П. С. Султонов, Б. П. Ахмедов олий ўқув юртлари учун дарслик


Ўсимликларнинг яна бир энг асосий аҳамияти турли ишлаб чиқариш ва



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet89/116
Sana22.02.2022
Hajmi1,65 Mb.
#116681
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   116
Bog'liq
Экологи фани буйича уқув қуланнма

Ўсимликларнинг яна бир энг асосий аҳамияти турли ишлаб чиқариш ва
қурилиш соҳалари учун муҳим хом-ашё эканлигидир. Ўсимлик хом ашёсидан
олинадиган маҳсулотларининг санаб саноғига етиш қийин. Улар озиқ-овқат саноатини дон,
мева, сабзавотлар ва бошқа хом ашёлари билан, чорвачиликни озуқа, ем хашак билан,
саноатни тўқимачилик ва бошқа хом ашёлар билан, фармацевтика саноатини эса дори-
дармон хом ашёси билан таьминлайдилар. +урилиш, мебелсозликда ва халқ
хунармандчилигида ёғоч азалдан энг муҳим материал сифатида қўлланиб келинмоқда.
Ҳозирги кунда биргина ёғочни ўзидан 20 минг хилдаги турли маҳсулотлар тайёрланади.
Биргина кимё саноатида ёғоч ва бошқа ўсимлик маҳсулотларини қайта ишлаш йўли билан
глюкоза, озуқа шакари, ошловчи моддалар, спирт, целюлоза, вискоза, сунъий каучук,
пластмасса, нитролак, кинопленка, канифиол, ацетон, сирка кислотаси, формалин, скипидар,
камфора ва бошқа турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш мумкин.
Юқоридагилардан кўриниб турибдики, сайёрамиздаги ҳаёт, биосферадаги табиий
мувозанат, тирик мавжудотларнинг нормал яшаши, халқ-хўжалигининг кўп соҳаларидаги
ишлаб чиқариш унумдорлиги, инсонларнинг жисмоний ва маънавий баркамоллиги
ўсимликлар дунёсининг холати билан ўзвий боғлиқ экан. Айнан мана шу холатлар
ўсимликларнинг экологик аҳамиятини ва ўз-ўзидан уларни муҳофазалаш заруратини
белгилаб беради.
5.3. ЎСИМЛИК ДУНЁСИГА АНТРОПОГЕН ТАЪСИР ҲАМДА УНИНГ
ЭКОЛОГИК О+ИБАТЛАРИ.
Илмий маълумотларга кўра сайёрамизда ўсимликларнинг 500 мингдан зиёдроқ тури
ўсади. Шулардан ҳозир инсон фаолиятида 6 минг тури фойдаланилади. Жумладан,
республикамизда 4200(4148)та ўсимлик тури мавжуд бўлиб, улардан 577 таси доривор, 103
таси бўёқдор, 560 таси эфирмойли ўсимликлар ҳисобланади. Сайёрамизда ўсимликлар кўп
учрайдиган майдонларни шартли равишда қуйидаги 4 та гуруҳга бўлиш мумкин: ўрмонлар,
яйлов ўтлоқлари, маданий экинзорлар, сув ўсимликлари тарқалган сувликлар. Ўсимликлар
тури ва массасининг асосий қисми ўрмон ва ўтлоқларда жойлашган. +уруқликнинг
дарахтсимон ва бутасимон ўсимликлар билан зич қопланган майдонлари ўрмонлар,
ўтсимон ўсимликлар билан қопланган майдонлари эса яйлов-ўтлоқлар деб аталади. Ер


юзидаги ўрмонларнинг ялпи майдони 4.06 млрд. гектарни ташкил этади. Бу майдонлар
ҳудудий жихатдан нотекис тақсимланган. Йирик ўрмонларнинг асосий қисми Америка,
Осиё ва Африка қитъаларининг мўътадил ва тропик иқлимли минтақаларида жойлашган.
Республикамизнинг ўрмон фонди(захираси)  5,3 млн. гектар (22-жадвал) бўлса-да, ўсимлик-
лар билан ёппасига қопланган ўрмонзорлар атига 4,5-5% ни ташкил этади ҳолос. 
22- жадвал.

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   116




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish