилар: ташкилий 
вертикалли шахслараро, горизонталли очиқ гуруҳлараро ва бошқалар. 
Қуйидагилар низоларнинг асосий сабаблари бўладилар: 
1. Ҳамма вақт чекланган бўлган ресурсларни ходимлар ѐки бўлинмалар 
ўртасида тақсимланиши. Раҳбарият материаллар, одам ресурслари ва 
молиявий маблағларни ҳар хил гуруҳлар ўртасида шундай тақсимлашга 
ҳаракат қиладики, у ташкилот мақсадларига самаралироқ эришишга ѐрдам 
берсин. Бунда ҳар бир гуруҳ камроқ эмас, балки кўпроқ олишни истайди
натижада низо вужудга келади. 
2. Вазифаларнинг ўзаро боғликлиги. У бир одам ѐки гуруҳ вазифани ба- 
жаришда бошқа одам ѐки гуруҳга боғлик бўлган барча ерда мавжуд бўлади. 
3.Мақсадлардаги фарқлар. Корхона борган сари ихтисослашаѐтган 
бўлинмаларга бўлинган вақтда низоли вазиятлар вужудга келадилар. Улар ўз 
мақсадларини ўзлари шакллантирадилар ва уларга эришишга, бутун 
ташкилот мақсадларига эришишга қараганда кўпроқ эътибор қаратишлари 
мумкин. 


355 
4.Вазият ва фикрларни баҳолашдаги фарқлар. Қандайдир вазият 
ҳақидаги тасаввур маълум максадга эришиш истагига боғлиқдир. Вазиятни 
объектив баҳолашнинг ўрнига, одамлар, уларнинг фикрларига кўра, фақат 
ўзларининг гуруҳлари ва шахсий эхтиѐжлари учун қулайроқ вазиятнинг 
муқобиллиги ва жиҳатларини куриб чиқишлари мумкин. Масалан, қўл 
остидаги киши ўзини ҳамма вақт ҳам ўз фикрини ифодалаш ҳуқуқига эга деб 
ҳисоблайди, шу билан бир вақтда раҳбар, қўл остидаги киши фақат ундан 
сўралган пайтдагина ўз фикрини ифодалаш ҳуқуқига эга ва унга айтилган 
нарсани сўзсиз бажариши керак деб ҳисоблайди. 
5.Ҳулқнинг одатлар ва ҳаѐт тажрибасидаги фарқлар. Тадқиқотлар шуни 
кўрсатадиларки, ҳар хил ҳаѐт тажрибаси (маълумот, иш стажи, ѐши ва 
ижтимоий таърифлар)га эга одамлар ҳамма вақт ҳам тўлиқ ўзаро бир 
бирларини 
тушунишга 
эриша 
олмайдилар. 
Уларнинг 
ҳамкорлик 
қилишларида низолар вужудга келади. 
6. Қониқарсиз коммуникацион алоқа. Ахборотларга эга бўлмаган 
ходимлар вазият ѐки бошқаларнинг нуқтаи назарини тушина олмайдилар, бу 
низонинг сабаби бўлади. 
7. Ходимларнинг лавозимли йўриқномалари, ҳамда бўлинмалар ҳақи- 
даги қоидаларнинг йўқлиги, ноаниқлиги ѐки такрорланиши. 
8. 
Ходимнинг ҳуқуқлари, унинг фаолият натижалари учун 
жавобгарлигининг мутаносиб етарли эмаслиги. 
9. Жамоа аъзолари меҳнатини баҳолашнинг ўйлаб кўрилмаган мезон- 
лари. 
10. Меҳнатни ѐмон ташкил қилиниши ва шароитлари. 
11. Раҳбарлик лавозимига янги келган одамда раҳбарлик фаолияти, 
одамлар билан ишлаш қобилияти ва кўникмаларини йўқлиги. Бундай раҳбар 
одамларни уюштира олмайди. Хатто унинг қўл остидагиларга кўпгина 
қонуний талабларни ҳам эътироз, салбий реакцияни, баъзида эса низони 
келтириб чиқади. 


356 
12.Шахснинг атрофдагилар билан тўқнашувга берилувчи барқарор 
сифатлари, характери аломатларининг мавжудлиги, масалан ўз сўзида 
қаттиқ туриб олишга мойиллик, бошқаларнинг камчилигига чидамаслик, 
ўзини ўзи танқид қилишни пасайиши, манманлик ва тарбиясизлик. 
13.Бошқа одамнинг ҳусусиятлари ѐки ҳулқига нисбатан янглиш 
муносабатга асосланган психологик чидамаслик. Масалан, қандайдир камчи- 
ликларни у ѐки бу ѐш, миллат, касб, партияликнинг барча вакилларига 
асоссиз
тўнкашдан
иборат бўлган хурофий одатлар.
Аммо объектив сабаблар фақат шахс ѐки гуруҳ ўз эҳтиѐжини амалга 
ошириши мумкин бўлмаган, шахсий ва ѐки гуруҳли манфаатларига қаттиқ 
тегилган вақтдагина низонинг сабаблари бўладилар. Якка шахснинг жавоби 
кўпроқ шахснинг ижтимоий пишиб етилганлиги, ҳулқининг унинг учун йўл 
қўйиладиган шакллари, жамиятда қабул қилинган ижтимоий меъѐрлар ва 
қоидалар билан белгиланади. Бундан ташқари, якка шахсни низода иштирок 
этиши қўйилган мақсадларнинг унинг учун аҳамиятлилиги ва вужудга келган 
тўсиқлар уларни амалга оширишга қанчалик ҳалақит беришлари билан 
белгиланади. Субъектнинг олдига қанчалик муҳимроқ вазифа қўйилган, унга 
эришиш учун у қанчалик кўпроқ ҳаракат қилаѐтган бўлса, қаршилик 
шунчалик кучлироқ ва бунга ҳалақит берувчилар билан ўзаро низоли 
муносабат шунчалик кескин бўлади. 
Низолар сабабларини аниқлашнинг бир неча усуллари мавжуд. 

Download 2,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   146




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish