П. С. Султонов, Б. П. Ахмедов олий ўқув юртлари учун дарслик


Инсон саломатлигини тиклаш мақсадларида ўсимликлардан фойдаланиш яхши



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/116
Sana22.02.2022
Hajmi1,65 Mb.
#116681
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   116
Bog'liq
Экологи фани буйича уқув қуланнма

Инсон саломатлигини тиклаш мақсадларида ўсимликлардан фойдаланиш яхши
самара беради. Ўсимлик дунёси, айниқса, ўрмонлар, яшил хиёбон, сўлим боғ-роғлар, ранг-
баранг гуллар кишилар рухиятига, нерв-гуморал системаси фаолиятига ижобий таъсир
этади, жисмоний чарчоқни ёзади ва турли психологик зўриқишлардан тезроқ ва осонроқ
фориғ қилади. Кўнгилларга эстетик завқ-шавқ, хузур бағишлаб инсонда рухий
кўтаринкилик, ижод, гўзаллик ва нафосатга чорловчи кайфиятни юзага келтиради.
Ўсимликлар аҳоли яшаш жойларини зарарли физик таъсирлардан, шовқин-сурон, чанг ва
зарарли газлардан хатто радиациядан ҳимояловчи табиий восита вазифасини ҳам ўтайдилар.
Айниқса, ҳаводаги чангларни ушлаб қолишда ўсимлик барглари катта рол ўйнайди.
Масалан, ўрмонларда ва дарахтзорларда шаҳарларга нисбатан ҳаводаги чанг 21-86% га,
микроблар 19-44% га, доимий радиация даражаси эса 2 марта паст бўлади. Ўсимликларнинг
аҳамияти ҳақида гапирилганда уларнинг шифобахшлик ҳусусияти устида тўхталмасликнинг
иложи йўқ. Инсоният қадим замонларданоқ ўсимликлардан турли касалликларни даволашда
кенг фойдаланиб келган. Ҳозирда шифобахш ўсимликлар билан шуғулланувчи махсус
табиий фан шаклланиб, ривожланиб бормоқда. Ҳозирги табобатда фойдаланилаётган дори-


дармонларнинг 40% дан зиёдроғи ўсимлик маҳсулотлари асосида тайёрланмоқда.
Ўсимликлардан олинган дорилар табиий моддалардир. Шунинг учун улар деярли асорат
қолдирмайди ва яхши шифо бўлади.
Ўсимлик дуёнсининг яна бир муҳим аҳамияти шундаки, улар тупроқларни
шамол, сув, қуёш, инсон ва ҳайвонларнинг зарарли таъсиридан ҳимоялаб турадилар.
Гидрогеологик шароитни маромида ушлаб туришга ёрдам қиладилар. Ўсимлик қоплами
остида тупроқ ҳосил бўлиш жараёни яхши кечади, тупроқ юзасида қатқалоқ ҳосил бўлмайди,
ундаги майин заррачаларни сув ёки шамол таъсирида оқиб ёки учиб кетиши меъёридан
ортиб кетмайди. Ўсимликсиз майдонларга ёққан ёмғир тезда кучли оқимга айланиб селларни
вужудга келтиради. Маълумотларга қараганда нишабли майдонлардаги ўрмонлар ёғинни
90% ини ушлаб тупроққа сингишини таьминлай олади. Бир гектар ўрмон 50 м
3
ёғин
сувларини ушлаб қолади. Шу туфайли улар дарё ва сойларнинг сув режимини бошқариб
туришда муҳим рол уйнайдилар. Бундан ташқари, уларнинг бақувват илдиз системалари тоғ
кўчкиларни содир бўлишига йўл қўймайди. Республикамизнинг қуруқ-иқлимли чўл
минтақаларидаги қумликларни мустахкамлашда қурғоқчил ўсимликлардан бўлган саксовул,
янтоқ кабиларнинг аҳамияти беқиёсдир. Улар ўзларининг мустахкам илдизлари билан
қумларни шамол таъсирида кўчишдан сақлайдилар. Шунингдек, чорва ҳайвонлар учун озуқа
бўлиб хизмат қиладилар. Экинларини шамол эрозиясидан ҳимоялашда дарахт ва бутасимон
ўсимликлардан самарали фойдаланилади. Ҳозирда кенг овж олиб бораётган, умумсайёравий
экологик муаммолардан бири бўлган «чўлашиш» жараёнини олдини олишда ўсимликлар
асосий рол ўйнаши мумкин.

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   116




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish