25-расм. Bakterium koli.
Ичак таёқчаси (Bacterium coli)гетероферментатив бижғиш жараёнида
иштирок этади (25-расм).
Баъзи вақтларда сут-кислотали бижғиш жараёнида ҳосил бўладиган
маҳсулотлар, бактерия ва ачитқиларнинг иштирокида ҳосил бўлади. Бундай
маҳсулотлар таркибида сут кислотадан ташқари спирт ҳам ҳосил бўлади,
бундай маҳсулотларга қимиз ва кефир мисол бўлади. Кефир олиш учун
томизғи сифатида кефир “доналари” қўшилади, булар таркибида
бактериялардан ташқари ачитқилар ҳам бўлади. 1866 йилда врач Джоги
кефир “доначалари” таркибида бактериум кавказикум, стрептококкус лактис
ва ачитқи замбуруғлари борлигини биринчи бўлиб аниқлаган.
Қимиз таркибида 2% спирт бўлади. Қимиз тайёрлаш учун бия сути
алоҳида томизғи (“кор”, “қатиқ”) билан ачитилади. Томизғида сут кислота
ҳосил қилувчи бактериялар ва ачитқи замбуруғлари бўлади. Бошқа
100
ичимликлар – куранга, мацун каби ичимликлар ҳам сутдан, шундай йўл
билан тайёрланади (Карам ва бодринг тузлашда ош тузидан қўшилади).
Силос тайёрлаш. Сут кислотали бижғиш жараёнига асосланган ҳолда
чорва моллари учун сифатли силос тайёрланади. Ем хашакни силослашда
типик ва типик бўлмаган сут кислотали бижғиш жараёнига асосланилади.
Бунда сут кислотадан ташқари сирка кислотаси ҳамда спирт ҳосил бўлади.
Сут кислотаси ҳосил қилувчи бактериялар кўпайиши учун муҳит анаэроб
бўлиши зарур, ҳўл силос вазнининг 1,5-2% миқдорида кислота тўпланади ва
чиритувчи бактериялар ривожланишини чеклаб кўяди. Силослаш учун
таркибида шакар кўп бўлган ўсимликлар ишлатилади.
3-жадвал
Силослаш учун ишлатиладиган ўсимликлар ва улар
таркибидаги шакар миқдори
(А. А. Зубрилин, Е. Н. Мишустин, В. А. Харченколар маълумоти)
Ўсимликларнинг
группаларга
бўлиниши
Ўсимликлар
Шакар миқдори,
қуруқ моддага
нисбатан, (%)
Ҳақиқий шакар
миқдори (қуруқ
моддага
нисбатан, %)
Яхши
силосланадиган
ўсимликлар
Маккажўхори
Жўхори
Топинамбур
Кунгабоқар
3,4-5,4
5,0
4,0-9,4
10,3-12,2
12,0-13,8
15,6-17,8
19,1-23,5
14,3-14,8
101
Қийин
силосланадиган
ўсимликлар
Нўхат
Қашқарбеда
Вика
Себарга
8,1
5,8-6,16
4,3- 5,2
4,5
9,6
6,4-6,7
5,7-6,6
5,7
Силосланмайдиган
ўсимликлар
Беда
Соя
Картошка
палаги
5,5
4,7-6,0
3,6
3,9
3,3-4,4
2,5
Саволлар.
1. Спиртли бижғиш жараёнида қайси микроорганизм иштирок этади?
2. Спиртли бижғиш жараёни химизми қайси омилларни ўрганади?
3. Бижғиш жараёни билан нафас олиш жараёнининг узвийлигини
тушунтиринг.
4. Спиртли бижғиш жараёнининг аҳамиятини тушунтиринг.
5. Сут-кислотали бижғишда иштирок этадиган микроорганизмлар ва
уларнинг гуруҳларини айтиб беринг.
6. Сут-кислотали бижғишнинг гомоферментатив ва гетероферментатив
ҳолларда боришини сабабларини изоҳланг.
7. Мой кислотали, пектинли моддалар ва целлюлозанинг бижғиш
жараёнлари
Do'stlaringiz bilan baham: |