Н.Қ. ЙЎлдошев, В. И набоков, О. А. Арипов, О. АҲмедов



Download 2,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/146
Sana23.02.2022
Hajmi2,66 Mb.
#118454
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   146
Bog'liq
menezhment nazariyasi

8-боб. Замонавий менежер. 
8-бобда қуйидагилар кўриб чиқилади: менежер, менежерларнинг 
даражалари; менежерлар томонидан бажариладиган вазифалар; менежернинг 
олдига қўйиладиган талаблар; менежернинг қасбий маҳорати ва 
ташкилотчилик қобилияти, етакчилиги; менежернинг услуби ва имиджи; 
менежернинг ишга доир этикаси ва этикети. 
 
8.1 Менежер: тушунчаси, шахсий ва ишга доир сифатлари, 
вазифалари
Менежер –бу бошқарув фаолияти билан шуғулланувчи ва бозор 
шароитларида фаолият юритувчи ташкилот фаолиятининг маълум турлари 
бўйича қарорлар қабул қилиш ваколатларга эга бўлган одамдир. Менежерлар 
ташкилотда ҳар хил ўринларни эгаллайдилар (директор, гуруҳ раҳбари, 


234 
ишларнинг маълум турларининг ташкилотчиси, бошлиқ, мудир ва ҳ.к.), 
жудаям бир хил бўлмаган масалаларни ечадилар, ҳар хил вазифаларни 
бажарадилар. 
Ташкилот менежерсиз мавжуд бўлиши мумкин эмас, чунки улар 
қуйидаги вазифаларни бажарадилар: 

ташкилотдаги алоҳида операциялар ўртасидаги алоқаларни ўрнатади- 
лар; 

ташкилот томонидан ўзининг асосий белгиланишини бажарилишини 
таъминлайдилар; 

ташкилот ѐки бўлинма жамоасига раҳбарликни амалга оширадилар; 

обрўси, юқори касбий маҳорати ва ижобий ҳиссиѐтларидан 
фойдаланган ҳолда қўл остидагиларни ўзининг орқасидан олиб боришга 
қодир етакчи ролида бўладилар; 

ташкилот фаолиятининг стратегиясини ишлаб чиқадилар; 

ташкилот фаолиятининг натижалари учун жавобгарликка эга 
бўладилар; 

ташкилотга тегишли бўлган шахслар ѐки идораларнинг мафаатларини 
таъминлайдилар; 

ташкилотнинг ташқи муҳит(ҳокимият, шериклар ва ҳ.к.) билан 
алоқаси бўйича асосий бўғин ролини бажарадилар; 

жамоани ташкил қиладилар ва уни ривожланишини керакли йўлга 
йўналтирадилар, юқори аҳлоқий сифатларга эга бўлган ҳолда, жамоа 
аъзоларини тарбиялайдилар; 

ҳозирги шароитлардаги фаннинг ролини тушунувчи, у ѐки бу 
кашфиѐт ѐки “ ноу-хау” ни баҳолашни билувчи ва уларнинг дарҳол ишлаб 
чиқариш (тижорат)га тадбиқ этувчи инноватор ролида бўладилар; 

ғояни ишлаб чиқадилар, ундаги кучли ва заиф томонларини топади- 
лар, муаммонинг моҳиятига қарашга, ҳақиқатгача суриштириб билишга 
интиладилар; 


235 

қилинганларни таҳлил қиладилар, баҳолайдилар, ишларининг ҳолати- 
ни яхшилаш бўйича тадбирларни белгилайдилар ва амалга оширадилар; 

ташкилотни ҳар хил тадбирларда номоѐн қиладилар. 
Менежернинг вазифалари ва улар амалга оширилаѐтган вазиятлар турли 
тумандир, шунга қарамасдан учта асосийларни ажратиш мумкин. 
Биринчидан, менежер ташкилотнинг асосий вазифаларини белгилайди, 
ресурсларни тақсимлаш масалаларини ҳал қилади, жорий тузатишлар 
киритишни амалга оширади, бунда у қабул қилинган қарорнинг оқибатлари 
учун жавобгарликка эга бўлади. Шунинг учун менежер нафақат қарорнинг 
энг яхши вариантини танлаши, балки ўзи раҳбарлик қилаѐтган жамоани 
маълум йўналишга олиб боришга жазм қилиши керак. 
Иккинчидан, менежер ички ва ташқи муҳит ҳақидаги ахборотларни 
тўплайди, уларни тарқатади ва ниҳоят ташкилотнинг мақсадларини 
тушунтириб беради. Менежернинг ишининг натижаси унинг қанча ахборотга 
эга бўлишига боғлиқдир. 
Учинчидан, менежер ташкилотнинг ичидаги ва ташқарисидаги 
муносабатларни шакллантирувчи, ташкилот аъзоларини мақсадларга 
эришишга 
ундовчи, 
уларнинг 
ҳаракатларини 
мувофиқлаштирувчи, 
ташкилотнинг вакили сифатида ҳаракат қилувчи раҳбар сифатида бўлади. У 
одамлар орқасидан боришга тайѐр бўлган киши бўлиши керак. 
Менежерларнинг ташкилотдаги ўрнига, улар томонидан ҳал 
қилинадиган вазифаларга кўра ушбу вазифалар уларга кўпроқ ѐки камроқ 
даражада мос бўлишлари мумкин. Аммо ҳар бир менежер албатта қарорлар 
қабул қилади, ахборотлар билан ишлайди ва ташкилот(бўлинма)нинг 
раҳбари бўлади. 
Менежерларни анъанвий равишда учта даражага: қўйи, ўрта, юқорига 
бўладилар (5.1 расм) 
Юқори даражадаги
менежерлари


236 
Ўртача даражадаги
менежерилар
Қуйи даражадаги
менежерилар

Download 2,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   146




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish