Н.Қ. ЙЎлдошев, В. И набоков, О. А. Арипов, О. АҲмедов


-боб. Менежмент ва корпорацияларнинг инновацион



Download 2,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet83/146
Sana23.02.2022
Hajmi2,66 Mb.
#118454
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   146
Bog'liq
menezhment nazariyasi

 
6-боб. Менежмент ва корпорацияларнинг инновацион 
стратегиялари 
6-бобда инновацион стратегияларни турлари, яхши ташкил қилинган, 
самарали инновацион жараѐн, новатор-ижодкорларнинг мавжудлиги, янги 
ғояларга мойил, ноанъанавий фикр юритувчи раҳбарият, таваккалчиликни 
тақсимлаш имконияти, бозорни яхши билиш, маркетингни ташкил қилиш, 
битта технологияни бошқаси билан алмаштирувчи S-симон эгри чизиқлар 
ҳақида фикр юритилган. 
Мақсадга қаратилган инновацион фаолият корпорациялар самара- 
дорлигининг муҳим омилига айланганлар. Ушбу омилнинг ролини, хусусан 
унинг менежерлик “ҳулқи”га таъсирини таҳлил қила туриб, тадқиқотчилар 
ҳар хил инновацион стратегияларни белгилайдилар 
1.Анъанавий. Фирма ишлаб чиқарилаѐтган маҳсулотларнинг сифатини 
оширишдан бошқа ҳеч нимага интилмайди. Бундай стратегияда узоқ 
муддатли келажакда бу фирма олдин техник-технологик, кейин эса 
иқтисодий жиҳатдан орқада қолишига тўлиқ кафолат бор. 
2.“Оппортунистик”. Фирма тадқиқот қилиш ва ишлаб чиқишга жудаям 
катта харажатларни талаб қилмайдиган, аммо у билан белгиланган вақт 
давомида якка ҳолда мавжуд бўлиш мумкин бўлган маҳсулотни қидириш 
билан банд. Бундай “тешиклар”ни қидириш ва улардан фойдаланиш 
бозордаги вазиятни яхши билиш, техник-технологик ривожланиш ва 
мослашувчанлик қобилиятининг юқори даражасини тақазо қилади. Аммо бу 
ҳолда якка ҳукумронлик ҳолатини тез йўқотиш хавфи юқори даражада. 
3.Имитацион(тақлидли). Янги технология бошқалардан, масалан, 
лицензияларни сотиб олиш йўли билан харид қилинади. Лицензия шахсий 


226 
ишламалар, янги кашфиѐтларга нисбатан анча арзон, тезроқ харид қилинади 
ва ишончли ҳаракат қилади. Бу шошилич стратегия, аммо кашфиѐтни 
мослаштириш, унинг асосида ноѐб маҳсулот яратиш учун юқори даражадаги 
махсус малака ва эришилган даражани қўллаб қувватлаш бўйича 
тадбирларнинг бутун бир мажмуаси зарур. 
4.Мудофаавий. Фирмада тадқиқотлар ва ишлаб чиқишлар етакчи 
ўринларни эгалашга даъволарсиз олиб борилади. Уларнинг мақсади техник-
технологик ривожланиш соҳасида бошқалардан орқада қолмаслик ва имкони 
бўлса ишлаб чиқаришнинг техник даражасини оширишдан иборатдир. Бу 
фирманинг ўрнини йўқотилишини бартараф қилмайдиган, ғоятда кўп 
харажат қилинадиган стратегиядир. 
5.Боғлиқ. Бу кичик фирмаларнинг стратегияси, уларга йирик 
корпорациялар ишлаб чиқариш учун янги маҳсулотларни ва ишлаб чиқариш 
усулини топширадилар. 
6.Ҳужумкор. Бу ҳолда фирманинг мақсади – бозорда биринчи бўлиш. Бу 
стратегия юқори малака ва катта ташкилий ишни талаб қилади, аммо унинг 
кўпгина афзалликлари бор. Унинг учун қуйидагилар зарур: 
а) яхши ташкил қилинган, самарали инновацион жараѐн; 
б) новатор-ижодкорларнинг мавжудлиги, 
в) янги ғояларга мойил, ноанъанавий фикр юритувчи раҳбарият, 
г) таваккалчиликни тақсимлаш имконияти, 
д) бозорни яхши билиш ,маркетингни ташкил қилиш. Ривожланишнинг 
бошланғич босқичида фирма, қоидага кўра, ҳужумкор стратегия танлаши 
мумкин эмас. Анъанавий турдаги стратегия ҳақиқийроқ бўлади. Кейин 
ўзгаларнинг 
ривожланиши 
натижаларидан 
фойдаланувчи 
имитатор 
ҳолатидан шахсий ижодий имкониятларга асосланган ҳужумкор стратегияга 
қанчалик тез ўтиш фирмани ривожланиши, унинг раҳбариятига боғлиқ. 
Ҳужумкор инновацион стратегия алоҳидаги, бир мартали инновацияга 
эмас, балки инновацияларнинг бир қатор сериясига асосланади. У қисқа 
муддатли ѐки ўртача муддатли манфаатларни амалга оширишни эмас, балки 


227 
узоқ муддатлироқ мақсадларга эришишни мўлжаллайди. Бу стратегия 
мураккаб бошқарув вазифасидан иборат бўлади, катта таваккалчилик ва 
”катта қийинчиликлар” билан бирга боради, аммо изчил амалга оширилганда
у жуда катта ютуқларга олиб келиши мумкин. Худди шундай стратегия 
динамик техник ривожланишнинг замонавий шартларига энг яхши тарзда 
жавоб беради. 
Уни танлаб, фирма “ технологик узилиш”ни муваффақиятли бартараф 
қилиш имкониятига эга бўлади. 
S-симон эгри чизиқ маҳсулот ѐки технологик жараѐнни яхшилаш билан 
боғлиқ харажатлар ва маблағларни киритишдан олинган натижалар 
ўртасидаги боғлиқликни акс эттиради. Технологияларни такомиллаштириш 
ва фирманинг муваффақиятлари ўртасидаги алоқа қандай? Муваффақият 
аввал секин вужудга келади, кейин эса суръатни олади, тезлашади, аммо 
кейин муқаррар равишда йўққа чиқади, технология инқирозга учрайди. 
Фирмаларга технологик чегарани билиш ва янги технология ўз вақтида ўтиш 
муҳимдир. “Технологик узилиш” – бу битта технологиядан сифатан бошқа- 
сига (ѐки битта маҳсулотдан ушбу эҳтиѐжни қаноатлантирувчи сифатан 
бошқа маҳсулотга) ўтиш даврларидир. Илмий-техник инқилобнинг ҳозирги 
замон босқичи келиши билан юқори ривожланган мамлакатларнинг 
фирмалари, П.Дракернинг сўзларига кўра, “узликсизнинг узилиши асрига” 
ўтадилар, технологик узилишларнинг тезлиги ошади. Рақобатнинг янги 
шароитлари вужудга келади. Буларнинг барчаси менежерлардан уларнинг 
корпорацияларини муваффақиятли фаолият юритишларини таъминлаш учун 
янгича ѐндошишларни талаб қилади. Ҳужумкор инновацион стратегия ушбу 
вазиятга кўпроқ мос келади. (Тўғри, бу ҳолда муваффақият кўпроқ 
менежерларнинг фаҳм-фаросатларига, уларни таваккалчилик қилиш 
қобилиятига, кўпгина бошқа ташкилий, бошқарув муаммоларни ҳал 
қилинишига боғлиқдир). 
Кейинги ўн йиллик технологик ўзгаришларга мисол бўладики, бу 
вақтда технологик узилишлар нафақат маҳсулотларнинг айрим турларини, 


228 
балки бутун бир соҳаларни йўқ бўлиб кетишини билдирганлар ва ҳатто бир 
хил корхоналарнинг инқирозга ва бошқасини парвозига олиб келганлар. 
Ғарбий мамлакатларнинг электрон саноатидаги шундай вазият маълумки, бу 
ерда 50-йилларнинг ўрталарида, замонавий электроника асрининг 
бошланишида, эпектрон лампаларни сотиш ҳажми тахминан 700 мил. 
долларни ташкил қилган, транзистерларни сотиш эси жудаям кам бўлган – 7 
мил. Аммо чорак аср ичида транзисторлар ва интеграл схемаларга ўтиш 
содир бўлган. Соҳада етакчиларнинг тўлиқ алмашуви содир бўлган. 
Технологик узилишлар бугун энг жиддий хавфлирдан бири бўлиб, уни ҳатто 
ғарбий мамлакатларнинг энг хотиржам, гуллаѐтган фирмалари ҳам 
эътиборсиз қолдира олмайдилар.
6.1-расм. Битта технологияни бошқаси билан алмаштирувчи S-симон 
эгри чизиқлар 
Технологик узилишларнинг тезлигини ўсиши менежментнинг олдига 
ҳам инновацион фаолиятни ташкил қилиш, ва ҳам фирмани фаолият 
юритишининг бошқа жиҳатлари билан боғлиқ бўлган бир қатор мураккаб 
муаммоларни қўяди.
Назорат саволлари 
1. Инновацион стратегияларини турларини айтинг? 
2. Инновацион жараѐн қандай амалга оширилади? 
Технологик узилиш 
Харажатлар 
На
ти
жа
ла
р 


229 
3.Таваккалчиликни тақсимлаш имконияти нима? 

Download 2,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   146




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish