10.1-расм. “Сиз ким билан ишлашни давом эттиришни хоҳлайсиз?”
саволига жавобларнинг натижаси.
338
10.1-расмдан кўринишича, норасмий етакчи –“Б” эмас, балки “Н” –
расмий бошлиқ бўлади.
Корхона фаолияти учун меҳнат жамоаси аъзоларининг ваколатлари
муҳим аҳамиятга эга, улар Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат Кодекси,
республиканинг бошқа қонунлари, ташкилотнинг таъсис ҳужжатлари,
жамоавий шартнома томонидан белгиланиб берилади. Масалан, Меҳнат
Кодексининг 21-моддассига мувофиқ ходимлар қуйидаги ҳуқуқларга эгалар:
ушбу кодекс, бошқа республика қонунлари томонидан маълум тартиб
ва шартларда меҳнат шартномасини тузиш, ўзгартириш ва бузишларга;
унга меҳнат шартномасини томонидан маълум ишни тақдим этишга;
ташкилотнинг давлат стандартлари ва меҳнат хавфсизлиги ва меҳнат
шартномаси томонидан кўзда тутилган тегишли шароитларидаги иш жойига;
ўзининг малакаси, ишнинг мураккаблиги ва бажарилган ишнинг
миқдори ва сифатига мувофиқ иш ҳақини ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда
тўланишига;
иш вақтининг меъѐрий давомийлиги, айрим касблар ва ходимлар
категориялари учун қисқартирилган иш вақтини белгиланиши, ҳафталик дам
олиш кунлари, иш куни бўлмаган дам олиш кунлари, йиллик таътилларини
берилиши билан таъминланадиган дам олишга;
иш жойидаги меҳнат шароитлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш ҳақидаги
тўлиқ ишончли ахборотларга;
ушбу кодекс, бошқа республика қонунлари томонидан маълум тартибда
касбий тайѐргарлик, қайта тайѐрлаш ва ўз малакасини оширишга;
бирлашишга, шу жумладан касаба уюшмаларини ташкил қилиш ва ўз
меҳнат ҳуқуқларини, эркинликлари ва қонуний мафаатларини ҳимоя қилиш
учун сўзга чиқиш ҳуқуқига;
ташкилотнинг бошқарувида ушбу Кодекс, бошқа республика қонунлари
ва жамоавий шартнома шаклида иштирок этишга;
339
ўз вакиллари орқали жамоавий музокараларни олиб бориш ва жамоавий
шартномаларни тузишга, ҳамда жамоавий шартнома, битимларни
бажарилиши ҳақидаги ахборотларни олишга;
барча қонун томонидан ман қилинмаган йўллар билан ўзининг меҳнат
ҳукуклари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга;
шахсий ва жамоавий меҳнат низоларини ушбу Кодекс, бошқа
республика қонунлари томонидан маълум тартибда ҳал қилишга;
ходимга у томонидан меҳнат вазифаларини бажарилиши муносабати
билан етказилган зарарни тўлаш ва маънавий зарарни ушбу Кодекс, бошқа
республика қонунлари томонидан маълум тартибда қопланишига;
республика қонунлари томонидан кўзда тутилган ҳолларда мажбурий
ижтимоий суғурталашга.
Ушбу меҳнат жамоалари расмий деб аталадилар . Расмий ташкилот- бу
корхоналарнинг кўрсатмалар, йўриқномалар, фармойишлар ва меъѐрлар
билан белгиланадиган ижтимоий муносабатлар тизимидир. У раҳбарлар
томонидан ташкилотлар аъзоларининг идеал ҳулқини тан олинишида
қурилади. Расмий ташкилот ѐки тузилма корхона (ѐки қандайдир муассаса)ни
умуман фаолият юрита олиши учун зарурдир. Расмий тузилма ушбу
корхонанинг асосий вазифалари қандайлиги билан белгиланади. Ушбу
вазифаларни амалга ошириш учун ҳам одамлар гуруҳининг техник
асосланган ҳолати вужудга келтирилади, уларнинг хизмат вазифалари
белгиланади.
Расмий тузилма– бу одамлар ташкилотнинг асосий вазифаларига
нисбатан бажарадиган роллари ва вазифаларнинг тизимидир. Бу тузилмани
ривожланишида ташкилотларга берилган ҳокимият, ваколатларнинг роли
жуда каттадир. Қуйидагилар унинг асосий элементларидир:
меҳнат тақсимоти (горизонтал ихтисослашиш тизими);
лавозимларнинг вертикал бўйича субординацияси;
коммуникациялар тизими;
340
Бундан ташқари, ташкилотларда норасмий жамоалар- одамларнинг
маълум мақсадларга эришиш учун мунтазам равишда ўзаро ҳамкорлик
қилувчи спонтан равишда(ташқи таъсир эмас, ички таъсир натижасида)
вужудга келадиган гуруҳлари мавжуд бўлади. Бу мақсадлар норасмий
ташкилотларни мавжуд бўлишининг сабаби бўладилар. Бунинг устига йирик
ташкилотларда бир эмас, бир неча норасмий ташкилотлар мавжуд бўлади.
Норасмий ташкилотларда расмийлар билан кўпгина умумийлик бўлади,
улар худди кўчирилгандек бўладилар. Улар маълум даражада расмий
ташкилотлар каби ташкил қилинганлар, яъни иерархия ва етакчиларга эгалар.
Норасмий ташкилотларнинг етакчилари расмий ташкилотларнинг
етакчилари каби ҳокимиятга эришишга ва гуруҳ аъзоларига нисбатан таъсир
кўрсатиш воситаларини қўллашга интиладилар. Фарқ шундан иборатки,
расмий
ташкилотлар
етакчилари
ўзларига
берилган
ваколатлар
кўринишидаги қўллаб қуватлашларга эгалар ва ўзларига топширилган аниқ
ва хизмат соҳасида ҳаракат қиладилар. Норасмий етакчиларнинг таянчи
уларни гуруҳлар томонидан тан олинишидан иборатдир. Ўзларининг
ҳаракатларида улар одамлар ва уларнинг ўзаро муносабатларига суянадилар.
Норасмий етакчи иккита асосий вазифани бажаради: гуруҳга мақсадларга
эришишда ѐрдам бериш ва уни мавжуд бўлишини қўллаб қувватлаш. Баъзида
вазифаларни ҳар хил одамлар- иккита етакчи бажаради.
Норасмий ташкилотларда ҳам қоидалар ва ҳулк меъѐрлари мавжуд,
аммо улар ѐзилмаганлар. Улар рағбатлантиришлар ва жазолар билан
мустаҳкамланадилар. Аммо агар расмий ташкилот , унинг тузилиши ва тури
раҳбарият томонидан онгли равишда, олдиндан ўйланган режа асосида
қурилган бўлса, норасмий ташкилотнинг тузилиши ва тури ўзаро ижтимоий
ҳамкорлик натижасида вужудга келади.
Норасмий жамоани ташкил бўлиши жараѐни ғоятда узундир.
Мутахассислар бу жараѐнни одатда 5 босқичга бўладилар:
- биринчисида одамлар онгсиз ҳалокатли характердаги қандайдир
ҳодисага стихияли жавоб қайтариш билан бирлашадилар;
341
- иккинчи босқичда одатда онглироқ туйғулар бўлади;
- учинчи босқичда норасмий жамоа қандайдир ташқи доимий хатарга
қарши биргаликда кураш учун энди ташкилий равишда бирлашади;
- тўртинчи босқичда бирлашган одамларга қандайдир ижобий нарса,
масалан, рақобат курашида қарор топиш, обрўли клубга тегишлилик ва ҳ.к.
омил сифатида бўлади;
- бешинчи босқичда одамлар фақат жамоа бўлиб ҳал қилиш мумкин
бўлган йирик узоқ муддатли маҳсадларни ҳал қилиши учун бирлашадилар.
Жамоанинг жипслашганлиги даражаси уни пишиб етилганлик босқичига
боғлиқдир.
Одамларнинг норасмий ташкилотларга киришларининг бир неча сабаб-
лари мавжуд;
1) ушбу ташкилотларга тегишлик ҳисига эҳтиѐж;
2) ходимлар норасмий ташкилотдан оладиган, аммо улар менежердан
олмайдиган ѐрдам;
3) ходимларнинг ҳимояси, масалан меҳнат шароитлари талабларга риоя
қилиш. Бунинг устига ҳимоя вазифаси раҳбарга ишонмаган вақтда муҳимроқ
аҳамият касб этади;
4) одамларнинг мулоқот қилишга эъҳтиѐжи. Одамлар атрофларида
нималар содир бўлаѐтганлигини билишни истайдилар, аммо кўпгина таш-
килотларда уларни етарлича хабардор қилмайдилар. Бунинг устига, раҳ-
барлар баъзида ахборотларни ўз ходимлардан атайлаб яширадилар;
5) одамларнинг
ўзаро хайрихоҳлиги. Улар кўпинча норасмий
ташкилотларга ўзлари хайрихоҳ бўлганларига яқинроқ бўлиш учун
кирадилар.
Норасмий ташкилотлар куйидаги муаммоларни яратишлари мумкин:
корхона фаолияти самарадорлигини пасайиши, ѐлғон хабарларни тарқалиши,
илғор ўзгаришларга қарашлик қилиш ва бошқалар. Шунинг билан бир вақтда
агар гуруҳли меъѐрлар расмий маълумлардан устунлик қилса норасмий
ташкилотлар фойда
келтиришлари
мумкин
(корхонага
содиқлик,
342
жамоачиликни юқори руҳи ва меҳнатнинг юқорироқ унумдорли). Бўлажак
муаммоларни енгиш ва норасмий ташкилотлар фойдасидан фойдаланиш
учун менежерлар уларни тан олишлари, улар билан ишлашлари, уларнинг
қарорларини ҳисобга олишлари , уларнинг етакчилари ва аъзолари фикрига
қулоқ солишлари, норасмий ташкилотларини қарорлар қабул қилишга жалб
қилишлар, овозаларнинг расмий ахборотларни оператив бериш билан йўлини
тўсишлари керак.
Бундан ташқари, менежер фаолиятини ташкил қилишга расмий ва
норасмий тузилмаларнинг ўзаро муносабати ҳам таъсир кўрсатади, чунки
кўпгина шундай вазифалар ва хизматларни бажаришга тўғри келадилар, улар
амалга оширилиши бевосита расмий кўрсатмалар пироварида пайдо
бўладиган характерлар ва уларнинг натижаларига қанчалик мос келишига
боғлиқдир.
Кейинги вақтларда расмий ва норасмий ташкилотларнинг муво-
фиқлигини таъминлаш, уларнинг ўзаро ҳамкорлигини уйғунлаштириш ғояси
кенг тан олинмоқда. Кўпинча шуни кузатиш мумкинки, ташкилот
аъзоларининг норасмий алоқалари ташкилотнинг расмий режасига мос
келадилар. Расмий ва норасмий ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлиги албатта
қандайдир тасодифий четга чиқиш бўлмайди. У доимо мавжуд бўлади.
Менежерлар томонидан бу нарса ҳисобга олиниши, икки тузилмаларнинг
ўзаро ҳамкорлигидан ишнинг манфаатлари йўлида фойдаланиш мақсадида
ҳаракатлар қилиниши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |