Пародонтал хирургия фанидан якуний назорат саволлари


Пародонтит ва пародонтознинг қиёсий ташхиси



Download 5,22 Mb.
bet2/17
Sana20.06.2022
Hajmi5,22 Mb.
#679964
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
Пародонтал хирургия javoblari bilan

3



Пародонтит ва пародонтознинг қиёсий ташхиси.

Дифференциальная диагностика пародонтита и пародонтоза.





4



Пародонт касаллиги билан оғриган беморларда қаттиқ тўқима пластикаси ва трансплантацияси.

Пластика и трансплантация твердых тканей у больных с болезнями пародонта




Al’veolyar suyak plastikasi.
Tish olingandan keyin al’veolyar usiqda deformatsiyalar hosil bo`lsa uni plastikasi o`tkaziladi. Buning uchun shilliq-suyak usti pardali laxtak deformatsiya sohasida ochiladi. Deformatsiya suyak qisqichlar, bor yoki frezalar yordamida olinadi. [Vasil’ev G. Α., 1972]. Bormashina bilan ishlaganda natriy xloridni izotonik eritmasi bilan sovutish kerak. O`tkir kirralar o`tmaslashgandan so`ng, laxtak joyga qo`yilib tikiladi.
Kataklararo al’veoloplastika. Bir nechta tishlar olingandan so`ng al’veolalararo to`siq rezektsiyasi kerak bo`ladi. [Dean O., 1941]. CHiqib turgan yoki noadekvat to`siq olib tashlanib va yuqori jag’da bo`lsa, ol’veolyar usiq lateral plastinkasi yoki pastki jag’ al’veolyar qismi ichkariga barmoq bilan bosib turib repozitsiya qilinadi. Bu muolaja vestibo`lyar tomondagi notekisliklarni suyak balandligi va shilliq-suyak usti pardali qavat saqlangan xolda o`tkazish imkonini beradi. Al’veoloplastikani bunday turida suyak atrofiyasi kam namoyon bo`ladi [Tuker M., 1994].


Аутотрансплантатли суяк пластикаси.
Пастки жағ аутоостеопластика усули бирмунча кўпроқ ўрганилган ва у амалиётда кенг қўлланилади, чунки бу усул махсус қурилмалар ва консервацияловчи воситаларни талаб қилмайди ҳамда кўпгина ҳолларда ижобий натижа беради. Ўтган асрнинг 20-50 йилларидан фарқли равишда, ҳозирги даврдаги пастки жағ аутопластикасининг қатъий талаби – суяк бўлакларининг трансплантатга нисбатан мустаҳкам фиксацияланишидир. Жағ бўлакларининг ҳозирда мавжуд бўлган фиксация усулларини 2 гуруҳга ажратиш мумкин: оғиз ичи (тиш усти, тиш усти-милк, суяк усти) ва оғиз ташқариси (ташқи мосламалари бор бўлган суяк усти фиксацияси; ташқи юзага махсус мосламалари чиқмайдиган суяк усти ҳамда суяк ичи фиксация турлари). Бундай операцияни иккита гуруҳдан ташкил топган хирурглар бригадаси ёрдамида бажариш мақсадга мувофиқдир: биринчи гуруҳ шифокорлари пастки жағ нуқсони соҳасида ўтказиладиган трансплантат учун жой тайёрласа, иккинчи гуруҳдагилар – қовурға, ёнбош суяги қирраси ёки яна бошқа соҳадан трансплантат олади ва ўша соҳани дарҳол тикиб, жароҳат ўрнини ёпади. Ўтқазиладиган трансплантат ўрнини тўғри шакллантириш оператив ҳаракат натижасига катта таъсир кўрсатади. Бунинг учун шу соҳани ёт таначалар, суяк бўлакларининг охирги қисмларидаги склерозланган суяк тўқималари, ўлган ва чандиқланган тўқималардан мукаммал тозалаш зарур. Шу билан бирга, бу майдонни оғиз бўшлиғидан ажратиш ва суяк трансплантатини ҳар томонлама қоплаб туриши учун қон билан яхши таъминланувчи юмшоқ тўқималарнинг сақланиб қолишига (айниқса, резекция ва остеопластика бир вақтда амалга оширилса) аҳамият бериш зарур. Оғиз бўшлиғидан чегаралаш мақсадида шиллиқ қаватга – бир қатор, шиллиқ ости қаватига – бир ёки икки қатор чок қўйилади. Пастки жағ фрагментида резекция ўтказилгандан сўнг, бўлаклар охирларида трансплантат учун жой шакллантирилиб, суяк бўлаклари (юқори ва пастки жағдаги тиш нисбатини ҳисобга олган ҳолда) тўғри йўналишда фиксацияланади. Трансплантат ўлчами чизғич ёрдамида аниқланади. Аутотрансплантат ўлчами, одатда, нуқсон ўлчами ва шаклига қараб танланади. Энгак соҳаси пластикаси учун – ёнбош суяги қирраси; пастки жағ танаси учун – ёнбош суяги қиррасидан тўғри текисликдаги бўлак ва майдаланган қовурға ёки бош суягидан олинган трансплантат (Расм 188), пастки жағнинг шохи ва бурчаги учун эса – ёнбош суягининг қаноти ва қирраси, қовурға (Расм 189), кичик болдир ёки метатарзал суягидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.



Download 5,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish