( Яцинлашади.)
К н у р о в. Мен боятдан бери Лариса Дмитриевна тўғ-
рисида ўйлаб ўтирибман. Билсангиз, ҳозир у шундай аҳвол-
даки, биздай яқин кишилар унинг тақдири масаласига ара-
лашмоғимиз фарзу қарз.
Р о б и н а о н қулоқ солади.
В о ж е в а т о в . Я ’ни қизни Парижга бирга олиб кетиш
учун қулай фурсат келди демоқчисиз, шундайми?
К н у р о в. Малол келмаса, худди
шундай
демоқчи
эдим.
В о ж е в а т о в . Хўш, нимага қараб ўлтирибсиз? Ким
халақит бераяпти?
К н у р о в. Сиз менга халақит бераяпсиз, мен сизга.
Балки сиз рақибликдан қўрқмайдигандирсиз? Мен ҳам шун-
дай. Ҳарнечук ўнғайсиз бўлади. Оранинг
тоза бўлиши
яхши-да.
www.ziyouz.com kutubxonasi
В о ж е в а т о в . Хавотир олманг, мен ҳақ сўрамайман.
Марҳамат, Мокий Парменич.
К н у р о в . Ҳақнинг нима ҳожати бор? Бир бало қилиш
мумкин.
В о ж е в а т о в . Энг яхшиси...
(Чўнтагидан чақа олиб
кафтига бекитади.)
Унгми, терс?
К н у р о в
(хаёл суриб).
Агар ўнг десам ютқизаман,
чунки ў н г— сизсиз.
(Қат'ий.)
Терс!
В о ж е в а т о в
(қўлини очиб).
Сизга. Демак, Парижга
ёлғиз кетаман. Майли, харажат озроқ бўлади.
К н у р о в. Фақат, Василий Данилич, сўздан
қайтиш
йўқ. Сўздан қайтган номард, эсингиздан чиқмасин, сиз
савдогарсиз, берилган сўзнинг нима эканини тушунишингиз
керак.
В о ж е в а т о в . Сиз мени хафа қилаяпсиз. Савдогар
сўзининг қадрини ўзим қам биламан. Мен, Робинзон блан
эмас, сиз блан муомала қилаяпман.
К н у р о в. Ана, Сергей Сергеич Лариса Дмитриевна
блан келаяпти! Юринг қаҳвахонага кириб турайлик. Уларга
халақит бермайлик.
К н у р о в , В о ж е в а т о в қаҳвахонага кириб кетадилар,
П а р а т о в ва Л а р и с а кирадн.
Е Т Т И Н Ч И С А Ҳ Н А
Л а р и с а , П а р а т о в , Р о б и н з о н .
Л а р и с а . Уҳ, бирам чарчадимки, мадорим
қуриди.
Тепаликдан зўрға чиқдим.
(Саҳна
орқасидаги, панжара
ёнидаги скамейкага ўтиради.)
П а р а т о в . Ҳ а, Робинзон! Хўш, Парижга қачон жў-
найдиган бўлдинг?
Р о б и н з о н . Ким блан? Савдогар блан сафарга чиқ-
майман. Лекин сен блан истаган жойингга бораман. Савдо-
гарлардан ихлосим қайтди.
П а р а т о в. Нима бўлди тағин?
Р о б и н з о н . Таги паст бўларкан!
П а р а т о в. Йўг-э? Энди билдингми?
Р о б и н з о н . Аввалдан билардим. Мен оқсуякларгаги-
на қойилман, холос.
П а р а т о в. Бу сенинг мартабангни ортдиради, Робин-
зон. Аммо, бевақт гердайяпсан. Шароитга қараб ўзгариб
туришинг керак бўлади, бечора дўстим! М а’рифатлик ҳо-
мийларнинг даври ўтиб кетди. Ҳозир буржуазия тантанаси.
www.ziyouz.com kutubxonasi
Сенинг ақлу ҳушингни олиб, ўз қайғу аламларини ^тарқат-
моқ учун, кайфу сафоларининг ўйинчоғи қилиб қўядилар.
Бочкаларига солиб тепадан думалатадилар, виногэ қора мой
аралаштириб ичирадилар! Сен кетма, менга
ҳали керак
бўлиб қоласан.
Р о б и н з о н . Сенинг учун ўтга ҳам кираман, сувга ҳам.
(Қаҳвахонага киоиб кетади.)
П а р а т о в
(Ларисага).
Энди
бизнинг кўнглимиэни
очганингиз, ором берганингиз учун — йўқ бу оз, тўғриси,
бизни бахтли қилганингиз учун — ташаккур изҳор этишга
ижозат беринг.
Л а р и с а. Йўқ, йўқ, Сергей Сергеич, қуруқ
гапнинг
кераги йўқ менга. Сиз менга фақат шуни айтинг: мен сиз-
нинг хотинингизманми — йўқми?
П а р а т о в. Аввало, Лариса Дмитриевна, сиз уйингизга
боришингиз керак, бу тўғрида эртага бафуржа гаплашар-
миз.
Л а р и с а. Мен уйимга кетмайман.
П а р а т о в. Бу ерда қолишингиз ҳам мумкин эмас. Кун-
дузи биз блан бирга Волгани сайр қилишингиз айб эмас.
Броқ, шаҳар марказидаги қовоқхонада расво кишилар блан
туни бўйи маишат қилиш яхши бўлмас. Гап-сўз бўласиз.
Л а р и с а. Гап-сўз блан ишим йўқ! Сиз бор жойда Мен
бўлишим мумкин. Мени уйдан сиз олиб
кетгансиз, энди
ўзингиз уйимга элтиб қўясиз.
П а р а т о в . Извошимда элтиб қўяди. Барибир эмасми?
Л а р и с а. Йўқ, барибир эмас. Сиз мени
куёвимдан
. ажратиб олиб кетдингиз. Сиз блан бирга кетганимни онам
кўрди — ташвиш тортмайди. Нақадар кеч қолганимда ҳам
хавотир бўлмайди, чунки сизга ишонади... Сиз блан бирга
келишимизни кутиб ўтиради... Қутламоқ, фотиҳа
бермоқ
учун бизни кутади... Мен ё сиз блан бирга боришим керак,
ё бутунлай кўзга кўринмаслигим керак.
П а р а т о в. Нима? Нима? «Бутунлай кўринмаслигим»,
бу нима деганингиз? Уйга бормай қаерга борасиз?
Л а р и с а. Бахтсиз кишилар учун бу оламда жой кўп.
Мана боғ, мана дар’ё. Бу дарахтзорнинг ҳарбир шохига оси-
либ ўлмоқ мумкин, ВолгаДан истаган жойингни танлай ола-
сан. Чинакам тилагинг ўлиш бўлса, чўкиб кетиш жуда
осон.
П а р а т о в. Буни қаранг-а, ажойиб хаёл!.. Сизнинг узоқ
умр кўришингиз мумкин, ахир! Мумкин ва керак. Сизни
ким ҳурмат қилмайди. Севишдан ким боштортади! Яна ўша
www.ziyouz.com kutubxonasi
куёвингиз, жиндак эркалатиб қўйсангиз, бояги-бояги, яна
кўзида тўтиёсиз.
Л а р и с а. Нима деяпсиз?! Мен эримни севмасам ҳам,
лоақал, қурмат қилишим керак бўлади. Ахир, масхара ва
хақоратларни чурқ этмай кўтараверадиган кишини қандай
қурмат қилай! Тамом бўлди. Менга унинг кераги йўқ.
Менинг куёвим битта, у қам бўлса сиз!
П а р а т о в. Кечиринг, сўзларимга хафа бўлманг, аммо
менга шундай талаблар қўйишга ҳаққингиз бормикин?
Л а р и с а . Нима деяпсиз?! Эсингиздан чиқдими ҳали?!
Ундай бўлса бошдан-оёқ эсингизга солай. Бир йилгача сизни
унутаолмадим, азоб чекдим, умрим хазон
бўлабошлади.
Кейин Карандишевга, тўғриси, биринчи дуч келган кишига
эрга тегишга қарор қилдим, Тирикчилик блан овора бўлиб
ўрганиб кетарман, деб ўйловдим. Бу орада сиз пайдо бўл-
дингиз: «Барчасидан воз кеч, мен сеники, дедингиз», ай-
.
тинг ёлғонми? Айтинг, шулар менга ҳақ бераолмайдими?
Мен, сўзларингизни чеккан азобларим бадалига айтилган
юрак сўзлари деб ўйловдим.
П а р а т о в . Гапларингиз ҳақ, қолганини эртага гапла-
шамиз.
Л а р и с а. Йўқ, ҳозир гаплашайлик, шу топда.
П а р а т о в . Ҳ али шунақами?
Л а р и с а. Шунақа!
Қ а ҳ в а х о н а ашигидан К н у р о в , В о ж е в а т о в кўринади.
П а р а т о в. Кечирасиэ, менга қаранг, Лариса Дмитриев-
на, сиз бир нафаслик ишқибозликка овора бўлмоқчимисиз?
Л а р и с а. Бўламан, ишқибозлик қўлимдан келади.
П а р а т о в . Йўқ, мен бундай демоқчи эмас эдим; қани
айтинг-чи: қўл оёғи занжирлар блан чамбарчас боғланган
бир киши, бутун оламни ва ўзининг ҳақиқатини, занжир-
ларини унутиб, ишқ фароғатига ғарқ бўлиши мумкинми?
Л а р и с а . Хўш, нима бўпти? Эсдан чиқарса яхши-да.
П а р а т о в. Бу ички ҳиссиёт жуда яхшику-я, бу ҳақда
лом ҳам демоқчи эмасман. Броқ, узоққа бормайди. Ишқи-
бозлик эҳтиросларининг алангаси тезда ўчади, ана
унда
соғлом тушунча ва кишан-кишанлигича қолади. Соғлом
тушунча дейдики: «Кишанларни парчалаш мушкул, бу ки-
шанлар узилмас кишанлардир».
Л а р и с а
Do'stlaringiz bilan baham: |