П. Мирхамидова, А.Ҳ. Вахобов, Қ. Давранов, Г. С. Турсунбоева



Download 3,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/95
Sana24.02.2022
Hajmi3,69 Mb.
#231616
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   95
Bog'liq
1mcxWBDspmPEtyJa2LAHFmpR0Ozmkbgkh9LSQDO0

биринчидан - ҳар қандай типдаги бижгиш жараёни химизми қайси 
ферментларни етишмовчанлигини тўлдириш даражасида чуқур ўрганилмаган;
иккинчидан - анаэроб кулътуралар ҳосил қилувчи ферментлар 
спектри тўлиқ ўрганиб чиқилмаган; 
учинчидан - баъзи бир типга кирувчи бижғиш жараёнларида 
қатнашувчи микроорганизмларни ўсиш шароитини чуқурроқ ўрганишни 
талаб қилади ва ҳ.к. 
Шундай қилиб, назарий ва амалий жиҳатлардан жуда ҳам муҳим 
бўлган масала - ҳар хил типдаги бижғиш жараёнини олиб борувчи 
микроорганизмларни генетик модификация қилиш масаласи, ҳозирча 
ўрганиш босқичида турибди. Ҳеч шубҳа йўқки, бижғиш жараёнини олиб 
борувчи штаммларни катта коммерциал аҳамиятга эга эканлиги, бу йўналишни 
жадал олиб борилишига асос бўлиб хизмат қилади. 
Метанли бижғиш. Барча турдаги бижғиш жараёнлари органик 
моддаларни ҳар хил токсономик гуруҳга мансуб бўлган микроорганизмлар 
томонидан ўзига хос бўлган ўзгаришларга учратиш сифатида намоён бўлади. 
Юқорида келтириб ўтилганлардан ташқари, табиатда ўзининг миқдори, 
доираси, унда қатнашадиган микроорганизмларнинг хилма хиллиги билан 
бошқалардан тубдан фарқ қиладиган яна бир жараён борки, у ҳам бўлса 
метанли бижғиш жараёнидир. 
Метанли бижғиш - ҳар хил микроблар тўпламини (ассоциациясини) 
таъсири натижасидир. Бу жараёнда органик материал (лигнин бундан 
мустасно) чуқур ўзгаришга учрайди ва оқибатда метан, карбонат ангидриди ва 
бошқа микроб маҳсулотлари ҳосил бўлади. Шароитга қараб (термофил, 
мезофил, психрофил) - бу жуда узоқ давом этадиган жараёндир. Бунда тирик 
бўлмаган органик субстанциялар (ўсимлик ва ҳайвон биомассалари) оддий 
компонентларга парчаланадилар. 


 113 
Метан ҳосил қилувчи архебактериялар учун бижғувчи материаллар 
тайёрлаш дастлабки маҳсулотларга яхшилаб ишлов беришни тақазо 
қилади. Аэроб ва анаэроб микрооорганизмлар иштирокида кечадиган бу 
жараён шунчалик мураккаб, кўп босқичли ва кўп компонентликки, уни 
бошқариш мумкин эмас. 1960-йиллардан бошлаб, органик бирикмалардан 
анаэроб шаротида микроорганизмлар ёрдамида биогаз ишлаб чиқаришга 
алоҳида эътибор берилиб келинмоқда.
Метанли бижғиш натижасида органик бирикмаларнинг трансформацияси 
содир бўлиб, улардан метан ва карбонат ангидрид гази пайдо бўлади. 
Оқибатда, органик бирикмаларнинг молекулалари кимёвий боғларида йиғилган 
энергия, метан молекуласининг кимёвий боғларида тўпланади. Бу жараён 
метаногенез деб аталиб, анаэроб архебактериялар (метаногенлар) томонидан 
амалга оширилади. Ҳосил бўладиган газдаги метаннинг солиштирма миқдори 70-
80% ни ташкил этади, ундаги карбонат ангидрид эса 20-30% га тенг. Газларнинг 
аралашмаси, 1% атрофида Н
2
S (олтингугурт кислотаси) ва жуда кам миқдорда 
аммиак ҳам сақлайди. Метаногенезнинг сувда эримайдиган қисми, кўплаб 
бактериялар ассоциацияси ҳосил қилган биомассадир. Биомасса органик азотга 
бой бўлганлиги учун ҳам юқори сифатли ўғит сифатида ишлатилади. 
Метанли бижғиш бошқа бижғиш турларига нисбатан кенг тарқалган 
табиий жараёндир. Бунга сабаб жараённи аэроб шароитда ҳам ўтишидир. 
Бу қуйидагича ўтади: кўпгина органик бирикмаларни юзаларида юпка 
қобиқ ҳосил бўлади, ичида эса метанли бижгиш жараёни учун зарур бўлган 
анаэроб шароит ташкил бўлади. Бундай субстратларга барча хилаги ўсимлик 
материаллари, жумладан чириган ва чириётган, кўп йиллик ва бир йиллик 
ўсимликлар, хайвон биомассалари ҳам киради. 
Метанли бижғиш учун истиқболли маҳсулотларга айниқса, қишлоқ 
хўжалик чиқиндилари, хусусан, ўсимлик, микробиология саноати чиқиндилари, 
сув ўтларининг биомассалари ва озиқ-овқат ҳамда енгил саноат чиқиндилари 
ва бошқалар киради. Мана шулардан келиб чиққан ҳолда метаногенезнинг 


 114 
аҳамияти нафақат ноанъанавий энергия ишлаб чиқаришни, балки санитария-
экология муаммоларини ҳал қилиш билан ҳам боғлиқдир. 
Аммо, метанли бижғиш жараёнини фойдаси шулар билан 
чегараланмайди. Бижғиган биомасса (метан сақламаган) юқори сифатли 
биоўғит ҳам бўлиб хизмат қилади. Масалан, гўнгни аэроб шароитда 
парчаланганда унинг таркибидаги 50% азот йўқолади (иссиқлик чиқиши 
билан бирга), аммо ўша гўнгни метаногенез орқали парчаланганда (анаэроб 
шаоритда) унинг таркибидаги барча азот биомассада тўпланиб, ўсимлик учун 
енгил сингдириладиган ҳолатга ўтади. Бундан ташқари анаэроб шароитда 
йиғилган биомасса тупроқнинг унумдорлигини тикловчи гумус моддасига ҳам 
бойдир. Метаногенез маҳсулотларидан комплекс фойдаланиш нафақат 
самарали, балки юқори рентабелли ҳисобланади. 
Органик моддаларни анаэроб шароитда ўзгартирилганда, уларни 
стерилизацияси ва бижғийдиган массани детоксикацияси амалга ошади, 
патоген микроблар, гельментларни тухумлари йўқолади, токсик хусусиятга эга 
бўлган моддалар, метаногенез метаболитларига айланадилар. 

Download 3,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish