Н.Қ. ЙЎлдошев, В. И набоков, О. А. Арипов, О. АҲмедов


- боб. Менежмент ва корпорациялар хўжалик фаолиятини



Download 2,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet84/146
Sana23.02.2022
Hajmi2,66 Mb.
#118454
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   146
Bog'liq
menezhment nazariyasi

7- боб. Менежмент ва корпорациялар хўжалик фаолиятини 
баҳоловчи кўрсаткичлар 
7-бобда хўжалик фаолияти кўрсаткичларини таҳлил қилиш усуллари, 
баҳоловчи кўрсаткичлар, ишлаб чиқариш ҳаражатлари кўрсаткичлари, 
нисбий кўрсаткичлар, йиғма омилли унумдорлик индекси ҳақида фикр 
юритилган.
 
Бошқарув қарорларини қабул қилиш учун фирма хўжалик фаолияти 
кўрсаткичларини таҳлил қилиши жуда муҳимдир. Уларни учта асосий 
гуруҳларга бўлиш мумкин: баҳоловчи кўрсаткичлар, ишлаб чиқариш 
харажатлари кўрсаткичлари, нисбий кўрсаткичлар. 
Баҳоловчи кўрсаткичлар. Улардан энг муҳимлари: оборот (товар 
обороти ѐки сотишлар ҳажми); ялпи фойда; шартли-соф фойда; шартли-соф 
маҳсулот; қарзлар ва кредитлар бўйича фоизлар тўлангандан кейинги фойда; 
солиқлар тўлангандан кейинги фойда; янги капитал киритмалар киритилиши 
амалга оширилгандан кейинги ликвидлик; дивидендлар тўлангандан кейинги 
ликвидлик. Уларнинг барчаси фирма ичидаги бошқарувда ишлаб чиқариш, 
корпорациянинг молиявий ҳолатини назорат қилиш ва қарорларни ишлаб 
чиқиш ва қабул қилиш учун бир хилда муҳимдир. Бу кўрсаткичлар асосида 
раҳбарият шундай ахборатларни оладики, улар худди фирма ҳолатини яхши 
томонга ўзгартириши мумкин бўлган қарорларни ишлаб чиқиш учун асос 
бўладилар. Улардан баъзи бирлари меҳнатни рағбатлантириш тизимини 
ишлаб чиқишда ҳам муҳим роль ўйнайдилар.
Фирманинг обороти сотишларнинг умумий ҳажми, яъни истеъмол- 
чиларга сотилган товарлар ва хизматларнинг қиймати каби белгиланади. Уни 
ўзгаришида уни ҳисоблаб чиқиладиган давр муҳимдир, бу кўрсаткичга 
инфляцион жараѐнлар кучли таъсир кўрсатишлари мумкин. Шунинг учун 
уни ўзгармайдиган нархларда ўлчаш яхшироқдир. Оборотнинг ҳажми кор- 


230 
орпорацияларнинг сотиш бўлинмаларида меҳнатни меъѐрлаштириш ва 
рағбатлантириш учун асос сифатида бўлади. 
Агар компания обороти миқдоридан харид қилиган хом ашѐ, 
материаллар, яримфабрикатлар, бошқа харажатлар чиқариб ташланса, унда 
ялпи фойдани – бошқарувдаги, айниқса қисқа муддатлидаги энг кенг 
тарқалган кўрсаткичлардан бирини оламиз.
Агар ялпи фойдадан устама харажатлар ва амортизацион ажратмалар 
суммаси чиқариб ташланса шартли-соф фойда, кредитлар учун фоизлар ва 
солиқлар тўлангунга қадар фойдани оламиз. Бу кўрсаткич ишчи – 
хизматчилар учун мукофот жамғармасини белгилаш учун асос бўлади. 
Амекрика ва Ғарбий Европа компанияларида юқори менежерларга 
мукофотлар миқдори ҳам шартли-соф фойда миқдорига кўра белгиланади.
Шартли-соф фойда миқдорига ишчи ва хизматчилар иш ҳақига 
харажатларни қўшиб шартли-соф маҳсулотларни оламиз. (Шартли-соф 
маҳсулотларнинг миқдорини яна сотилган маҳсулотларнинг қиймати 
(оборот) ва уни ишлаб чиқаришга сарфланган ресурслар – харид қилинган 
материаллар, хизматлар, субпудратчиларга тўловлар, амортизацион 
ажратмалар ўртасидаги фарқ сифатида ҳам белгилаш мумкин). Шартли-соф 
маҳсулотни ўсиши – инфляциянинг суръатлари ва кўламларидан қатъий 
назар муваффақиятли ишлашнинг кўрсаткичидир. Уни қўллашнинг энг тўғри 
келувчи соҳаси – тадбиқ этувчи бизнесдир. Бу кўрсаткич яна ишлаб чиқариш 
харажатларининг барқарор тузилмасига эга соҳалар ва компаниядлардаги 
бошқарув назоратининг самарали қуроли бўлиб ҳам хизмат қилади. Аммо у 
кучли табақалаштирилган ишлаб чиқаришга эга компаниялар учун камроқ 
тўғри келади. Айниқса ишчи кучининг сони, меҳнат сарфланишлари ва иш 
ҳақига харажатларни меъѐрлаштириш ва назорат қилиш қийин бўлган жойда 
иш ҳақи жамғармасини бергилаш учун асос сифатида кенг фойдаланилади. 
Ишчи ва хизматчиларни ишлаб чиқаришнинг самарадорлигини ошишидан 
олинган компания фойдасини тақсимлашда иштирок этишларининг ҳар хил 
тизимларида қўлланилади.


231 
Агар шартли-соф фойдадан кредит учун фоизлар чиқариб ташланса, 
унда солиққа тортилгунга қадар фойда олинади.
Ишлаб чиқаришни жорий режалаштириш ва бошқариш заруриятлари 
учун керакли кўрсаткичлар билан бир қаторда стратегик бошқариш учун ҳам 
кўрсаткичлар мавжуд: фирма томонидан назорат қилинадиган сотиш 
бозорининг улуши; маҳсулот сифати кўрсаткичлари; истеъмолчиларга 
хизмат кўрсатиш даражаси кўрсаткичлари; ишчи кучини тайѐрлаш ва қайта 
тайѐрлаш кўрсаткичлари. Уларнинг барчаси фирма томонидан олинадиган 
фойда миқдори билан у ѐки бу даражада боғланган. 
Ишлаб чиқариш харажатлари кўрсаткичлари: меҳнатга ҳақ тўлаш, 
амортизация, моддий-энергетик таъминот ва бошқаларга харажатлар.
Нисбий харажатлар. Бу кўрсаткичлар ищлаб чиқариш ресурсларидан 
фойдаланишнинг самарадорлигини таърифловчи ҳар хил коэффицетлардан 
иборат бўладилар. Уларнинг асосий белгиланиши – соҳалараро (фирма 
инвестицион сиѐсатининг стратегиясини танлашда) ва фирма ичидаги 
(корхона ѐки компания рақобатбардошлигини баҳолашда) солиштиришлар 
учун асос бўлиб хизмат қилади. Бундай турдаги асосий кўрсаткич – 
киритилган сармояга қайтарилиш индексидир (олинган фойдадир). Соҳавий 
ўзига хосликка кўра ҳар хил корхоналар ушбу кўрсаткичнинг ҳар хил 
даражасига эга бўладилар. Шунинг учун ушбу кўрсаткич асосида 
бошқарувнинг сифати ва бошқарув меҳнатининг самарадорлигини 
солиштириш фақат тахминан ишлаб чиқариш харажатларининг бир турдаги 
тузилиши ва сармояларнинг қурилишига эга соҳалар ва корхоналар учун 
асослангандир. 
Бошқа нисбий кўрсаткичлар орасидан иккита гуруҳни ажратиш 
мумкин: ишлаб чиқаришнинг самарадорлиги ва харажатларнинг тузилиши 
кўрсаткичларини. 
Биринчисига корхона оборотидаги ялпи ѐки шартли-соф фойданинг 
улуши, фирма оборотидаги шартли-соф маҳсулот ва шартли-соф маҳсулот 
ҳажмнинг иш ҳақи харажатларига нисбати киради. 


232 
Биринчи гуруҳда санаб ўтилганлардан ташқари яна бугун бизнесда кенг 
қўлланиладиган меҳнат унумдорлиги, сармоялар, энергиянинг кўпгина 
кўрсаткичлар ҳам киради. 
Кўрсаткичларнинг иккинчи гуруҳига фирма оборотдаги авансга 
берилган сармоя ѐки шартли-соф маҳсулотнинг улуши, асосий сармоянинг 
сотишлар ҳажмидаги улуши, захираларниг истеъмол қилинган материаллар 
ва ярим фабрикатларнинг умумий қийматидаги улушлари киради. 
Ҳозирги шароитларда саноат фирмаларида ишлаб чиқариш самарадор –
лигининг даражаси ва динамикасини белгилашда йиғма омилли унумдорлик 
индексини ҳисоблаб чиқиш ғоятда муҳим аҳамият касб этади. Ишлаб 
чиқариш самарадорлигининг бу умумлаштирувчи кўрсаткичи – фирма 
рақобатбардошлигининг узоқ муддатли режасидаги энг аниқ мезондир. Бу 
кўрсаткични ҳисоблаб чиқиш методикаси қуйидагича: фирманинг бир 
йиллик шартли-соф маҳсулотининг ҳажми уни ишлаб чиқариш учун 
фойдаланилган жонли ва ўтган меҳнатнинг йиғма харажатлари билан 
тенглаштирилади. 
ЙОУ = ШCМ бу ерда ИҲ+A+M 
ЙОУ – йиғма омилли унумдорликнинг иедекси; 
ШСМ – шартли-соф маҳсулотнинг ҳажми;
ИҲ – ишчилар ва хизматчиларнинг иш ҳақи жамғармаси; 
А – жорий йилдаги амортизацон ажратмаларнинг ускуна харид 
қилинган йилдаги ўзгармас нархлардаги суммаси; 
М – четдан харид қилинган хом ашѐ, материаллар ва хизматларнинг 
қиймати. 
Йиғма омилли унумдорлик индексининг динамикаси ва ушбу кўрсаткич 
даражаси бўйича корхоналарни фирмалараро солиштирилиши компания 
раҳбариятига фирманинг рақобатбардошлиги ҳақида фикр юритиш, барча 
ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш харажатлари, ресурсларнинг ҳар хил 
турларининг ўзаро алмашувини ҳисобга олиш билан тўғридан тўғри ва 
воситали харажатлардан фойдаланишнинг самарадорлигини баҳолаш 


233 
имконини беради. Агар иш ҳақига харажатларни ўсиши моддий ва энергетик 
ресурсларни катта кўламлардаги тежалишига бурилса, индакс кўпаяди. 
Шундай қилиб, раҳбарият ресурсларнинг айрим турларини фирма ишининг 
якуний натижалари билан алоқасиз қайтарилишини эмас, балки ишлаб 
чиқариш самарадорлигини умумий ўсишини назорат қилиш имкониятини 
олади. 
Хўжалик фаолияти кўрсаткичлари бошқарувнинг ҳар хил босқичлаарида 
фарқланишлари мумкин. Мақсадлар, давр, ташкилотнинг турини белгилаш 
учун ҳар хил кўрсаткичлардан фойдаланилади. Универсал кўрсаткичлар
мавжуд эмас.
Назорат саволлари 
1.Баҳоловчи кўрсаткичлар нима? 
2. Ишлаб чиқариш ҳаражатлари кўрсаткичлари нима? 
3. Нисбий кўрсаткичлар нима? 
4. Йиғма омилли унумдорлик индекси нима? 

Download 2,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   146




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish