П. С. Султонов, Б. П. Ахмедов олий ўқув юртлари учун дарслик


Ўсимлик ресурсларидан оқилона фойдаланишга асосланган тадбирлар



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet92/116
Sana22.02.2022
Hajmi1,65 Mb.
#116681
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   116
Bog'liq
Экологи фани буйича уқув қуланнма

2.Ўсимлик ресурсларидан оқилона фойдаланишга асосланган тадбирлар. Бу
гуруҳдаги тадбирлар мажмуаси ўсимликлардан фойдаланиш, яъни кесиш, ўриш, меваларни
йиғиш, дориворларни тўплаш, чорва ҳайвонларини боқиш, ем - хашак тайёрлаш, дам олиш,
туризм, саёхатларни ташкил этиш жараёнларини илмий жихатдан асосланган равишда
оқилона амалга оширишга қаратилган бўлади. Бундай тадбирларни тўғри ва ўз вақтида
бажариш орқали ўсимлик дунёсига энг кам таъсир етказилишига эришилади. Бундай
тадбирларга ўрмонларни етилган муддатларида кесиш, дарахт турларини мақсадга мувофиқ
бошқариш, дарахтларни ёши бўйича майдонлар мутаносиблигини таъминлаш, ўтлоқлардан
уларнинг имконияти даражасида фойдаланиш, уларни бўлакларга бўлиб, вақти-вақти билан
дам олдириш, мевалар ва дориворлар йиғишда ўсимликларни қайта тикланишига шароит
яратиш, дам олиш ва саёхат даврида ўсимликларга
меъёридан ортиқча зиён етказмаслик
кабиларни киритиш мумкин. Бундан ташқари, ўсимликларни ҳимоя қилиш бўйича илмий-
тадқиқотларни янада ривожлан- тиришга қаратилган тадбирларни ҳам шу гуруҳга киритиш
мумкин.
3. Ўсимликларни қайта тиклаш ва кўпайтиришга қаратилган тадбирлар.
Буларга табиий ўсимликларни хўжаликларда кўпайтириш, ўсимлик майдонларини
кенгайтириш, янгидан сунъий ўрмонлар, ўтлоқлар, хиёбон ва дам олиш масканлари ташкил
этиш, ерларни рекультивациялаш, қимматли, камайиб бораётган ва хўжалик аҳамиятига эга
ўсимликларни махсус кўпайтириш, селекция ва генетика йўллари билан махаллий шароитга
мос ва чидамли навларни яратиш, иқлимлаштириш каби тадбирлар мажмуасини киритиш
мумкин.
4. Турли табиий ва антропоген объектларни ташқи таъсирлардан ҳимоя
қилувчи микроиқлим яратувчи ўсимликларни муҳофазалаш. Бу гуруҳдаги тадбирлар
сув режимини тартибга солишда, тупроқларни эрозиядан, қумликларни дефляциядан, дарё
ва каналларни, ишлаб чиқариш ва яшаш биноларини турли салбий таъсирлардан
ҳимоялашда ва микроиқлим яратишда муҳим аҳамиятга эга бўлган иҳота дарахтзорлари,
яшил хиёбон ва тўсиқлар каби ўсимлик майдонларини махсус тартибда муҳофазалашга
қаратилган чора-тадбирларни ўз ичига олади.

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   116




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish