П. С. Султонов, Б. П. Ахмедов олий ўқув юртлари учун дарслик


Ўсимликларнинг яна бир аҳамияти уларнинг илмий-амалий



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/116
Sana22.02.2022
Hajmi1,65 Mb.
#116681
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   116
Bog'liq
Экологи фани буйича уқув қуланнма

Ўсимликларнинг яна бир аҳамияти уларнинг илмий-амалий жихати билан
ҳарактерланади. Янги моддаларни кашф этиш, ер тарихини ўрганиш каби жабхаларда улар
қимматли илмий манба бўлиб хизмат қиладилар. Айниқса, янги юқори ҳосилли экин
навларини яратишда ёввойи ўсимликлар генофондининг мавжудлиги катта имкониятлар
очиб беради. Бу ўз навбатида ўсимликлар генофондини сақлаб қолиш қанчалик
муҳимлигини кўрсатади.
Ўсимликлар ер атмосферасидаги кислород, углерод, азот ва бошқа бир қатор газлар
балансини таьминлашда муҳим ўрин тутадилар. Улар ҳаводан карбонат ангидридини ютиб
ҳавога кислородни ажратиб чиқариш орқали инсон ва бошқа тирик организмларнинг яшаши
учун энг зарур шароитни яратиб берадилар. Ҳисоб-китобларга кўра ер юзасидаги
ўсимликлар 180-200 млрд. тонна СО
2
ни ютиб ҳавога кислородни ажратиб чиқарадилар. Бир
гектар яшил экинзор сутка мобайнида 5 минг кишининг нафас чиқаришидан ҳосил
бўладиган СО
2
ни ютиш имкониятига эга. Агар ўсимликлар қопламини, айниқса,
ўрмонларни кенгайтирилса ҳозирги пайта ҳавода СО
2
ни кўпайиб бориши ҳисобига юз
бераётган ҳавони димиқиши ёки иссиқхона эффекти муаммосини олдини олиш мумкин.
Ўсимликлар иқлимни мўътадиллаштиришда ҳам катта рол ўйнайдилар.
Фотосинтез, транспирация жараёнларида улар кўп миқдордаги энергияни ютиш ва сувнинг
буғлатиш ҳисобига атроф-муҳитда салқин мўтадил микроиқлимни вужудга келтирадилар.
Иссиқ ва совуқ шамоллар тезлигини пасайтириб берадилар. Ортиқча қуёш радиациясидан
тирик организимларни ҳимоя қиладилар. Уларнинг бу ҳусусиятлари аҳоли зич, иссиқ
иқлимли ҳудудларда, шаҳарларда катта аҳамиятга эга.
Ўсимликлар дунёсинининг 
санитар-гигиеник, соғломлаштириш ва
шифобахшлик аҳамиятлари ҳам беқиёсдир. Олимларнинг таькидлашларича биосферанинг
ўз-ўзини тозалаш ҳусусиятининг қарийб 99%и ўсимликлар хиссасига тўғри келар экан.
Кўплаб ўсимликлар нафас олиш жараёнида атроф-муҳитга махсус кимёвий фаол моддалар
ажратиб чиқарадилар. Олимлар томонидан ўрмон ҳавосида 300 турдаги хушбўй, эфир мойли
ва бошқа бирикмалар мавжудлиги қайд этилган. Бир қатор дарахт ва буталар ўзларидан
фитонцидлар  деб аталувчи бирикмалар ажратиш ҳусусиятига эга. Бир гектар кенг баргли
дарахтзор суткасига 2 кг, нина барглиси эса 4-5 кг фитонцид ажрата олади. Бу
бирикмаларннг кўпчилиги ҳаво, тупроқ ва сувдаги патоген микроорганизмларни йўқотиш
ҳоссасига эгадир. Масалан, туя (Канада можевелниги) дарахти атрофи ўралган хонада
микроблар сонини учдан икки қисмгача камайтира олади. Дуб ва пихтанинг барги
масофадан туриб ичбуруғ ва қорин тифи микробларини ўлдира олади. Терак, олма ва
эвкалиптлар грипп вирусини, қарам ва саримсоқ эса сил микробларини тарқалишига
тўсқинлик қиладилар.

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   116




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish