Зулмат остонасидаги муҳаббат (2-фасл) “янги ой” Стефани Майер


https://telegram.me/e_kutubxona



Download 1,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/207
Sana22.02.2022
Hajmi1,7 Mb.
#117451
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   207
Bog'liq
2 5325890387707954084

 https://telegram.me/e_kutubxona


58
― Агар ҳар замонда бошқа ишларга ҳам чалғиб турмасак улар биздан
шубҳаланиб қолишади, - дедим уй томонга ишора қилиб. Биз деб
гапиришим Жейкобга ёқиб юзи ёришди.
― Унда ҳафтада бир марта дарс қиламиз, — таклиф қилди у.
― Яхшиси, ҳафтада икки марта.
Жейкоб мендек талабчан ўқитувчига учраганидан ёлғондан хўрсиниб,
асбобларини йиғиштиришга тушди. Кейин сумкасидан иккита идишда
муздек ичимлик олиб, бирини менга узатди.
― Менга икки марта дарс ўтиш масъулияти учун, — деди у сув идишини
меники билан уриштириб.
― Бошқа кунлари беғамлик қилиш учун!
Бугун уйга кечроқ қайтганим учун дадам кутиб ўтирмай пицца
буюртирибди.
Узр сўраш учун оғиз очгандим, қўймади.
― Ҳеч ҳам хафа эмасман. Уй ишларидан бир оз дам олганинг яхши.
Дадам менинг одатий ҳаётга қайтганимдан хурсанд, шу сабаб койиш
нияти йўқ эди.
Сешанба куни қувончу, ташвишларим билан мактабга кириб келдим. Бир
неча ой ўзимни ёмон тутган бўлсам-да, Анжела билан Майк мени
кечириб, қучоқ очиб кутиб олишди, лекин Жессика ҳамон жаҳлдан
тушмаганди. Унга кечиримимни хат орқали билдираман, шекилли.
Ишхонада ҳам Майк тиним билмай гапирар, худди мен индамай
юрганимда гапи йиғилиб қолгандек эди.
Энди у билан ҳам бемалол гаплаша бошладим.
- Бугун жуда қувноқ кун бўлди, деди Майк қувончини яширмай.
― Ҳа, — маъқулладим мен, лекин гаражда вақтим бундан яхшироқ ўтган
бўларди деб ўйлаб қўйдим. Майк билан муносабатларимиз яхши эди, токи
унинг ўзи мени норози қиладиган мавзуда гап бошламагунча.
― Эссиз, ўтган гал фильмни охиригача кўрмай кетиб қолибсан, - деди
кутилмаганда Майк. Жессиканинг оғзида гап турмаслигидан хафа бўлдим.
― Жуда қўрқоқман, шекилли, шу сабаб охиригача кўра олмадим, - дедим
қизариб.
― Зомби ҳақидаги киноларга эмас, романтик фильмларга борсанг маза
қиласан, — маслаҳат берди Майк.
Мен яна қизариб кетдим.
― Масалан, жума куни мен билан борсанг бўлади. Ваҳимали эмас, бирор
яхши дам оладиган фильм томоша қилардик.
Нима дейишни билмай жим қолдим. Майк билан муносабатларимизни
бузиш ниятим йўқ эди, айниқса, энди одамларга аралаша бошлаган
пайтимда. Ҳамма мени жиннига чиқарган пайтда ҳам у муносабатини
узмаганди. Лекин хотирамни буткул ўчириб, у билан кинога кириш мен
учун осон эмасди.
― Учрашувга таклиф қиляпсанми? — сўрадим тик қараб. Ҳозир
очиқчасига гаплашсам, кейин умидвор бўлиб юрмайди.

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish