Н.Қ. ЙЎлдошев, В. И набоков, О. А. Арипов, О. АҲмедов


Вазиятли етакчилик концепцияси



Download 2,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet89/146
Sana23.02.2022
Hajmi2,66 Mb.
#118454
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   146
Bog'liq
menezhment nazariyasi

Вазиятли етакчилик концепцияси. Ёндашувнинг асосий ғояси- бу 
етакчилик ҳулқи турли хил вазиятларда ҳар хил бўлиши керак деган 
тахминдир. Бунда вазиятли ўзгарувчанларнинг ўзаро ҳамкорлиги, уларнинг 
етакчиликка таъсирини топиш, етакчининг ҳулқини ва унинг оқибатларини 
олдиндан айтиб бериш учун тадқиқот қилинади. Бу концепциялардан 
асосийларини кўриб чиқамиз. 
Танненбаум-Шмидт етакчилик ҳулқи континууми (узликсизлиги). 
У етакчи ҳулқнинг эҳтимол бўлган еттита намуналаридан бирини етакчилик 
муносабатига учта омил: етакчининг ўзи, унга эргашувчилар ва вужудга 
келган вазиятларнинг таъсир этиш кучига мувофиқ танлашини кўрсатади. 
Услубларнинг барча турли туманлиги тегишли равишда муносабатлар ва 
ишга шўъбаиқиш билан ўзаро боғланувчи демократик ва авторитарларнинг 
ўртасига ѐйиладилар. 
Бу чегаравий етакчилар услублари ўртасидаги фарқ етакчининг унинг 
ҳукмронлиги манбалари ва инсоннинг табиати ҳақидаги фаразларига 
асосланади. Демократик ҳукмронлик унга у эргаштириб кетаѐтган эргашув- 
чилар томонидан берилган, ва одамлар ўзини ўзи бошқаришга ва мотивация 
шароитида ижодий ишга қодирлар деб ўйлайди. Автократ эса, ҳукмронлик 
унинг ташкилотда тутган ўрни томонидан берилган ва одамлар 
дангасадирлар деб ҳисоблайди. Биринчи ҳолда бошқарувда иштирок этиш 
имконияти мавжуд, иккинчисида –мақсадлар ва воситаларни етакчининг ўзи 
белгилайди. Бу энг четкилар ўртасида бешта оралиқ етакчилик услублари 
мавжуд бўлади. 
Бу моделларни ривожланиши етакчилик муносабатларидаги алоқаларни 
ўрнатишда етакчи, эргашувчилар ва вазият ўртасидаги барча эҳтимол бўлган 
ўзаро ҳамкорликларнинг қийинчиликларига дуч келган. 
Вазиятли етакчилик моделлари (Ф.Фидлер). Бунда камроқ афзал 
кўрилувчи ходим(КАКХ), яъни етакчилар камроқ муваффақият билан 
ишлашлари 
мумкин 
бўлган 
кишининг 
таърифлари 
шкаласидан 
фойдаланилади. 


249 
Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, юқори балларни олган етакчилар, яъни 
ўзларининг КАКХларини жуда ижобий баҳолаганлар муносабатни 
мўлжаллаган услубга эгалар. Паст балларни олганлар эса- иш (вазифа)ни
мўлжаллаган услубга эгалар. Улар тегишли равишда юқори КАКХ ли ва паст 
КАКХ ли етакчи номини олганлар. 
Моделдаги вазиятни назорат қилиш даражаси қуйидаги ўзгарувчанлик 
билан белгиланади: 
“етакчи-эргашувчилар” муносабатлари (эргашувчилар томонидан 
етакчига нисбатан номоѐн бўладиган тўғрилик, ишонишлик, қўллаб 
қувватлаш ва ҳурмат қилиш даражасини акс эттиради); 
ишни туркумлаштирилганлиги (бажарилаѐтган вазифаларни туркум- 
лаштирилганлик даражаси акс эттиради ва ташкил қилувчилар мақсаднинг 
аниқлиги, қарорнинг асосланганлиги унинг ўзига хослиги, мақсадга эришиш 
васиталарининг кўплиги билан ўлчанадилар); 
лавозимли ҳукмронлик (етакчининг расмий ҳукумронлиги даражасини 
акс эттиради). 
Учта вазиятли бу ўзгарувчанлар иккита етакчилик услублари билан 
биргаликда вазиятларнинг саккизта турини берадилар. 
Модель раҳбарни ташкилотда ѐки гуруҳда вужудга келган вазиятга 
мувофиқ танлаб олиш ва уни ўзгартириш йўлларини айтиб беришга имкон 
беради. 
Бундан ташқари, раҳбар вазиятни ўзининг фойдасига ўзгартириш учун 
қуйидагиларни амалга ошириши мумкин. 
- қўл остидагилар билан муносабатлар даражасини ўзгартириши; 
- ишни туркумлаштирилганлик даражасини ўзгартириши; 
- ташкилотдаги позицион ҳукмронлик даражасини ўзгартириши. 
Модель шуни кўрсатадики, раҳбарни қандай қилиб самарали етакчи 
бўлишга ўргатиш, унинг етакчилик қобилиятини ошириш, энг яхши ѐрдам 
қўрсатиш шароитида ҳукмронлик ва таъсирдан фойдаланиш мумкин. 


250 
Ўқитиш дастури муносабатни мўлжаллаган етакчига фойдали бўлиши, ишни 
мўлжаллаган етакчига эса зарар келтириши мумкин. 

Download 2,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   146




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish