110
1.
Man (инсон) – инсон омили билан боғлиқ омиллар;
2.
Machines (жиҳозлар) –машина ва жиҳозлар билан боғлиқ
омиллар;
3.
Materials (материаллар) – материаллар билан боғлиқ омиллар;
4.
Methods (усуллар) – жараѐнларни ташкиллаш усуллари;
5.
Measurements (ўлчовлар) – ўлчов билан боғлиқ омиллар.
Юқоридаги 5 та омил Исикава чизмасининг асоси бўлиб, Фарғона
политехника институтида таълим сифатига таъсир қилаѐтган омиллар
чизмасини Исикава усулида кўрсатиш мумкин.
Исикава схемасидан кўринадики, 5 та сабаб бўйича
таълим
сифатига энг кўп таъсир тувчи омиллардан бири инсон омили бўлиб, у
таълим сифатига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатади. Қолган омиллар
инсон омили воситасида таълим жараѐнлари
сифатига салбий таъсир
кўрсатади. Қолган омиллар ичида усуллар ҳам таълим сифатига
сезиларли даражада ташкиллаш жиҳатдан таъсир этади.
23-расм. Таълим сифатига салбий таъсир этувчи омилларни
Исикава усулидаги ҳисоби
Парето принципи ѐки АВС - таҳлили. Парето принципи бирор
вазиятга таъсир қиладиган асосий омилларни юқори ѐки паст
даражасини акс эттириб беради. Парето
принципи шундан далолат
берадики, вазиятга таъсир этувчи 20% сабаблар 80% оқибатларни
вужудга келтиради. Бошқача сўзлар билан айтганда,
таъсир этиши
Таълим
сифатига
салбий таъсир
этувчи
омиллар
Инсон (Man) Жиҳозлар (Machines)
Материаллар (Materials)
Усуллар (Methods)
Ўлчовлар (Measurements)
иштиѐқ йўқ
қизиқиш йўқ
малакасизлик
таъмагирлик
гуруҳвозлик
тажрибасизлик
масъулиятсизлик
Компютерлар
етишмаслиги
Ўқув
лабораториялар
жиҳозлар
ТТЖ
НЎД
ИЎД
НЎР
ИЎР
адабиѐтлар
пед технологиялар
талаба билан
муносабат
йиғилишлар
илмий-амалий
тадбирлар
бошқарув усуллари
хужжат айлануви
вақт меъѐрлари
дарс жадвали
машғулот вақти
ШИР
ўқув
юклама
фанлар сони
рейтинг
111
мумкин бўлган барча сабабларнинг 20%и алоҳида аҳамиятга эга. Улар
вазият оқибатининг 80%ини амалга ошишига олиб келади.
Парето принципи ―20-80 Қоидаси‖ номини ҳам олган. Ушбу
принцип италиялик иқтисодчи олим Вильфредо Парето номи билан
аталади. Бунинг сабаби у 19-асрнинг охирида бир фактга ўз
эътиборини қаратган эди. Яъни 80% италияликлар капитали 20%
Италия аҳолиси қўлида тўпланган. Кейинчалик ушбу ҳақиқат аҳоли
ҳаѐтининг бошқа турли соҳа ва тамроқларини
кузатиш натижасида
тасдиқланган. Шундай қилиб, кузатишлар натижаси қуйидагиларга
олиб келди:
Вужудга келган номувофиқликларни 20 фоизини бартараф этиш
учун барча номувофиқликларни бартараф
этишга сарфланадиган
харажатларнинг 80 фоизини сарфлаш керак бўлади.
Мол етказиб берувчи компаниянинг 80% фойдасини 20%и
буюртмачилар шаклланишига олиб келади.
Сифат ўзгаришига таъсир қилувчи омилларнинг 20%и сифатни
80% ўзгаришига олиб келади.
Демак, омилларнинг 20%ига эътибор қаратиш ѐрдамида 80%
оқибатга таъсир ўтказилади. Кейинги 30% сабаб 15% оқибатларни
вужудга келтиради. Ниҳоят қолган 50% сабаблар оқибатнинг қолган
5%ига таъсир қилади.
Шундай экан, сифат бошқарувида оқибатни
яхшилаш усун энг асосий 20% сабабаларни ажратиб олиб шуларга
кўпроқ
эътибор бериш, қарорлар самарадорлигини янада ортишига
олиб келади. Масалан, бирорта гапни ажратиб олиб уларда ҳар бир
ҳарфларнинг неча маротаба иштирок этиши ўрганилганда, рус тилида
―а‖ ва ―о‖ ҳарфлари матнни 80%ини ясалашига таъсир қилганлиги
кузатилган.
Do'stlaringiz bilan baham: