П ьесалар с е р д а р о м а д жой кам бағалаи к а й б эмас м о м а к а л д и р о к



Download 8,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/113
Sana06.04.2022
Hajmi8,05 Mb.
#532209
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   113
Bog'liq
Aleksandr Ostrovskiy. Pyesalar (1956)

(Робинзонга қўлини бериб.)
Мени кузатиб 
қўёлмайсизми?
Р о б и н з о н . й ў қ , хафа 
бўлмайсиз. Мен оилалик 
кишиман, дедиму.
К а р а к д и ш е в кетади.
Иван, Иван!
И в а н чиқади.
Овқатни ичкарига олиб кир, винони ҳам!
И в а н. Ичкари, афандим, жуда дим. Бу қандай эрк- 
сизлик! Нимага ўзингизни бўғасиз!
Р о б и н з о н . Майли, кечки 
ҳаво 
мижозимга 
тўғри 
келмайди. Доктор ман’ этган, иннайкейин, ҳалиги жаноб 
сўраб келса «йўқ» дегин, хўпми? 
(Қаҳвахонага кириб ке-
тади.)

_
Қаҳвахонадан Г а в р и л о чиқади.
У Ч И Н Ч И С А Ҳ Н А
Г а в р и л о блан И в а н
Г а в р и л о. Сен Волга томонга қарадингми, бизники- 
лар кўринмайдими?
И в а н. Келишганга ўхшайди.
Г а в р и л о. Қаердан билдинг?
И в а н. Пастдан шовқин-сурон эшитилаяпти, лулилар 
чуғурлашиб қолишди. 
(Столдан шишаларни олиб цақвах
о- 
нага 
кириб кетади.)
www.ziyouz.com kutubxonasi


Т У Р Т И Н Ч И С А Ҳ Н А
Г а в р и л о , И л ь я , лўлилар в а л ў л и х о т п н л а р .
Г а в р и л о . Қалай, яхши бўлдими?
И л ь я. Маза! Шундай яхши бўлдики, ҳеч қўявер.
Г а в р и л о. Хўжайинлар хурсанд бўлишдими?
И л ь я. Роса хурсандчилик бўлди. Қулинг ўргилсин 
сайл. Худо умрларини берсин. Буёққа келишаяпти, туни 
бўйи базм бўлади, кўрасан ҳали.
Г а в р и л о
(қўлини ишқаб).
Қани, кириб ўлтиринг- 
лар! Хотинларга чой буюраман, сизлар жиндак овқатланиб 
олинглар.
И л ь я . Кампирларга чойга ром қўшиб беришсин, айт! 
Яхши кўришади!
И л ь я, лўлилар ва лўли хотинлар, Г а в р и л о 
қаҳвахонага кириб кетадилар. К н у р о в блан В о ж е в а т о в киради.
Б Е Ш И Н Ч И С А Ҳ Н А
В о ж е в а т о в блан К н у р о в.
К н у р о в. Можара бошланаяпти дейман.
В о ж е в а т о в . Шунақа шекиллик.
К н у р о в. Мен Лариса Дмитриевнанинг кўзларида ёш 
кўриб қолдим.
В о ж е в а т о в . Улар сал нарсага кўз ёши қиладилар, 
бу уларга одат.
К н у р о в. Нима десангиз ҳам аҳволини ҳавас қилиб бўл- 
майди.
В о ж е в а т о в . Бир нима бўлиб тўғриланиб кетади.
К н у р о в. Кўзим етмай қолди-да.
В о ж е в а т о в . Карандишев жиндак хафа бўлади, боши- 
ни ҳарёнга уради, кейин, яна эски аслига тушиб қолади!
К н у р о в. Энди қиз, илгариги қиз эмас, бу 
ёғи 
ҳам 
бор-да... Тўй арафасида куёвни ташлаб кетиш учун 
асос 
керак, ахир. Узингнз ўйлаб қаранг, Сергей СерГеич бир кун- 
га келди. Қ из эса, бутун умри бирга ўтадиган куёвни таш- 
лаб унн деб кетди. Бундан чиқадики, қизнинг ҳали ҳам Сер- 
гей Сергеичдан умиди бор экан. Бўлмаса, уни нима кераги 
бор эди.
В о ж е в а т о в . Демак, яна алдаган, яна авраган, шун- 
Дайми?
К н у р о в. Худди шундай. Жуда-жуда жиддий ва’далар
14 
А. Н. Островский
209
www.ziyouz.com kutubxonasi


берган бўлса керак. Бўлмаса, қандай қилиб бир мартаба 
алдаб кетган кишининг сўзига яна учади.
В о ж е в а т о в . Ҳеч қиси йўқ. Сергей Сергеич нимани 
ўйласа, дадил, қўрқмай қиладиган одам.
К н у р о в. Минг дадил бўлганда ҳам, миллионлик ке- 
линни ташлаб Лариса Дмитриевнага уйланиб бўпти.
В о ж е в а т о в . Бўлмасам-чи! Нима наф кўрарди дей- 
сиз?
К н у р о в. Инсоф қилиб айтинг, қиз шўрликка жавур!
В о ж е в а т о в . Иложи қанча! Бизда айб йўқ, биз холис 
одамлар.
Қаҳвахона зинапоясида Р о б и я з о н кўринадн.
О Л Т И Н Ч И С А Ҳ Н А
К н у р о в , Р о б и н з о н , В о ж е в а т о в
' •
В о ж е в а т о в . О... Азизим, милорд! Тушингда нима- 
ларни кўрдинг!
Р о б и н з о н . Ҳ озир ўнгимда кўриб турган пулдор аҳ- 
моқларни кўрдим.
В о ж е в а т о в . Хўш, пулсиз доно, бу ерларда нима қи- 
либ юрипсиз?
Р о б и н з о н . М аза қилиб юрибман. Сенинг ҳисобингга 
кайф қилиб юрибман. Бундан яхши нима бор?
В о ж е в а т о в . Сенга кишининг ҳаваси келади. Хўш, 
қачонгача шу зайилда умр ўтказмоқчисан?
Р о б и н з о н . Бундай 
қарасам— тентакка ўхшайсан! 
Уйлаб кўрчи! Қандай қилиб бунчалик гаштдан воз кечай.
В о ж е в а т о в . Эсимда йўқ: хазинамнинг калидини сен- 
га бермаган бўлсам керак?
Р о б и н з о н . Ахир, Парижга олиб кетмоқчи 
эдинг- 
ку — барибир эмасми?
В о ж е в а т о в . Бўлмаган гап! Мен берган ва’дамнинг 
устидан чиқаман. Мен учун ва’да — қонун. Айтдимми — 
бас. Ё бирон марта бировни алдаган жойим борми?
Р о б и н з о н . То сен Парижга олиб кетгунингча очим- 
дан ўлайми?
В о ж е в а т о в . Бу тўғрида келишмовдик. Парижга эса, 
ҳозир десанг ҳам, тайёрман.
Р о б и н з о н . Кеч қолдик, эртага жўнаймиз, Вася.
В о ж е в а т о в . Эртага бўлса эртага. Менга қара, яхшиси 
ўзинг борақол. Бориш, келнш кирангни тўлайман.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Р о б и н з о н . Нега, ёлғиз адашиб қоламан?I
В о ж е в а т о в . Олиб бориб қўйишади.
Р о б и н з о н . Биласанми Вася, француз тилини унча 
билмайман, ўрганай десам ҳеч вақтим йўқ.
В о ж е в а т о в . Ф ранцуз тилининг нима кераги 
бор 
сенга?
Р о б и н з о н . Тавба, Париж бўладику, француз тили- 
нинг кераги бўлмас эмиш.
В о ж е в а т о в . Ҳечҳам кераги йўқ. У ерда 
ҳечким 
француз тилини билмайди.
Р о б и н з о н . Франциянинг пойтахти бўлсину — фран- 
цузча гапиришмасин! Мени аҳмоқ деб ўйлайсанми?
В о ж е в а т о в . Қанақа пойтахт! 
Калланг жойидами 
ўзи? Қанақа Парижни ўйлаяпсан? Анов кўчада «Париж» 
деган қовоқхона бор, сени ўша ерга обормоқчи эдим, холос.
Р о б и н з о н . Улма, ўлма биродар!
В о ж е в а т о в . Сен ҳали чинакам Парижга деб ўйлаб- 
мидинг? Бироз бўлса ҳам, мана буни ишлатиш керак. Яна 
ўзингни ақллик кишилар қаторига 
қўшасан. Хўш, нима 
учун сени Парижга олиб борарканман? Нима учун? Қафас- 
га солиб маймун ўйнатармидим?
Р о б и н з о н . Яхши мактаб кўрган экансан, Вася! Сен- 
дан яхши савдогар чиқади...
В о ж е в а т о в . Ҳ а, ҳа, одамларнинг гапига қараганда 
шунақа!
К н у р о в. Қўйинг, Василий Данилич! Сизга гапим бор.
В о ж е в а т о в . Хўш, марҳамат! 

Download 8,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish