4-мавзу. Фаол демократик янгиланишлар ва мамлакатни модернизация қилиш даври
Мамлакатни жадал ислоҳ этиш ва модернизация қилишнинг янги даврида давлат ва жамият қурилишининг барча жабҳаларини янада демократлаштириш ва эркинлаштириш.
2.“Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш, мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партиялар ролини кучайтириш тўғрисида”ги конституциявий қонуннинг қабул қилиниши.
3. “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси”да давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш масалалари.
Тарих сабоқларига кўра, ҳар бир жамият тарихида шундай бурилиш даврлари бўладики, унда тараққиёт йўлидан бораётган халқлар тақдири учун дориламон бўлган ва муайян ривожланиш босқичига хос устувор тамойиллар ҳамда долзарб вазифаларни аниқлаш ҳаётий эҳтиёжга айланади. Тажриба айнан ана шундай даврларда ушбу эҳтиёжни зукколик билан англайдиган ва давр талабларига воқеалар ривожини олдиндан кўриб, жавоб бера оладиган йўлбошчилар етакчилигидаги халқларгина кўзлаган мақсадларига етиши мумкинлигидан далолат беради. Бу ўз навбатида, мазкур халқнинг бутун дунёда яна бир бор эътироф этилишига сабаб бўлади, умумбашарий тараққиётга катта ҳисса бўлиб қўшилади, жаҳон халқларининг тараққиёт йўлларини ва ривожланиш босқичларини белгилаб олишида муайян тажрибага айланади.
Бугунги давр худди ана шундай, миллий давлатчилигини тиклаб, мустақил ривожланиш йўлидан бораётган халқимиз тараққиётининг ҳозирги босқичи учун устувор йўналишлар ва долзарб вазифалар белгилаб олинаётган, демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш, мамлакатимизни энгилғор давлатлар қаторига олиб чиқиш учун кенг имкониятлар очилган даврдир.
Бу давр халқимизнинг миллий салоҳиятини янада юксак чўққиларга кўтариш, жамиятнинг барча соҳаларида туб ислоҳотлар ва улкан бун-ёдкорлик ишларини амалга ошириш, мамлакатимизда қонун устувор бўлган демократик давлат ва эркин фуқаролик жамияти барпо этиш давридир. Бу даврнинг ҳар бир йилида қўлга киритилаётган натижа-ларда мустақилликнинг илк кунларидан бошлаб белгилаб олинган ва бугун бутун дунё эътироф этаётган тараққиёт модели ва ривожланиш тамойилларининг самараси яққол кўзга ташланиб турибди.
2010 йил 12 ноябрда Олий Мажлис палаталари қўшма йиғилишидаги «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси» нинг мазмун-моҳияти ана шундан далолат беради.
Ушбу концепцияда аввало, халқимиз томонидан истиқлол йилларида бо-сиб ўтилган тарихий йўл, эришилган улкан ютуқ ва марралар, уларнинг моҳияти ва аҳамияти ҳар томонлама чуқур таҳлил этилди.
Шу билан бирга, эришилган ютуқлар билан қаноатланиб, хотиржамликка берилиш асло мумкин эмас. Концепцияда таъкидлаганидек, «Мустақил тараққиётимизнинг ўтган даврида амалга оширилган ишларни сарҳисоб қилар эканмиз, уларни ҳаққоний баҳолаш ва ислоҳотлар дастурига маълум ўзгартиришлар киритиш билан бирга биринчи навбатда эртанги кун талабларидан келиб чиққан ҳолда мамлакатимизни ислоҳ этиш ва модернизация қилиш йўлидаги изчил ҳаракатларимизни кучайти-ришимиз, уларни янги, янада юқори босқичга кўтаришимиз керак».
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 83-моддасига мувофиқ, мамлакат Президенти қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга. Шу конституциявий нормадан келиб чиқиб, Концепцияда мамлакатимизнинг сиёсий, ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, гуманитар ҳаётига оид энг муҳим устувор йўналишлар бўйича амалий таклиф ва ғояларни илгари сурди.
Биринчи устувор йўналиш «Давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш» деб номланади. Унда ҳокимиятлар бўлиниши конституциявий принципини амалиётга татбиқ этишни янада такомил-лаштириш, ҳокимиятлар ўртасида ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар мувозанатини амалда таъминлаш, қонун чиқарувчи ва ижро ҳокимияти органлари ваколатлари ҳамда назорат вазифалари доирасини аниқ белгилаб бериш, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий Мажлис (унинг палаталари), Бош вазир ваколатлари тизимига, демакки, Ўзбекистон Республикаси Конституциясинингтегишли моддаларига зарур ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш борасида қатор таклифлар билдирилди.
Шунингдек, 2007 йил 11 апрелда Ўзбекистон Республикасининг “Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида”ги Конституциявий қонунни имзоланиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг илгари эгаллаб турган Вазирлар Маҳкамаси раиси лавозимини тугатилиши давлат ҳокимияти ва бошқарувини либераллаштириш ва демократлаштириш йўлида навбатдаги қадам бўлди.1
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 89-моддаси янги таҳрирда баён этилди: “Ўзбекистон Републикасининг Президенти давлат бошлиғидир ва давлат ҳокимияти органларининг келишилган ҳолда фаолият юритишини ҳамда ҳамкорлигини таъминлайди”. Шу билан бирга, амалдаги қонунчиликка парламент фаолиятига оид “парламентдаги кўпчилик” тушунчаси ҳамда парламент фаолиятига оид “муҳолифат” тушунчаси хам киритилди.
“Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси”
Do'stlaringiz bilan baham: |