П. Мирхамидова, А.Ҳ. Вахобов, Қ. Давранов, Г. С. Турсунбоева



Download 3,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/95
Sana24.02.2022
Hajmi3,69 Mb.
#231616
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   95
Bog'liq
1mcxWBDspmPEtyJa2LAHFmpR0Ozmkbgkh9LSQDO0

 
 
 
 


 268 
XII-БОБ. ҲУЖАЙРА ИНЖЕНЕРЛИГИ 
 
12.1. Хужайра инженерлигининг моддий асослари
Биотехнологиянинг янги босқичи ноанъанавий объектлар – кўп 
ҳужайрали юксак организмларнинг тўқима ва ҳужайралари культураси
ҳамда микроорганизмларнинг хусусиятлари олдиндан белгиланган, юқори 
фаолликка 
эга 
бўлган 
культураларини 
олиш 
имконини 
берди. 
Микроорганизмлар культурасига нисбатан, юксак организмлар культуралари 
биотехнологиянинг янги объекти ҳисобланади. Ўсимликлар культурасини 
олиш методи ХХ асрнинг 70-йилларида яратилган. 
Ўсимлик ҳужайраларини культурасини олишнинг асосий типи каллус 
тўқимасини, баъзида эса ўсимликларнинг ўсма ҳужайралари культурасини 
олишдир. Ўсма ҳужайралари культураси чуқур (суюқ озуқада) ва юзаки 
усулда экилганда, ташқари кўринишидан ва морфологик жиҳатдан деярли 
фарқ қилмайди. Уларнинг асосий фарқи шундаки, ўсма ҳужайралари 
гормонга боғлиқ эмас, шунинг учун уларнинг озуқа муҳитига фитогормонлар 
қўшиш керак эмас. Ундан ташқари ўсма ҳужайралардан органогенез 
жараёнида илдиз ёки куртаклар унмайди. Каллус ҳужайралари культураси 
эса тўсатдан гормонга боғлиқ бўлмай қолиш хусусиятига эга. Каллус 
ҳужайраларини бўлиниши натижасида (юксак ўсимликларга хос бўлган 
ҳужайра дифференциациясининг бир типи) каллус тўқималари ёки каллус 
ҳосил бўлади. 
Каллус ҳужайралари культурасини олиш учун юксак ўсимликларнинг 
турли органлари (эксплантлар)дан бир қисм (фрагмент) олиб, стериллик 
қоидаларини сақлаган ҳолда уни пробирка, колба ёки Петри ликобчасидаги 
сунъий озуқа муҳитига эқилади.
Эксплант ҳужайраларининг дедифференцияланиши ва каллусогенез 
жараёнининг хусусиятлари, олинган тўқиманинг хусусиятларига боғлиқдир. 
Ўсимликларнинг махсус тўқималари (паренхима, илдиз ва поя, барг ва б.) 


 269 
нинг ҳужайралари озуқа муҳитида ўзига хос функцияларини йўқотиб 
дедифференциялашиши ва фаол бўлинадиган ҳужайра ҳолатига келиши 
керак. Ўсимлик ҳужайра ва тўқималари культуралари ўстириладиган озуқа 
муҳит таркибида минерал тузлар (макро ва микроэлементлар), углерод 
манбаи (саҳароза ёки глюкоза), витаминлар ва ўсишни бошқарувчи моддалар 
(регуляторлар)и бўлиши керак. Зарур ҳолларда озуқа муҳитига турли 
комплекс бирикмалар (казеин гидролизати, аминокислоталар аралашмаси, 
ачитқи экстракти, турли ўсимлик экстрактлари) қўшилади. Янги объект 
билан ишлаётганда озуқа муҳитларининг оптимал таркибини танлай билиш 
катта аҳамият касб этади. 
Юза усулда экилган каллус тўқималарини ранги оқ, сарғиш, яшил, 
қизил, аниқ бир анатомик структурага эга бўлмаган аморф массага эга бўлиб,
консистенцияси жиҳатидан ҳам фарқланади. 
Суюқ озуқа муҳитида ўстирилган ўсимлик ҳужайралари культуралари 
суспензион культуралар дейилади. Суюқ озуқа муҳитида ўстирилган 
ўсимлик ҳужайралари культуралари каллус культураларининг юза экиш 
усулидан афзалликка эга. Суюқ муҳитда метаболизм ва ҳужайра 
популяцияси ўсишига турли экзоген омиллар билан таъсир этиш мумкин. 
Суспензион культуралар биокимёвий ва молекуляр-биологик тажрибалар – 
ферментлар индукцияси, генларни экспрессияси, мутантларни яратиш ва 
уларни тавсифлаш учун қулай. 
Суспензион культуралар учун ҳужайралар каллус тўқималаридан 
олинади. Сўнг улар доимий равишда аралаштириб турган ҳолда суюқ озуқа 
муҳитига ўтказилади. Суспензион культураларни ўсимлик тўқималаридан 
ҳам олиш мумкин, фақат бу усул кўп вақт талаб қилади. Бунинг учун 
эксплант ҳужайраси аввал бирламчи ҳосил қилиши керак, сўнгра эса озуқа 
муҳитида кўпайиб, суспензия кўринишида ўсадиган ҳужайра линиялари учун 
манба бўлиб ҳисобланади. 
Ҳужайра культураларида ўсимликлар учун хос бўлган бирикмалар: 
алкалоидлар, гликозидлар, полисахаридлар, эфир мойлари, пигментлар ва б. 


 270 
мавжуддир. Ўсимлик ҳужайраларидан фермент препаратларини ишлаб 
чиқариш мақсадида фойдаланиш табиий ёки сунъий манбалардан қимматли 
маҳсулотларни олиш имконини беради. 
Мутант, гибрид ёки трансформацияланган ҳужайраларни клонал 
селекциясида 
алоҳида 
қилиб 
ажратиб 
олинган 
ҳужайралар 
ва 
регенерацияланган протопластларни ўстириш методи орқали амалга 
оширилади. 
Ўсимлик протопластлари – мембрана билан чегараланган, ички 
ҳужайравий органеллаларининг таркиби сақланган структуравий тузилмадир. 
Протопластлар 2 усулда ажратиб олинади: 
1. Механик усул. Биринчи бор, ўсимлик ҳужайрасининг протопластлари 
1892 йили телорез сув ўсимлиги ҳужайрасидан плазмолиз ҳодисасини 
ўрганиш жараёнида ажратиб олинган. Бунинг учун ўсимлик тўқимасидан 
кесма олинган ва 0,1 М ли сахароза эритмасига солинган. Протопластлар 
“бужмайиб” ҳужайра деворидан ажралган, сўнг скалпель ёрдамида кесма
кесилиб протопластларни муҳитга ажратиб чиқарилган.

Download 3,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish