Н.Қ. ЙЎлдошев, В. И набоков, О. А. Арипов, О. АҲмедов


Етакчилик ҳулқи концепциялари



Download 2,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/146
Sana23.02.2022
Hajmi2,66 Mb.
#118454
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   146
Bog'liq
menezhment nazariyasi

Етакчилик ҳулқи концепциялари. Улар (олдинги назариядаги) ким 
етакчи бўлади саволидан етакчилар нима ва қандай қиладилар саволи томон 
силжиганлар, яъни етакчиларни махсус дастурлар бўйича тайѐрлаш 
имкониятини кўзда тутганлар. Бунда қуйидагилар энг аҳамиятли 
концепциялар бўладилар. 
1. Раҳбарликнинг учта услуби концепцияси. Ўрганиш учта етакчилик
усуллари: авторитар, демократик ва пассивдан фойдаланишни самарали 
солиштиришдан иборат бўлган. Аммо қандайдир битта услубнинг самарали 
етакчилик билан тўғридан тўғри алоқаси топилмаган. 
2. Огайо штати Университетининг тадқиқотлари. Раҳбарликнинг икки 
омили назариясини ишлаб чиқишга бағишланган. иккита ўзгарувчанлар: 
муносабатларнинг тузилиши ва ушбу тузилма доирасидаги муносабатлар 
асос қилиб олинганлар. Биринчисига етакчи томондан гуруҳда яратилган 
муносабатлар тузилмаси: ролларни белгилаш, коммуникацион оқимлар, иш 
қоидаларини белгилаш киради. Иккинчиси ўз ичига етакчи ва эргашувчилар 
ўртасидаги муносабатларни олади. 
Тадқиқотчилар иккита хулоса чиқарганлар. Биринчиси. Муноса- 
батларнинг тузилиш ва ишга қанчалик кўп эътибор қаратилса, қуйидаги 
шароитларда шунчалик катта самарага эришилади: 

натижалар олиш мақсадида кимдандир (етакчилардан ташқари) кучли 
босим; 

вазифа ходимларни қаноатлантиради; 

ходимларни ахборотлар ва иш ҳақидаги кўрсатмалар олиши етакчига 
боғлиқдир; 

бошқарувчанлик кўламига риоя қилинади. 
Қуйидаги ҳолда муносабатлар ва ходимлар заруриятларига мос келувчи 
нарсага кучайтирилган эътибор қаратилса, самара беради: 


245 

вазифалар машаққатли бўлса; 

ходимлар бошқарувда иштироқ этишга мойиллар; 

ходимлар ниманидир ўзлари ўрганишлари керак; 

улар, бу нарса ишни бажаришга таъсир қилишини ҳис қиладилар; 

етакчи ва ходимлар статусида катта фарқлар мавжуд эмас. 
Иккинчи хулоса. Етакчиликнинг самарадорлиги яна бошқа омиллар- 
ташкилий маданият, технология, ишдан қаноатланганликка ҳам боғлиқ 
3.Мичиган Университетининг тадқиқотлари. У самарали ва самарасиз 
етакчилар ҳулқидаги фарқларни белгилашни ўз олдига мақсад қилиб 
қўй 
ган. Етакчи ҳулқидаги иккита ўзгарувчанлар асос қилиб олинган: етакчининг 
эътиборини ишга ва ходимларга қаратиш. Тадқиқот натижалари самарали 
етакчи ҳақида қуйидаги хулосаларни чиқаришга имкон берган: 

у ходимларни қўллаб қувватлайди ва улар билан яхши 
муносабатларни ривожлантиради; 

ходимларни бошқаришга шахсий эмас, балки гуруҳли ѐндошувдан 
фойдаланади; 

иш ва жиддий вазифаларни бажаришнинг чегаравий юқори 
даражасини ўрнатади. 
Энг яхши услубни белгилай олмай, тадқиқотчилар шундай хулосага 
келдиларки, ходимларни қўллаб қувватлаш ва уларни қарорлар қабул 
қилишга жалб қилиш самарали етакчиликнинг шарти бўлади. 
3. Бошқарув тизим концепцияси (Р. Ликерт). Мичиган Университети 
ѐндошувларига асосланган ҳолда, у самарали етакчилар томонидан 
фойдаланиладиган бошқарувнинг умумий намуналарини ўрганишни ўтказди. 
Кейингилар асосий эътиборни инсоний омилга қаратаѐтганликлари ва 
мақсадларга эришиш бўйича ишни бажаришга гуруҳли ѐндашувни 
ривожлантиришга интилаѐтганликларида топди. Улар томонидан етакчилар- 
нинг иккита категорияси ажратилган: 

ходимларга қаратилганлар; 


246 

ишга қаратилганлар. 
Тадқиқотларни давом эттириш бошқарувнинг, тизимлар деб аталувчи 
тўртта устивор услубини ажратишга имкон берган. 1- тузим вазифани 
бажаришга қаратилган, кучли равишда туркумлаштирилган авторитар 
етакчилик услубидир. 4- тузим унинг қарама қаршиси, қўл остидагилар 
билан муносабатларни ривожлантириш ва гуруҳли, биргаликда ишлашга 
қаратилган усулдир. 2- ва 3- тузимлар иккита энг кейинги чеклар ўртасидаги 
оралиқлар сифатида бўладилар. 
Тадқиқотларни кўрсатишгча, самарали етакчилик кўпроқ 4-тизимга ва 
1-тизимга яқинроқ жойлашади. Аммо амалиѐтда 4-тизимга мос келувчи 
услубга риоя қилиш шунчалик осон бўлмаган. Камроқ ташкилотлар бу 
усулдан фойдаланганлар, чунки унга ўтиш етакчи ва унга эргашувчилар 
ҳулқида кескин ўзгаришларни ўтказиш зарурияти билан боғлиқдир. 
5. Бошқарилувчи тўр (Блейк ва Моутон). Модель раҳбарликнинг ягона 
тўғри усули борлигини кўргазмали намойиш қилади. Бошқарув тўри иккита 
ўзгарувчанлар ѐки етакчилик ҳулқидаги ўзгаришлар: горизонтал ўқда- 
ишлаб чиқаришга шўъбаиқиш, вертикалда эса- одамларга шўъбаиқишни 
кесишишларидан ташкил қилинган матрицадан иборат бўлади. 
Бошқарилувчи тўрнинг ўзгарувчанлари, моҳияти бўйича мойиллик 
(кимгадир ѐки нимагадир) ва қараш(нимагадир) характерига эга бўлиб, 
кейинги ҳулкни белгилаб берадилар, яъни иккала шўъбаиқиш ҳам инсоний 
онг ва ҳам одамнинг ҳаракати билан боғлиқдир. Матрицанинг 1дан 9 гача 
бўлган ўқларидан ҳар бирини шкалаларга бўлиш қўйидаги бешта асосий 
етакчилик усулларининг худудини чизиб кўрсатиш имкониятини беради; 

одамларни бошқариш (одамларга меҳрибона муносабат); 

ишни бошқариш (ишга кўпроқ, одамларга эса- камроқ эътибор); 

кам бошқариш (камроқ бошқарув ҳаракатлари); 

ўртача бошқарув (иш ва одамларга эътиборнинг мувозанати); 


247 

иштирок этиш билан бошқариш (одамларнинг вазифалари ва ўзаро 
ҳамкорликлари; умумий манфаатлар ва мақсадлар мавжудлигидаги ўзаро 
боғликлик; ишонч ва ҳурматдаги муносабатлар). 
Бунда, вазиятдан қатъий назар, кейинги услуб энг яхшилиги аниқланган. 
Кўриб чиқилаѐтган модель менежерларда катта машҳурликка эга бўлган. 
Ундан энг яхши етакчилик ҳулкини унинг учун махсус ишлаб чиқилган 
ўқитиш ва тайѐрлаш дастурларида иштирок этиш билан ишлаб чиқиш учун 
фойдаланилади. 
6. Етакчилик ҳулқини “мукофотлаш ва жазолаш” концепцияси. Бу ерда 
етакчи қўл остидагиларнинг ҳулқини истаган йўналишга ўзгартириш 
жараѐнини бошқарувчи киши сифатида кўриб чиқилади. Бунда шу нарса 
маълумки, ишни бажаришнинг эришилган даражаси учун мукофотлаш ходим 
томонидан ҳаракатларнинг одатдаги даражасини оширишига ва ишдан 
қаноатланишига олиб келади. Ишни бажаришнинг адекват бўлмаган 
даражаси учун жазолаш, худди ишни бажарилиши даражасини ҳисобга 
олмасдан мукофотлаш каби ҳал қилинаѐтган ҳаракатларга ва ҳам ишдан 
олинган қаноатланишга ҳар хил таъсир кўрсатади. Ва ниҳоят, ишни 
бажарилиши даражаси ҳисобга олмасдан жазолаш ишни бажарилиши ва 
ходимни қаноатланишида кўпроқ салбий аксини топади. 
7. “Етакчиларни алмаштирувчилар” концепцияси (Керр ва Жермейер). 
Улар томонидан қўл остидагиларни иш ва уларни қаноатланишига етакчилик 
таъсирига эҳтиѐжни йўкка чиқарувчи ўзгарувчанлар ѐки етакчиларни 
алмаштирувчилар деб аталувчиларнинг мавжудлиги ҳақидаги тахмин илгари 
сурилган. Масалан, ишнинг катта тажрибаси, қобилияти ва тайѐргарлик 
даражасига эга қўл тобелар раҳбарликка эҳтиѐжини бартараф қилгандек 
бўладилар. Туркумлаштирувчи етакчи мустақил ва малакали ходим 
томонидан кучли қаршиликни бошидан кечиради. Кейинги учун ўзини ўзи 
бошқариш етакчининг кўрсатмаларига қараганда жозибалироқ бўлади. 
Етакчиликни алмаштирувчилар ва уларнинг у ѐки бу раҳбарлик усули 
билан алоқаси ишлаб чиқилган. 


248 

Download 2,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   146




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish