Табиат ёдгорликлари. Бу табиатнинг алоҳида такрорланмас объекти бўлиб, илмий,
тарихий ва маданий-эстетик аҳамиятга эга. Масалан, шаршаралар, ғорлар, тоғ жинслри
очилиб қолган жойлар, иссиқ сувли фавворалар, палеонтологик объектлар, айрим ёши
асрларга тенг дарахтлар шулар жумласидандир. Улар дунёнинг кўплаб мамлакатларида
мавжуд. Баъзан улар катта ҳудудларни эгаллайди. Масалан, А+Шда «Диназаворлар уяси»
деб ном олган даръа 82 минг гектар майдонни эгаллайди.
Буюртмалар. Буюртмалар чет элларда «Резерватлар» деб юритилади. Буюртмалар
бир неча йил ёки доимий равишда маълум бир фаслда сутка давомида баъзи бир ҳайвон
ўсимлик ёки табиат мажмуаларини ҳимоя қилишга мўлжалланган. Унинг ресурсларидан
хўжалик фаолиятида фойдаланишга ҳимояланаётган объект ёки мажмуага зарар
етқазилмаган холда рухсат берилади. Буюртмаларни ташкил қилишдан кўзда тўтилган
мақсад ов ҳайвонлари сонини тиклаш ёки кўпайтириш, қушларни ин қуриш, кўчиш ва
қишлаш вақтида улар учун қўлай шароит яратиш, балиқларни урчиш, кўпайиш ва қишда
тўпланиш жойларини муҳофазалаш, эстетик, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган
айрим ландшафт участкаларини, ноёб ўрмонларни сақлашдан иборат. Буюртмалар МДХ
республикаларида давлат ва махаллий буюртмаларга бўлинади. Давлат буюртмалари
вазирлар махкамасининг қарорларига кўра ташкил этилади. Махаллий буюртмаларни эса
вилоят ва махаллий хокимятлар ўзлари ташкил этадилар. МДХ ҳудудида 1500 дан ортиқ
турли мақсадларда ташкил этилган буюртмалар мавжуд бўлиб, улар эгаллаган майдон 30
млн. гектарга яқин.
Табиий миллий парклар. Чет эл мамлакатларида табиий участкаларни муҳофаза
қилишнинг асосий шаклларидан биридир. МДХ давлатларида ҳам кейинги йилларда бу
муҳофаза шакли кенг ривожланмоқда. Миллий парклар соғломлаштириш, эстетик завқ
олиш, илм-фан, маданият ва таълимни ривожлантириш мақсадида ажратил- ган табиий
ҳудудлардир. Дунёнинг кўпчилик мамлакатларида миллий парклар ташкил этилган
дастлабки даврларда улар асосан табиатни муҳофазалаш вазифаларини бажарган ва бу
борада жуда катта мувоффақиятларга эришилган. Африканинг йирик ҳайвонлари ҳозирги
кунга қадар миллий паркларни ташкил этилганли эвазига сақланиб қолган. Фақат миллий
парклардагина кўп сонли филларни, антилопаларни, зебраларни, жирафалар, бегемотлар,
шер ва йўлбарсларни, горилла ва бошқа шу каби Африканинг тропик ўрмонлари ва
чўлларида яшовчи ҳайвонларни учратиш мумкин. Шунингдек, Шимолий ва Жанубий
Африкада, Осиё мамлакатларида ва Австралияда ташкил этилган миллий парклар ҳам бу
борада муҳим аҳамият касб этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |