303
4. КМЦ типидаги бошқа инерт ташувчи билан ковалент боғлаш. Бу
метод ҳам кам ишлатилади.
Кейинги пайтларда ўсимлик ҳужайраларини иммобиллашга қизиқиш
ортган. Бунинг сабаби, суспензион ёки каллус культураларига нисбатан
иммобилланган ҳужайралар ёрдамида иккиламчи метаболитлар кўплаб
олинади.
Иммобилланган ҳужайралар бир қанча афзалликларга эга:
1. Инерт субстратларда иммобилланган ҳужайралар суюқ суспензион
культурада ўсувчи ҳужайраларга нисбатан биомассани секинроқ ҳосил
қилади. Бу шароитда ўсиш ва метаболизм орасидаги боғлиқлик 2
типдаги
механизм орқали амалга ошади: 1-механизм бўйича, ўсиш иккиламчи
метаболитлар
синтезига
билвосита
таъсир
этиб,
ҳужайранинг
агрегацияланиш даражасини белгилаб беришига асосланган. 2-механизм эса
ўсиш тезлигининг кинетикаси билан боғлиқдир. Бунда метаболизмнинг
биринчи ва иккинчи йўллари турлича рақобатлашади. Муҳит шароити
хужайранинг тез ўсиши учун қулай бўлса,
биринчи навбатда иккиламчи
метаболитлар синтезлана бошлайди. Агарда хужайрани ўсиши ва
ривожланиши бўғиб (ингибрлаб) қўйилса, биринчи навбатда бирламчи
метаболитлар
синтезланадилар.
Шундай
қилиб,
иммобилланган
ҳужайраларнинг ўсиш тезлигининг паст бўлиши бирламчи, метаболитларни
ҳосил бўлишини кучайтиради.
2. Иммобилланган ҳужайралар секин ўсишидан ташқари бир-бири
билан физик контактда ўсадилар ва бу, кимёвий контактларда ўз аксини
топади.
3. Атроф-муҳитнинг кимёвий таркибини ўзгартириш билан иккиламчи
метаболитларни ҳосил бўлишини бошқариш мумкин.
4. Каллус ва суспензион культуралар ўстирилаётган муҳитни
ўзгартиришда уларни зарарлаш ёки культурани ифлослантириш мумкин. Бу
қийинчиликларни физик жиҳатдан ҳаракатсиз ҳужайралар атрофидаги катта
ҳажмдаги озуқа муҳитини циркуляция қилиш орқали бартараф этиш мумкин.
304
5. Айрим ҳолларда идиолитларни ажратиш билан боғлиқ
муаммолар
ҳам келиб чиқади.
Иммобилланган
ҳужайралардан
фойдаланганда,
керакли
маҳсулотларни ажратувчи кимёвий моддалар билан ишлаш мумкин. Айрим
ўсимликларнинг, масалан
Capsicum frutescens ўсимлиги ҳужайрасининг
культураси
атроф-муҳитга
иккиламчи
метаболитларни
ажратади.
Иммобилланган ҳужайралар
системаси эса, культурани зарарламасдан
маҳсулотни олиш имконини беради. Демак, ҳужайраларни иммобиллаш
идиолитларни осон ажратиб олиш имконини беради.
Иммобилланган ҳужайралар культурасини олиш 2 хил системада
амалга оширилади:
Ясси
асосли культура системасида, ҳужайралар горизонтал
жойлаштирилган идишларда ўстирилади.
Колонкали культура системасида эса, ҳужайралар вертикал
жойлаштирилган идишларда, яъни махсус ўстирилади.
Ҳар иккала системада ҳам, суюқ муҳит, ҳаракатсиз ҳужайралар
атрофида айланади.
Do'stlaringiz bilan baham: