П. Мирхамидова, А.Ҳ. Вахобов, Қ. Давранов, Г. С. Турсунбоева



Download 3,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/95
Sana24.02.2022
Hajmi3,69 Mb.
#231616
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   95
Bog'liq
1mcxWBDspmPEtyJa2LAHFmpR0Ozmkbgkh9LSQDO0

2. Ферментатив усулда, ҳужайра девори махсус ферментлар ёрдамида 
эритилади. Бунда 3 хил тип ферментлар - целлюлаза, гемицеллюлаза ва 
пектиназадан фойдаланилади. 
 
12.2. Протопластлар культурасини олиш
Протопластлар культурасини олиш учун 2 хил ёндошилади: суюқ 
муҳит томчиларида инкубация қилинади ва агарли қатламга ўтказилади. 
Алоҳида ажратиб олинган (изоляция қилинган) протопластлар ҳужайра 
деворини тиклагунга қадар қисқа вақт ичида бир-бири билан қўшилиши 
мумкин. Бу жараён нафақат бир типдаги ўсимлик протопластлариаро, балки 
гетеролик протопластлараро бўлиши ҳам мумкин. Шу усул билан 2 турдаги 
тамаки ўсимлигини протопластларини қўшиб, регенерацияланган ўсимлик 
олинган. 1978 йили эса картофель ва томат ўсимликларининг протопластлари 


 271 
қўшилган. Бунинг натижасида томатнинг касалликларга чидамлилик 
хусусиятлари картофелга кўчирилган.
Соматик гибридизация – ўсимликларни гибридини яратишнинг янги 
методи бўлиб, бунда гибридланаётган ҳужайралар сифатида гаметалар 
(репродуктив ҳужайралар) эмас, балки протопластлар олинадиган ўсимлик 
танасининг ҳужайралари (соматик) қатнашади. Протопластларни қўшиш 
билан ҳужайра геномидан ташқари 2 та турли цитоплазмалар ҳам қўшилади. 
Кўпгина ҳолларда юксак ўсимликларни протопластларини қўшиш 
натижасида ёки гибрид ёки цибрид ҳосил бўлади. Цибрид ўсимликда, иккала 
ўсимликнинг цитоплазмаси қўшилади, ядро эса фақат биттасиники бўлади. 
Гетерологик протопластларни қўшаётганда мос келадиган маркерни 
танлаш керак. Бундай маркер сифатида пластидалар ёки хлоропластлар 
бўлиши мумкин. Пластидалардан ташқари биокимёвий ёки генетик 
маркерлар: масалан, изоэнзимли таркиб, нуклеин кислоталарнинг 
хусусиятлари, маълум бир моддаларга чидамлилик ва хромосомалар ёки 
ҳужайра кариотиплари сони ҳам бўлиши мумкин. 
Протопластлар 
лабиль 
тузилмалар 
бўлгани 
учун 
соматик 
гибридизациялаш йўли билан ҳужайрага бегона материалларни, ҳамда уларга 
ажратиб олинган ДНК ёки бошқа ҳужайраларнинг органелларини киритиш 
мумкин. Ҳозирда ядро ва хлоропластлар бошқа ўсимлик ҳужайрасига 
трансплантация қилинган. 
Ўсимлик ва ҳайвон ҳужайралари культураларининг ўстириш 
технологиялари. Биотехнологик мақсадлар учун организмларнинг ёппасига 
культурасини олиш технологиялари бактериялар, ачитқилар ва мицелиал 
замбуруғлар учун ишлаб чиқилгандир. Ҳозирги вақтда ўсимлик ва ҳайвон 
ҳужайралари культураларини яратиш бўйича тадқиқотлар ҳам жадал давом 
этмоқда. Ўсимлик ҳужайралари культураларини олиш техникасини 
мукаммаллашганлиги 
сабабли, 
кўплаб 
мамлакатларда 
баъзи-бир
ўсимликларни янги, олдиндан белгиланган хусусиятга эга бўлган навларини 
яратиш бўйича тадқиқотлар самарали давом эттирилмоқда ва анчагина 


 272 
ютуқларга ҳам эришилган. Ушбу методлар органогенез ва ниҳолларни 
амплификациялаш, сўнгра уларни тупроққа экиш бўйича қилинган ишлар 
натижасида такомиллаштирилмоқда. Кўплаб ўсимликлар ҳужайраларининг
суспензион культураларидан яхлит ўсимликка хос бўлган маҳсулотларни 
ажратиб олиш (никотин, алкалоидлар, женьшень) мақсадида фойдаланиш 
кенг миқёсда йўлган қўйилган ва у амалиётда кенг қўлланиб келинмоқда. 
Дигиталис, ясмин, ялпиз каби ўсимликлар синтез қиладиган қимматбаҳо 
физиологик фаол препаратларни ишлаб чиқариш самарали ҳисобланади. 
Ўсимлик ҳужайралари, культураларини олишда ишлатиладиган суюқ доимо 
аралаштириб туриладиган муҳитда ферментация қилиш методлари, 
микробиология 
технологиясига 
ўхшашдир. 
Ўсимлик 
ҳужайралари 
бактерияларга нисбатан секин ўсишига қарамай, уларнинг ҳарактеристикаси 
бир-бирига яқиндир. Шунинг учун ҳам, фақат ўсимлик ёки ҳайвон 
ҳужайралари синтезлайдиган баъзи-бир муҳим органик бирикмаларни олиш 
мақсадида янада янгироқ, самаралироқ технологиялар яратиш устида 
тадқиқотлар олиб бориш долзарб масалалар сирасига киради. 
Ҳайвон ҳужайралари, суспензия кўринишида ёки қаттиқ субстратга 
бириктирилган ҳолда ўстирилади. Бундай ҳужайралар, масалан, HeLa (инсон 
ўсмаси ҳужайраси) иккала ҳолатда ҳам ўсиши мумкин; лимфобластом 
ҳужайралар суспензион культурада, нормал диплоид ҳужайралар эса қаттиқ 
субстратга бириктирилган ҳолда ўтирилади. 
Охирги пайтларда ҳужайра ўсишини назорат қилувчи системалар 
«бухта» кўринишида ўралган, газни ўтказувчан тефлон трубкалар ёрдамида 
амалга оширилади. Бундай шароитларда кўплаб ҳужайраларни культурасини 
олиш мумкин. Яна бир самарали метод, бу ҳужайраларнинг унча катта 
бўлмаган маржонлар (шарчалар, микроташувчилар)га бириктирилишига 
асосланган усулдир. Шарчалар сефадексдан (декстрин табиатли модда) 
ясалиб, унинг умумий юзаси 7 см
2
/мг тенг бўлиши мумкин. Шарчалар 
суспензион ҳолатда суза олади ва уларда турли типдаги ҳужайралар ўса 
олади. Бу усул ёрдамида инсон интерферони ишлаб чиқарилмоқда.


 273 

Download 3,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish