8. Автомат ёнғин ўчиргич қурилмалари билан жиҳозланган аэровокзал биноларида ёнғинга қарши деворлар оралиқ майдони чегараланмайди.
9. Агарда лойиҳалашда 2-жадвалдаги чегараланган майдонлар қийматидан катта габаритли хоналар ва заллар, шу қатори томошагох, спорт-кўрсатув, кўргазма, спорт манежлари, ёпиқ сув хавзалар ва сирпанчиқ училадиган заллар (томошабинлар бўлса-бўлмаса), ёпиқ ўқ отувчи зонали тир заллар ва шунга ўхшаш бошқа хоналар қиймати катта бўлса ёнғинга қарши деворлар ушбу хоналар билан ёндош хоналар орасига қўйилади. Дахлиз ва фойе хоналарида майдон ўша жадвалдаги чегара қийматдан катта бўлса ёнғинга қарши деворлар ўрнига ёнғинга қарши 2-типли ЕI 15 бўлган шаффоф ойнали перегородкалар қўйилади.
3-жадвал
Бинонинг оловбардошлик даражаси
|
Конструктив ёнғин хавфи класси
|
Қаватларнинг энг катта сони
|
Қаватлик бўйича ёнғинга қарши деворлар оралиғи қават майдони, м2.
|
I, II
|
СО, С1
|
5
|
3500
|
II
|
С1
|
5
|
2500
|
III
|
СО
|
2
|
2000
|
III
|
С1
|
2
|
1000
|
IV
|
С2; СЗ
|
1
|
500
|
Эслатма: оловбардошлик даражаси I ва II бўлган автомат ўт ўчиргич ускунаси бор биноларда ёнғинга қарши деворлар оралиғи майдонини икки баравар ошириш мумкин.
|
4-жадвал
Бинонинг оловбардошлик даражаси
|
Қаватларнинг энг катта сони
|
Ёнғинга қарши деворлар оралиғи қават майдони, м2.
|
Бир қаватлик
|
Икки қаватлик
|
3-5 қаватлик
|
I, II
|
5
|
3500
|
3000
|
2500
|
III
|
2
|
2000
|
1000
|
-
|
IV
|
1
|
500
|
-
|
-
|
Эслатма: 1. III оловбардошлилик даражали озиқ-овқат ва “Супермаркет” ёки “Универсам” типидаги магазинлардаги ёнғинга қарши 1 типли REI 150 деворларининг оралиғи қават майдонини, савдо залини бошқа хоналардан 2-типли REI 45 ёнғинга қарши деворлар билан ажратган ҳолда, икки бараварга оширишга рухсат этилади.
2. Оловбардошлик даражаси I ва II бўлган автомат ўт ўчиргич ускунаси бор биноларда ёнғинга қарши деворлар оралиғи майдонини, икки баравардан ошмаслик шарти билан, оширишга рухсат этилади.
3. Оловбардошлик даражаси I ва II бўлган магазинларнинг омборхонаси, хизмат, маиший ва техник хоналари юқори қаватларда жойлаштирилган ҳолларда бино баландлигини бир қаватга ошириш мумкин.
|
Болалар мактабгача таълим муассасалари, мактаблар ва интернат-мактабларнинг ҳамма типлари биноларида, интернат ва болалар ижтимоий муассасалари, болалар мактабдан ташқари соғломлаштириш муассасалари ва санаториялари биноларида, академ лицей ва касб-ҳунар коллежлари биноларида сауна (қуруқ парли хоммом) жойлаштирилишига йўл қўйилмайди.
Олий ўқув юрти бинолари оловбардошликнинг II даражасидан кам бўлмаслиги шарт. Ўқув-лаборатория корпуслари 4 қаватдан юқори бўлмаган ҳолда лойиҳаланиши лозим. Ректорат маъмурий биноларини 9 қаватгача лойиҳалашга рухсат этилади.
Болалар мактабгача таълим муассасасининг биноси барча типлари (соғломлантириш ва махсуслаштирилганлари билан), умумтаълим мактаблар ва мактаб-интернатлар, мактаб қошидаги интернатлар, махсуслашган мактаб-интернатлар ва маиший болалар муассасалари (болалар уйи, ёш болалар уйи), академлицейлар, касб-хунар коллежлари, мактабдан ташқари муассасаларнинг оловбардошлик даражаси II дан кам бўлмаслиги шарт, рухсат этилган қаватлилиги 1-жадвалда кўрсатилган.
Бир қаватли 100 ўрингача болалар мактабгача муассасасалар ва 630 ўриндан кўп бўлмаган икки қаватли мактаблар учун оловбардошлик даражаси III бўлган биноларни лойиҳалашга рухсат этилади; Қишлоқ турар-жой худудларида бир қаватли, сиғдираолишлик миқдори 200 ўқувчигача бўлган мактаблар учун оловбардошлик даражаси - IV.
Кутубхоналар, архивлар, омборхоналар ва 36 м2 дан ошиқ майдонли омборчаларда деразалар бўлмаса хона пол майдонининг 0.2 % идан кам бўлмаган майдонли сўриб чиқарувчи, ҳар бир қаватда автомат ва масофадаги узатмали клапанлари бор каналлар кўзда тутилиши зарур. Тутун чиқариб ташловчи клапанлардан энг узоқ хона нуқтасигача масофа 20 м дан ошмаслиги керак. Сўриб чиқарувчи каналлар КМК 2.04.05 талабларига мос бўлиши шарт.
Do'stlaringiz bilan baham: |