КАЛЛУС ТЎҚИМАЛАР КУЛЬТУРАСИ
Умумий ҳолати
Ажратилган тўқималар культураси одатда каллусли ёки шиш (жуда кам
ҳолатда) тўқима бўлиши мумкин. Каллусли культура табақалашмаган
(дедифференцированный) ҳужайралардан ташкил топган, тартибсиз29
тўқималардир. Кейинроқ улар каллуслига ихтисослашади, яъни ўзига хос
равишда табақалашади. Каллус - дегани қадоқ (қотиб қолган) деган маънони
англатиб, in vitro шароитида алоҳида олинган тўқималарни (эксплантлар) бир
қисмида ва бутун ўсимликни бир қисмида (шикастланганда) пайдо бўлиши
мумкин.
In vitro шароитида каллус тўқима, асосан оқ ёки сариқроқ, жуда ҳам кам
ҳолатларда оч-яшил рангда бўлади. Каллус ҳужайралар қариганда, тўқ қўнғир
рангга кирадилар, бунга сабаб уларда фенол бирикмаларини тўпланиши билан
боғлиқ. Вақт ўтиши билан феноллар оксидланиб, линонга айланадилар.
Улардан қутулиш мақсадида озуқа муҳитига антиоксидантлар қўшилади.
Каллус тўқималар аморф бўлиб, маълум бир анатомик тузилишга эга
эмаслар, аммо келиб – чиқиши ва ўстириш шароитига қараб ҳар хил
консистенцияга (суюқ - қуюқ ва ҳ.к) эга бўладилар:
Биринчи – уваланиб кетадиган, пўк ҳолатда кичик агрегатларга енгил
майдаланиб кетадиган, кучли сувланган ҳужайралар;
Иккинчи – ўрта зичли яхши намоён бўлиб турадиган меристемаали
ўчоқлар;
Учинчи – зич ҳолатда, унда камбий (ўсимлик псўтлоғи тагидаги
бўлинувчан ҳужайралар) элементлари ва ўтказувчи тизим табақалашган
(дифференциация) ҳолатда учрайди.
Ўсимлик ҳужайрасини табақасизланиши ва уни каллусга айланииши учун
шарт бўлган шароит-бу озуқа муҳити таркибида икки фитогормонларни яъни
ауксинлар ва цитокининларни бўлишидир. Ауксинлар ҳужайраларни
табақасизланишини (дедифференциация) чақириб, уларни бўлинишга
тайёрлайди, цитокининлар табақасизланган ҳужайраларни бўлинишига
(трольифорция) олиб келади. Агар таркибида гормон сақламаган озуқа
муҳитига поя, барг ёки илдизни бир қисмини тиқиб қўйилса, ҳужайраларни
бўлиниши амалга ошмайди ва каллус тўқима ҳосил бўлмайди. Бу табақалашган
ҳужайраларни бўлинаолмаслиги билан боғлиқдир (3.1-расм).
Охирги босқични (фазани) характерли томони - ҳужайрани иккиламчи
қобиғини қалинлашуви ва ҳужайрани бўлинишга бўлган қобилиятини
йўқотишидир. Дифференциацияга учраган ҳужайралар яна қайтадан бўлиниш
қобилиятига эга бўлиши учун, уларни дедифференциация бўлиши шарт, яъни
ҳужайра худди меристемаа ҳолатига қайтиши керак. Табақаланган
ҳужайраларни кўпайтириш тартибсиз, анархия шаклида ўсишга олиб келади ва
оқибатда каллус тўқима ҳосил бўлади. Шундай қилиб, ихтисослашган
ҳужайраларни каллус тўқималарга айланиши ҳужайра бўлинишини
кучайтириш билан боғлиқ бўлиб, табақалаш жараёнида, ҳужайра бўлиниш
қобилиятини йўқотади.
Ҳар бир ҳужайранинг ўсиши уч босқичда ўтади:
бўлиниш;
чўзилиш;
табақаланиши (дифференцировка).__
Do'stlaringiz bilan baham: |