С а в е л
П р о к о ф ь е в и ч
Д и к о й ,
савдогар, шаҳарда бообрў
одам.
Б о р и с Г р и г о р ь е в и ч ,
унинг жияни, ёш йигит, анча ма’лу-
мотли.
М а р ф а И г н а т ь е в н а
К а б а н о в а
(Кабаниха), бой савдогар
хотин, тул:
Т и х о н И в а н о в и ч К а б а н о в , унинг ўғли.
К а т е р и н а , Тихоннинг хотини.
В а р в а р а, Тихоннинг синглиси.
К у л и г и н, мешчан, соатсоз.
В а н я К у д р я ш , ёш йигит, Дикой конторасидаги хизматчи.
Ш а п к и н, мешчан.
Ф е к л у ш а , «авлиё» хотин.
Г л а ш а, Кабановлар уйида оқсоч.
Бой хотин,
икки хизматчиси блан, 70 ёшда, телба.
Э р к а к л а р ва х о т и н л а р , шаҳар аҳолиси.
Воҳиа Волга бўйндаги Калинов шаҳрида, ёзда юз беради. 3-нчи парда
блан 4-нчи парда ўртасида 10 кун ўтадн. 1
1 Борисдан бошҳа ҳаммаси русча кийинган.
www.ziyouz.com kutubxonasi
Б И Р И Н Ч И П А Р Д А
Волга дар’ёсининг баланд қирғоғидаги шаҳар боғи. Волганинг у юзида
қишлоқ манзараси. Саҳнада нккита скамейкаю, бирнеча дарахт.
Б И Р И Н Ч И С А Ҳ Н А
К у л и г и н скамейкада ўтириб, дар’ёнинг нариги ёғини тамоша ҳил-
моҳда. К у д р я ш блан Ш а п к и н эса уёҳдан-буёққа
айланиб сайр
ҳилиб юришипти.
К у л и г и н
(куйлайди).
«Кенг водию, ясси тепаларда...»
(Аш уласини тўхтатиб.)
Бирам гўзал, бирам чиройликки,
нимасини айтасан! Кудряш! Сенга айтсам, биродари азиз,
эллик йилдан бери ҳар кун Волга манзарасини тамоша қи-
ламан-у, аммо сра ҳам тўймайман.
К у д р я ш. Нима бўпти?
К у л и г и н . Ажойиб манзара-да!
Жуда гўзал!
Баҳ-
ринг очилади.
К у д р я ш. Бе!
К у л и г и н. Х
уз
УР
иж
°
н
! ‘ Сен бўлсанг «бе»
дейсан!
Бу манзараларни кўрабериб ме’даларингизга теккан, ё бўл-
маса табиат гўзалликларини тушунмайсизлар.
К у д р я ш . Ҳ ая, сен блан баҳслашиб бўладими! Сен
антика билимдон одамсан.
К у л и г и н Уз-ўзидан ўрганган механик, дегин.
К у д р я ш. Барибир.
Жнмлик.
К у л и г и н
(бир тарафни кўрсатиб).
Ҳов, анав ёҳқа
қара, биродар Кудряш, ким у, қўлларини пахса қилаётган?
К у д р я ш. Уми? Дикой, жиянини сўкаяпти.
К у л и г и н. Топган жойини қара-я!
К у д р я ш. Унга барибир қаер бўлса
ҳам, бировдан
www.ziyouz.com kutubxonasi
қўрқадиган жойи йўқ! Бутун кўргилик шўрлик
Борис Гри-
горьичга бўлаяпти, роса елкасига миниб олди-да.
Ш а п к и н. Савел Прокофьичдай оғзи шалоқ одамни
қидириб тополмайсан! Бекордан-бекорга кишини
жеркиб
ташлайди.
К у д р я ш . Улгудек баттарин одам-да!
Ш а п к и н. Кабаниха ҳам ундан қолишмайди.
К у д р я ш. Шундайку-я, лекин Кабаниха жуда жаҳли
чиққанда одоб блан койийди, бу бўлса
худди занжирдан
бўшаб кетган итдек акиллайди!
Ш а п к ин. Ҳовуридан тушириб қўядиган
одам йўқ,
шунинг учун ҳамма блан уришгани уришган.
К у д р я ш. Аттанг, менга ўхшаган забардаст йигитлар
кам-да, бўлмаса, биз унинг бир та’зирини бериб қўяр эдик-
ку-я.*
Ш а п к и н . Нима қилардинглар?
К у д р я ш. Боплаб қўрқитар эдик.
Ш а п к и н. Қандай қилиб?
К у д р я ш . Тўрт-бешта бўлиб, бирон хилватроқ кўчада,
юзма-юз келиб гаплашиб қўярдик-да, шундан
кейин ўзи
ҳам ипакдек мулойим бўлиб қоларди. Т а ’зирини берганимиз
тўғрисида ҳечкимга оғиз ҳам очмасди, қадамини ҳам
билиб
босадиган бўлиб қоларди.
Ш а п к и н. Сени солдатликка юбораман дейиши ҳам
бежиз эмас экан-да.
К у д р я ш. Юбормоқчи эди-ю, лекин юбориб бўпти.
Осонликча кетмаслигимни яхши билади-да. Ундан сизлар
ҳайиқасизлар, мен бас келаман, холос унга.
Ш а п к и н. Кўрамиз-да.
К у д р я ш . Нимасини кўрасан! Мен ўтакетган тўнгман;
хўш, бўлмаса, мени нега ушлаб турипти?
Демак, шуни
яхши билки, мен унга керак одамман. Бас шундай экан, мен
эмас, у мендан қўрқсин.
Ш а п к и н. Худди, сени ҳеч сўкмайдигандай гапирасан-а?
К у д р я ш. Нега сўкмасин! Ахир, у сўкинмасдан турол-
майди-да! Мен ҳам бўш келмайман, у
бирни деса, ўнни
тахлайман, кейин жаҳли чиқиб тупуради-ю кетаверади. Йўқ,
мен унинг қули эмасман.
К у л и г и н . Ундан ўрнак олиб бўладими! Яхшиси, чи-
даш керак.
К у д р я ш, Агар сен шунақа ақлли бўлсанг, аввал уни
мулла қилиб қўй, кейин бизни. Аттанг, унинг битта ҳам
бўйи етган қизи йўқ, ҳаммаси ёш.
www.ziyouz.com kutubxonasi
Ш а п к и н. Бўлганда нима қилардинг?
К у д р я ш . Уни ҳурмат қилардим. Қизларни қўлга
олишга жуда устаси фарангман-да!
Д и к о й блан Б о р и с ўтади. К у л и г и н бошидан шапкасини ечиб
салом қилади.
Ш а п к и н
Do'stlaringiz bilan baham: