- Микроиқлим – хонадаги одамларнинг ички ҳаво таъсирида ўзини ҳис этиши тушунилади. Микроиқлимнинг асосий элементлари бу: ҳавонинг ҳарорати, бино тўсувчи конструкцияларининг ички юзасидаги ҳарорат, ҳавонинг намлиги ва тезлиги.
- Товуш режими бу хонанинг функционал мақсадига кўра унда товуш тарқалиши, ҳамда турар-жой биноларини ташқи шовқиндан ҳимоя қилиш билан характерланади.
- Ёруғлик режими бу хонанинг функционал мақсадига кўра ундаги инсонлар кўриш қобилиятига ёруғликнинг таъсири билан ифодаланади.
- Қурилиш физикасининг асосий бўлимлари қуйдагилардир: қурилиш иссиқлик-техникаси, қурилиш ёруғлик-техникаси ва инсоляция, ҳамда қурилиш ва архитектуравий акустика ҳисобланади.
Қурилиш иссиқлик-техникаси - Биноларни лойиҳалаш даврида қуйдаги иссиқлик техникаси масалалари ҳисобланилади:
- 1) ташқи тўсувчи конструкцияларни етарли даражадаги иссиқлик ҳимоя хусусиятларини таъминлаш;
- 2) Ташқи тўсувчи конструкция ички юзасида шундай ҳароратни таъминлаш керакки, ушбу ҳарорат ва хона ички ҳавосининг ҳарорати орасидаги тафовут 60С дан ошмаслиги керак.
- 3) ташқи тўсувчи конструкциянинг иссиқбардошлилигини таъминлаш;
- 4) Эксплуатация даврида хонада комфорт миқроиқлимни таъминлаш;
- 5) ташқи тўсувчи конструкциянинг ҳаво-ўтказувчанлик хусусиятларини камайтириш.
Иссиқлик ҳимоясини лойиҳалаш асослари - Бошланғич маълумотлар сифатида ички ва ташқи ҳавонинг термодинамик параметрлари ва ташқи тўсиқнинг иссиқлик физикасига оид кўрсаткичлари қабул қилинади.
- Комфортлиги юқори ёки яхшиланган турар жой бинолари учун оптимал параметлар олинса, одий турар жой бинолари учун рухсат этилган параметрлар олинади.
Ташқи тўсиқнинг иссиқлик инерцияси ( D ) га кўра бошланғич маълумот сифатида қуйдагилардан бири танлаб олинади: - Ташқи тўсиқнинг иссиқлик инерцияси ( D ) га кўра бошланғич маълумот сифатида қуйдагилардан бири танлаб олинади:
- таъминланганлиги 0,92 бўлган ташқи ҳавонинг энг совуқ беш кундаги ўртача харорати (бунда D > 7),
- таъминланганлиги 0,98 бўлган энг совуқ куннинг ўртача ҳарорати (бунда D ≤ 1,5) ёки таъминланганлиги 0,92 бўлганда ( 1,5 < D ≤ 4 ),
- энг совуқ уч кунинг ўртача ҳарорати (4 < D < 7 ) ,
- шу билан бирга иситиш мавсумидаги ўртача ҳарорат t от.пер. ва иситиш масумининг давомийлиги Z от.пер.
- Бошланғич маълумот сифатида ташқи тўсиқнинг конструктив ечими ва хоссалари (ташқи тўсиқ қатламлари сони, қатламларининг материали ва хусусиятлари).
- Иссиқлик физикасига оид харакеристикалари ( иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти λ ва иссиқлик ўзлаштириши S ) КМК асосида эксплуатация шароитларини А ёки Б кўрсаткич бўйича олинади.
Эксплуатация шароитлари қурилиш туманининг намлик даражаси ва бино хоналарининг намлик режимидан келиб чиқиб аниқланади. - Эксплуатация шароитлари қурилиш туманининг намлик даражаси ва бино хоналарининг намлик режимидан келиб чиқиб аниқланади.
- Санитар-гигиеник талаблар бўйича ташқи тўсиқнинг талаб этилган иссиқлик ўтказишга бўлган қаршилиги қуйдагича топилади:
- Rо тр= (tв - tн)n
- Δ t н αв
- бу ерда: n – ташқи тўсувчи конструкциянинг жойлашувига кўра белгиланадиган коэффициент;
- tв – ички ҳавонинг ҳисобий ҳарорати, °С;
- tн – ташқи ҳавонинг ҳисобий ҳарорати (тўсиқнинг иссиқлик инерциясига кўра қабул қилинади), °С ;
- Δtн – ташқи тўсиқнинг ички юзасидаги ҳарорат ва ички ҳавонинг ҳарорати орасидаги меъёрий тафовут, °С;
- αв- тўсиқнинг иссиқлик узатиш коэффициенти, Вт/ м²∙°С.
- Тўсиқнинг иссиқлик инерцияси D қуйдагича аниқланади:
- D = R1S1 + R2S2 + ….+ RnSn ,
- бу ерда : R1, R2, …, Rn – тўсиқ ҳар бир қатламларининг термик қаршилиги;
- S1, S2, …, Sn – тўсиқ ҳар бир қатламларининг ҳисобий иссиқлик ўзлаштириш коэффициентлари.
- Бир қатламли ёки кўп қатламли ташқи тўсиқни қуйдаги шарт асосида ҳисобланилади:
- R0 = 1/αв +Σ( δi / λi)+ ( δут / λут ) + 1/αн ≥ R0тр ,
- Бу ерда : αв – тўсиқ ички юзасининг иссиқлик узатиш коэффициенти, Вт/ м²∙°С.;
- αн – тўсиқ ташқи юзасининг иссиқлик узатиш коэффициенти, Вт/ м² ∙ °С ;
- δут – иссиқлик ҳимоя қатлами материали қалинлиги, м;
- λут – ҳимоя қатлами материалининг иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти, Вт/ м ∙ °С.
- Иссиқлик ҳимоя қатлами материалининг қалинлигини аниқлаш формуласи δут :
- δут = [R0тр – (1/αв +Σ( δi / λi)+ 1/αн)] λут
Тўсиқнинг иссиқлик ўтказишга бўлган қаршилигини энергия тежаш асосидаги шартдан, яъни иситиш даврининг градус-суткасига мувофиқ ҳисоблаш(ГСОП): - ГСОП қуйдагича топилади:
- ГСОП = (tв – tот.пер)Zот.пер,
- бунда tв – ички ҳарорат, °С;
- tот.пер – иситиш даврининг ҳарорати, КМК асосида қабул қилинади;
- Zот.пер – истиш даврининг давомийлиги, КМК асосида қабул қилинади;
- Аниқланган “ГСОП”га кўра КМК асосида иссиқлик ҳимоя даражасига биноан тўсиқнинг иссиқлик ўтказишга бўлган қаршилиги топилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |