П. Мирхамидова, А.Ҳ. Вахобов, Қ. Давранов, Г. С. Турсунбоева


 Ферментларни иммобиллаш ва барқарорлаш технологияси



Download 3,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/95
Sana24.02.2022
Hajmi3,69 Mb.
#231616
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   95
Bog'liq
1mcxWBDspmPEtyJa2LAHFmpR0Ozmkbgkh9LSQDO0

13.4. Ферментларни иммобиллаш ва барқарорлаш технологияси 
Кимёвий 
энзимология 
методларини 
ривожланиши, 
биологик 
катализаторларнинг янги типи – иммобилланган ферментлар яратиишига 
олиб келади. Маълумки, тоза ферментлар, биринчидан, узоқ вақт 
сақланмайди, ҳамда турли таъсирларга, айниқса иссиқликка чидамсиз, 
иккинчидан, уларни қайтадан ишлатиш имкони йўқ. Иммобилланган 
ферментларнинг яратилиши билан саноат ишлаб чиқаришида тоза 
ферментлардан фойдаланишда юзага келадиган қийинчиликлар бартараф 
этилди. 
Иммобилланган ферментлар ферментатив жараённи узлуксиз ўтказиш 
ва реакция тезлигини бошқариш имконини беради. Ферментларни 
иммобиллаш билан ташувчининг хусусиятини ўзгартириш ҳисобига 
уларнинг каталитик фаоллиги бошқарилади.
“Иммобилланган ферментлар” атамаси, фазода оқсил молекулари 
ҳаракатланиш эркинлигини исталган ҳолатда чекланишини англатади.
Ферментларни иммобиллашда ишлатиладиган ташувчилар
Ферментларни иммобиллаш учун органик ва ноорганик табиатга эга 
бўлган ташувчилар ишлатилади. Уларга қўйиладиган асосий талаблар 
қуйидагилардан иборат: 
- юқори даражада кимёвий ва биологик турғунлик; 


 293 
- юқори даражада кимёвий барқарорлик; 
- фермент ва субстратлар учун етарли даражада ўтказувчанлик; 
- етарли даражада ғовакликга ва солиштирма сиртга эга бўлишлик; 
- технологик жиҳатдан қулай бўлган шаклларда олиниши (гранулалар, 
мембраналар); 
- осон активланиш; 
- юқори даражада гидрофиллик; 
- арзон бўлишлик ва ҳ.к. 
Қуйидаги расмда ташувчиларнинг классификациясининг чизма 
холатдаги кўриниши келтирилган: 
Ферментларни иммобилизациясида ишлатиладиган ташувчиларни 
классификацияси. 
Органик (полимер ва қуйимолекуляр) ташувчилар табиий ёки синтетик 
бўлишлари мумкин. Табиий полимер органик ташувчилар ўз навбатида 
биокимёвий классификациясига кўра 3 гуруҳга бўлинадилар: полисахаридли, 
оқсилли ва липидли. 
Синтетик полимерларни макромолекуласининг асосий занжирини 
кимёвий тузилишига кўра полиметиленли, полиамидли, полиэфирли 
гуруҳларга бўлиш мумкин.
Ферментларни иммобиллаш учун табиий полисахаридлар ва полиметил 
типидаги синтетик ташувчилар кўпроқ ишлатилади. Бунинг сабаби уларда 
кимёвий реакцияларга осон кириша оладиган реакцион хусусиятли 


 294 
функционал гуруҳларни мавжудлиги, ҳамда уларнинг гидрофиллигидир. 
Камчилиги эса, микроорганизмларнинг таъсирига чидамсиз ва тан нархининг 
қимматроқ эканлиги билан боғлиқ. 
Полисахаридли ташувчилардан целлюлоза, декстрин, агароза ва 
уларнинг ҳосилалари кенг ишлатилади. Целлюлоза гидрофил хоссага эга, 
унда гидроксил гуруҳларни сони кўп, бу эса, уни молекулага турли гуруҳлар 
киритишни осонлаштиради. Целлюлозани қисман гидролизга учратиб, 
(бунда аморф участкалари бузилади) гранула холига келтирилса, унинг 
механик мустаҳкамлиги ошади. Гидролиз давомида бузилган аморф 
участкалар ўрнига целлюлозани ғоваклилигини сақлаб қолиш мақсадида, 
унинг кристалл участкалари орасига кимёвий чок киритиш орқали
целлюлозани ДЭАЭ-целлюлоза, КМ-целлюлоза,эктеола-целлюлоза сингари 
турли модификацияга учраган ҳосилаларига айлантириш мумкин. 
Декстран асосида ишлаб чиқилган “Сефадекс”лар деб номланувчи 
ташувчилар ҳам кенг ишлатилади. Қуритилганда улар осон сиқилади, сувда 
кучли шишади. Ушбу ташувчилардаги ғовакларининг хажми “чоклилик” 
даражаси билан бошқарилади. Декстранларнинг мазкур гуруҳига крахмал 
ҳам киради. Кимёвий модификацияланган крахмал, ҳар хил агентлар билан 
“тикилади”, масалан формальдегид билан. Шундай йўл билан гидролитик, 
ферментлар таъсирига нисбатан чидамли бўлган ғовак крахмал олинган. 
Декстран асосида яратилган, сувда эрувчан препаратлар тиббиёт амалиётида 
доривор воситаларни ташувчи сифатида ҳам кенг ишлатилади. 
Сув ўтларидан олинадиган агар-агар ҳам яхши ташувчи ҳисобланади. 
Уни диэпоксид бирикмалар билан кимёвий тикиб, хоссасини ўзгартириш, 
керакли бўлган томонга ошириш мумкин. Бундай ташувчи агар-агар 
иссиқликка чидамли, пишиқ ва осон модификацияланади. 
Ташувчи сифатида оқсиллар бир қанча афзалликларга эгадирлар: 
сиғимли, биодеградацияга учрайди, улардан юпқа мембрана (қалинлиги 80 
мкм) сифатида фойдаланиш мумкин. Оқсиллар фундаментал биологик 
тадқиқотларда, тиббиётда кўпроқ ишлатилади. Камчилиги эса, юқори 


 295 
иммуногенликка эгалигидир. Иммобиллаш учун кўпроқ структурали 
(кератин, фибрин, коллаген), ҳаракатчан (миозин) ва ташувчи (альбумин) 
оқсиллардан фойдаланилади. 
Синтетик полимер ташувчилар, ферментларни ковалент ва адсорбцион 
иммобиллашда, уларни гел ва микрокапсулалар холатдаги шаклларини
олишда ишлатилади. Сорбцион иммобиллашда стирол асосидаги полимерлар 
ишлатилади. Улар макропорали, изопорали ҳамда гетеропорали структурага 
эга бўлади. Полимер гидрофиль ташувчилар олиш учун акрил кислотасининг 
ҳосиласи – акриламиддан фойдаланилади. 
Фермент ва ҳужайраларни фазовий-тўрли структурали полиакриламид 
гелга киритиш методи ҳозирда кенг қўлланилмоқда. Полиакриламид гели 
кимёвий таъсирларга чидамлидир. Полиамид ташувчи гуруҳи ҳам 
қизиқарлидир. Бу амид гуруҳи (-С(О)-NH-) бир неча марта қайтарилиб 
келадиган турли гетерозанжирли полимерлар гуруҳидир. Масалан, N-
винилпирролидон асосидаги полимерлар организмда секин парчаланадиган 
ферментларни иммобиллаш учун ишлатилади. Бундан ташқари улар 
биологик инерт бўлганлиги учун тиббиёт амалиётида ҳам ишлатилади. 
Камчилиги эса, унинг организмда тўпланиб қолишидир. Бу жиҳатдан 
ферментлар таъсирида гидролизланадиган табиий полимерлар аҳамиятлидир. 
Шунинг учун дори воситаларига декстран, синтетик ташувчилардан N-
винилпирролидон асосида тайёрланган полимерлар қўшиб ишлатиш яхши 
натижалар беради. 

Download 3,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish