Пародонтал хирургия фанидан якуний назорат саволлари


Аллотрансплантат ёрдамида ўтказиладиган суяк пластикаси



Download 5,22 Mb.
bet3/17
Sana20.06.2022
Hajmi5,22 Mb.
#679964
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
Пародонтал хирургия javoblari bilan

Аллотрансплантат ёрдамида ўтказиладиган суяк пластикаси.
Кейинги йилларда ўтказилаётган аллопластика усуллари орасида, айниқса, ўликнинг пастки жағидан олинган лиофилизацияланган аллотрансплантатдан фойдаланиш алоҳида ўрин эгаллайди (Расм 190). Лиофилизацияланган пластик материални хона ҳароратида узоқ муддат сақлаш ва у ёқ – бу ёққа олиб юриш (транспортировка қилиш) мумкин. Лиофилизация усулининг асоси – вакуум шароитида аввалдан музлатиб қўйилган тўқимадаги сувни сублимация қилишдан иборатдир. Тўқимани сувсизлантиришга ундаги ва атроф муҳитдаги сув буғи концентрациясини бир хил шароитда ушлаб туриш орқали эришилади. Тўқима бундай усулда қуритилганда оқсиллар денатурацияга учрамайди. Тайёрланаётган маҳсулотнинг қолдиқ намлиги лиофил қуритиш усули ва аппаратурага боғлиқ бўлиб, бу, ўз навбатида, трансплантат сифатига ва операция натижасига жиддий таъсир кўрсатади.


Ауто- ёки аллотрансплантат билан комбинацияланган суяк пластикалари.
Пастки жағ нуқсонларини суяк трансплантатлари ёрдамида бартараф этиш операцияларининг муваффақиятли якун топиши трансплантатни қабул қилувчи майдон ҳолати, нуқсон ўлчами ва трансплантат тури сингари қатор омилларга бевосита боғлиқдир. Пастки жағ нуқсонларининг иккиламчи суяк пластикаларида, амалиётда ўтказиладиган операция учун кўпинча, айниқса шу соҳада нур терапияси ўтказилган ёки қабул қилувчи майдон Филатов бандидан тайёрланган бўлса, ноқулай шароитлар пайдо бўлади. Бундай ҳолатларда трансплантатни қабул қилувчи майдонда қон билан яхши таъминланмайдиган чандиқланган тўқима пайдо бўлиб, бу, ўз навбатида аллотрансплантатдаги алмашинув жараёнларининг секин ўтишига ёки умуман амалга ошмаслигига сабабчи бўлади. Оқибатда, трансплантат тўқимасининг янги ҳосил бўлаётган суяк тўқимаси билан ўрин алмашмасидан олдин сўрилиб кетиши кузатилиши мумкин. Пастки жағдаги катта нуқсонларда кўпинча аутосуякдан фойдаланиш тавсия этилади, бироқ кўпгина ҳолатларда трансплантатнинг етарли мустаҳкамлигини сақлаган ҳолда, унга керакли шаклни беришга эришиб бўлмайди. Бундай муаммони ечиш мақсадида бир қатор муаллифлар аллоаутотрансплантация усулидан фойдаланишни тавсия этадилар. Бунда пастки жағ аутотопик аллотрансплантати ғоваксимон аутотрансплантат билан биргаликда комбинацияланган суяк пластикаси ўтказилади. Аллосуяк бундай ҳолатда каркас вазифасини бажариб, регенерация жараёнларига аутотрансплантатдан сўнг қўшилиб кетади. Мана шундай бирикма ҳолида ишлаш нафақат ауто - , балки аллотрансплантатга ҳам тўлиқ регенерат ҳолатига ўтишга ёрдам беради.




Download 5,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish