O`zbekiston respublikasi узбекистон республикаси



Download 1,21 Mb.
bet36/49
Sana22.04.2022
Hajmi1,21 Mb.
#572842
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   49
Bog'liq
УМК 8 семестр учун

МАВЗУ (Маъруза)

Банк бинолари ва комплекслари. Банк биноларининг классификацияси. Хажмий-режавий ечим. Банк биносининг функционал блоклари.
Банк муассасалари
Банк муассасалари операция кассалари сони, касса операциялари ҳажми бўйича ҳисобланади; Банкларни лойиҳалашни идоравий технологик талаблардан келиб чиққан ҳолда амалга ошириш керак.
Банк таркибида мижозларни қабул қилиш ва банк оператсиялари заллари, маъмуриятнинг ишлаш хоналари, касса узеллари, жумладан резерв фонди ва айланма касса омборлари, кечки касса, айланма ва кечки кассалар кассирлари кабиналари, пул санаш кабиналари, операция кассаси кабиналари, мижозлар учун пул санаш хонаси кўзда тутилади; хоналарнинг таркиби ва майдонлари технологик талаблар бўйича ўрнатилади. Касса узелларини шундай жойлаштириш керакки, қоида бўйича, биринчи қаватга, бошқа тизим булинмаларидан ажратилган ҳолда, аммо ҳисобга олиш-операция хужжатларини банкнинг керакли бўлинмалардан олиб келиш қулай бўлсин. Касса узелларидан инкасатор машинасидан қабул қилиш бокси хонасига алоқа бўлиши шарт. Омборча ва кассир кабинасидан иборат бўладиган кечки касса пул санайдиган касса, ҳамда инкасатор машинасидан қабул қилиш бокси хоналари билан қулай алоқада бўлиши шарт.
Ходимларнинг маъмурий ишлаш хоналари, санитар-маиший хоналар маъмурий муассасаларнинг типи бўйича назарда тутилади.
Операция ва касса заллари майдонлари технологик асосланиш бўйича касса операциялари ҳажмини ва 18-жадвал кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда ўрнатилади.
18-жадвал

Хоналар

Залнинг битта тирқишига ҳисобий майдон, м2, ишчи тирқишлар (кассалар) сони бўйича

Қишлоқ учун

Шаҳар учун

1

3

2-3

5-10

Операция зали

20-24

12

15

12-15



Банкларни хоналари таркиби ва майдони лойиҳалаштириш топшириғи бўйича муассасавий норматив-техник хужжатларни (''Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки муассасаларидаги касса узеллари қурилмалари ва лойиҳалаштиришга техник талаблар'' 26.04.1993й №29) биноан белгиланади.
Ходимлар учун ишчи хоналар майдони мазкур нормани 3.3 банди бўйича қабул қилинади.Банкларни архивлар хонаси бир операцион кассаси ҳисоби бўйича қабул қилинади.
Изоҳ: Омборхоналарни тўсиқ конструкциялари ўрнатиш ва қимматбаҳо нарсаларни қўриқлаш тадбирларини марказий банк томонидан тасдиқланган 29-сонли техник талаблар бўйича қабул этиш керак.
Банкларни касса узеллари қуйидаги хоналарни ўз ичига олади: бош омборхона, маблағларни айланиш кассаси, омбор олди, кечки касса омбори билан, маблағларни айланиш кассири кабинаси, пул муомалаларини қайта ҳисоблаш кассаси, операция кассалари кабинаси, мижозлар билан қайта ҳисоблашиш учун хона, кассирларни шахсий ашёларини сақлаш хоналари, маиший-хўжалик хоналари.
* Касса узелларини ҳамма хоналари зич жойлашиши лозим. Режа технологик ечимлар қимматбаҳо нарсаларни қисқа масофа орқали ташишни таъминлаши ва қимматбаҳо нарсалар билан ишлаётганда бегона шахслар кузатиши имкониятидан маҳрум этиши лозим. Каридорлар, тамбурлар ва касса узелларини эшик ўринлари қимматбаҳо нарсаларни транспорт аравачаларидан фойдаланиб (700х1200мм ўлчамли) ташишни таъминлаши керак. Касса узелларида полларни паст-баландлигига йўл қўйилмайди. Касса узеллари хизмат хоналари гуруҳига ва инкассатор машиналарини бўшатиш учун бокс хонасига кира олиш мумкин бўлиши лозим (бокс ўлчамлари: узунлиги 750см, эни 560см, баландлиги 350см).

Download 1,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish