1-слайд Ўқитишнинг кридит тизими нима?



Download 27,37 Kb.
bet1/4
Sana23.02.2022
Hajmi27,37 Kb.
#139114
  1   2   3   4
Bog'liq
Маъруза


(1-слайд) Ўқитишнинг кридит тизими нима?
Уни университетда жорий этиш масаласи қаердан пайдо бўлди? Ўқитишнинг кридит тизимига ўтиш бизга нима беради? Ва ўқитишнинг кридит тизимига ўтишда олдимизда қандай вазифалар турибди? Бу саволларга тўхталиб ўтамиз.

(2-слайд) Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ-5847-сонли Фармони билан «Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси» тасдиқланди. Мазкур концепцияда Ўзбекистон ОТМларинг бугунги холати тахлили берилди. Олий таълим тизимини ривожлантиришнинг стратегик мақсадлари ва устувор йўналишлари белгилаб берилди.


(3-слайд) Концепцияга асосан, бир қатор университетларни халқаро эътироф этилган ташкилотлар рейтингининг биринчи 1000 та ўриндаги олий таълим муассасалари рўйхатига киритиш хамда университетларни халқаро миқёсда эътироф этилишига тайёрлаш масаласи қўйилди.


Шу мақсадда, университетда Университетни халқаро эътироф этилган ташкилотлар рейтингининг биринчи 1000 та ўриндаги олий таълим муассасалари рўйхатига киритиш, халқаро миқёсда эътироф этилишига тайёрлаш чора-тадбирлари белгиланди.
Times Higher Education (THE), QS халқаро рейтинг агентликлари билан ҳамкорликда тегишли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

(4-слайд) Слайдда Дунё университетлари ТОП 1000 рейтингига кириш учун кўрсаткичлар берилган. Бунда асосий урғу университетнинг таълим, тадқиқот, халқаро ҳамкорлик, билимлар трансфери иш берувчилар орасидаги обрўйига қаратилади.


(5-слайд) QS WORLD UNIVERSITY RANKINGS мисолида қаралганда қуйидаги кўрсаткичлар орқали аниқланади. ОТМнинг академик нуфузи ҳамда ОТМнинг иш берувчилар орасидаги нуфузи кўрсаткичи сўровномалар ёрдамида амалга оширилади. Хабарингиз бор, йил бошида сўровномада иштирок этадиган номзодлар тўгрисидаги маълумотлар сизлар томонидан тақдим қилиниб, умумлаштирилиб рейтинг агентлигига тақдим қилинди. SCOPUS библиометрик маълумотлар базасидаги иқтибослар сони SciVal.com тизими орқали умумлаштирилади. Охирги 3 та кўрсаткич бўйича маълумотлар qs-hub.com тизими орқали университет томонидан тақдим қилинади. Қизил матн билан белгиланган кўрсаткичларга алохида тўхталиб ўтаман.


(6-слайд) Ушбу курсаткичларнинг бугунги маъруза билан алоқадор бўлган айрим параметрлари тўгрисида тўхталиб ўтмоқчиман. Бунда қизил матн билан белгиланган параметрлар Университетда амалга оширилиши кутилаётган параметрлар ҳисобланади.


(7-слайд) Хамма учун қизиқ булган савол: Таълимнинг кредит-модуль тизими ўзи нима?


Бизга маълумки, ҳаётда кўп нарсаларнинг ўлчов бирлиги мавжуд. Масалан, вақт ўлчов бирлиги – секунд, узунлик ўлчови – метр, оғирлик– кило, суюқлик – литр, электр кучланиш ўлчови – ампер. Шунда бир савол туғилади: таълимнинг, хусусан олий таълимнинг ҳам ўлчов бирлиги борми? Айтишингиз мумкин, ҳа олий таълимнинг ўлчов бирликлари бу бакалавр, магистратура ва докторантура деб. Лекин булар таълимнинг ўлчов бирликлари эмас балки унинг босқичлари ҳисобланади. Афсуски, ҳозирда мамлакатимизда олий таълимнинг талабалар прогрессини, уларнинг мутаҳасис сифатида шаклланишини мунтазам равишда баҳолаб борувчи ҳамма учун тушунарли бўлган ўлчов бирлиги мавжуд эмас.
Кредит-модуль тизими авваламбор, мамлакатимиз олий таълим тизимига таълимнинг амалдагидан кўра анча мукаммал, замонавий лекин ҳамма учун тушунарли бўлган ўлчов бирлигини олиб киради. Унга кўра ОТМ ўқув дастурлари муайян ўқиш натижаларини кўзловчи турли фан ва модулларга бўлинади. Ҳар бир фан ёки модуль эса ундаги ўқиш юкламаси миқдорига қараб муайян миқдордаги кредитларда акс этади. Масалан ҳар бир фан ўртача 5, 6 ёки 7.5 кредитларда акс этиши мумкин. Талаба эса ҳар семестр, ўқув йилида муайян миқдорда кредитлар тўплаб бориши ва тегишли миқдордаги кредитларни тўплагандан сўнг унга бакалавр ёки магистратура даражаси берилиши белгиланади.

(8-слайд) ECTS кредит-модуль тизимида бир йиллик кредитлар миқдори 60 тани ташкил этади. Бир ўқув йили 2 семестрдан иборат эканлигини ҳисобга олсак, талаба ўқиши давомида ҳар семестр 30 кредит тўплаб бориши зарур. Бакалавр дастури одатда 4 йил эканлигини ҳисобга олсак, талаба ушбу даражани қўлга киритиш учун жами 240 кредит, магистратура дастурини тугаллаш учун эса 120 кредит тўплаши керак бўлади.


(9-слайд) Кредит-модуль тизимида ўқиш юкламаси Кредитлар шунчаки рақамлар эмас. Ҳар бир кредит талаба бажариши керак бўлган маълум миқдордаги ўқиш юкламасини ва талаба бунинг натижасида муайян ўқиш натижаларига эришганлигини билдиради. Яъни, ECTS кредит-модуль тизими таркиби икки зарурий элементдан иборат: а) ўқиш юкламалари ва б) ўқиш натижалари. Талаба шу элементларни бажаргандагина ўша фан бўйича белгиланган миқдордаги кредитларни қўлга киритиши мумкин.


ECTS кредит-модуль тизимида 1 кредит ўртача 25-30 академик соатлик ўқиш юкламасига тенг. Яъни талаба муайян фандан тегишли кредитларни қўлга киритиши учун маълум миқдордаги ўқиш юкламасини (“learning workloads”) бажариши зарур. Ўқиш юкламаси бу талаба муайян ўқиш натижаларига эришишга қаратилган барча тизимли ўқиш машқлари ва ҳаракатларини бажариш учун керак бўладиган вақтдир.
Бу дегани юқорида 1 кредит учун белгиланган 25-30 соатлик ўқиш юкламаси бу талаба фанни ўрганиш учун сарфлаши кўзда тутилаётган жами ўқиш ҳаракатлар жамланмасидир. Унга нафақат дарс вақти, балки талабанинг фанни ўрганиш учун уйда ва кутубхонада сарфлаган вақти, имтиҳонлар вақти, қўйингки талаба ушбу фанни ўзлаштириш учун барча тизимли ҳаракатлари вақтини қамраб олади. 1 кредит ўқиш юкламаси 25-30 соат оралиғида айнан неча соат бўлишини одатда ҳар бир ОТМ ўзининг ички қоидаларида белгилайди ва бу қоидалар ОТМ веб саҳифасида шаффоф тарзда жойлаштирилади.
Aгар фан 6 кредитли фан бўлса, талаба ушбу фан бўйича белгиланган миқдордаги кредитларни қўлга киритиш учун семестр давомида 150-180 соатлик ўқиш юкламасини бажариши керак бўлади (25*6=150; 30*6=180). Шундай экан кредит-модуль тизимини жорий этган ОТМларда талабалар ҳар бир фан учун белгиланган кредитлар миқдорига қараб туриб, ўқишлари ҳали бошланмасданоқ ҳар бир фанни ўқиш ва ўрганишга қанча вақт сарфлашлари кераклиги ҳақида тушунчага эга бўлишлари мумкин. Бу ҳам таълимда шаффофликнинг бир кўринишидир. Амалдаги олий таълим тизимида эса талабалар одатда бундай маълумотга эга бўлмайди.

Download 27,37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish