П. Мирхамидова, А.Ҳ. Вахобов, Қ. Давранов, Г. С. Турсунбоева


XV-БОБ. СУВНИ БИОЛОГИК ТОЗАЛАШ



Download 3,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet93/95
Sana24.02.2022
Hajmi3,69 Mb.
#231616
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   95
Bog'liq
1mcxWBDspmPEtyJa2LAHFmpR0Ozmkbgkh9LSQDO0

XV-БОБ. СУВНИ БИОЛОГИК ТОЗАЛАШ 
 
15.1. Сувни тозалаш усуллари
Аэроб ва анаэроб микроорганизмлар оқава сувларда учрайдиган 
органик материаллардан тозалаш хусусиятига эга. Ачитқи, нефтни қайта 
ишлаш заводи, сут ва пишлоқ ишлаб чиқарувчи корхоналар, картофель ва 
крахмални қайта ишловчи заводлардан чиқадиган чиқиндиларни анаэроб 
жараён ёрдамида тозалаш бўйича катта муваффақиятларга эришилган. Бу 
жараёнда, фаол биологик компонентлар қайта ишлатилади, қолдиқ 
маҳсулотлар камаяди, сезиларли даражада нохуш ҳидлар тарқалиши 
камайтирилади. Энг муҳими метан ҳосил бўлади. 
Булардан 
ташқари 
кимёвий 
зарарланиш 
(биоцидларнинг 
деструкцияланиши каби)нинг назорат қилиш учун микроб штаммларидан 
фойдаланилади. 
Pseudomonas турига мансуб бактерияларда оксиредуктаза ёки 
гидроксилаза ферментлари бўлиб, улар юқори токсик, углеводородлар ва 
ароматик бирикмаларни парчалаш хусусиятига эгадир. Pseudomonas нинг 
айрим штаммлари таркибида ушбу ферментларни кодловчи генлар плазмида 
таркибида учрайди. Бундай плазмидаларнинг 4 хили мавжуд: ОСТ (октан ва 
ва деканни парчаланиши), XYL (ксилол ва толуолни парчаланиши), САМ 
(камфорани парчаланиши) ва NAH (нафталинни парчаланиши). САМ ва NAH 
плазмидалари 
бактериал 
ҳужайраларни 
чатиштириб 
ўзининг 
ўтказувчанлигини таъминлайди, қолган плазмидалар эса бактерияга бошқа 
плазмидалар киритилгандагина ўтказилиши мумкин. 
Кейинчалик бу штаммларнинг гибрид плазмидалари олинган бўлиб, 
улар тозаланмаган нефтда бошқа штаммларга нисбатан углеводородларни 
парчалаш хусусиятига эгадирлар. Улар ёрдамида ҳарорат ва бошқа 
омилларни назорат қилган ҳолда оқава сувларни тозалаш мумкин.


 310 
Айрим микроблар молекулаларда шундай ўзгартириш киритадиларки, 
ҳосил бўлган молекуляр бошқа микроблар ёки уларни штамлари таъсирида 
енгил парчаланадилар. Бундай “кометаболизм”ни Дафтон ва Хси 
(Калифорния университети АҚШ) кучли токсинлик хусусиятига эга бўлган
паратион инсектицидини Pseudomonasнинг 2 та штамми таъсирида 
парчаланиши мисолида кўрсатиб беришга эришганлар. 
Токсик молекуланинг кимёвий ўзгаришининг натижаси, уларни тўлиқ 
парчаланиши эмас, балки детоксификацияси (захарсизланиши) ҳисобланади, 
бу жараён молекулани фосфорилланиши, метилланиши, ацетилланиши ва 
бошқа жараёнлар орқали намоён бўлади. Детоксификацияни катализловчи 
ферментлар, плазмида таркибидаги генлар билан кодланади. Олимлар кучли 
ва кўп ишлатиладиган гербицид – 2,4,5-Т (2,4,5-трихлорфеноксисирка 
кислотаси)ни парчаловчи микроб культурасини олишга эришганлар. Улар, 
тозалаш станцияларидан бир нечта микроорганизмларни ажратиб олиб, 
уларни органик бирикмаларни плазмидаси таркибида парчаловчи 
ферментларни кодлайдиган гени бўлган бошқа бактериал штаммлар билан 
аралаштирганлар. Сўнг аралашма, фақатгина 2,4,5-Т сақланган муҳитда 
хемостатда ўстирилган. 10 ойдан сўнг бактерияларнинг ўсиш суръати 2,4,5-Т 
ни парчаловчи бактериялар ҳисобига тезлашган.
Ҳозирги замон биотехнологиясининг айниқса, экологик биотехнологич 
фанининг энг долзарб муаммоларидан бири, қуйи парчаланувчи захарли 
моддалар ва пластикларни парчалаш хусусиятига эга бўлган микроорганизм 
штаммларини ген инженерлик методлари ёрдамида яратиш ва уларни 
амалиётга тадбиқ этиш муаммоси ҳисобланади.

Download 3,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish