O`zbekiston respublikasi узбекистон республикаси



Download 1,21 Mb.
bet34/49
Sana22.04.2022
Hajmi1,21 Mb.
#572842
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   49
Bog'liq
УМК 8 семестр учун

Эвакуация йўллари
Эвакуация йўллари – горизонтал ва тик жойлашган (ички йўлаклар, галереялар, зинапоялар), ташқарига чиқиш жойлари, жумладан авария пайтида чиқиладиган, ШНҚ 2.01.02 ва ушбу нормалар талабларига жавоб бериши шарт. Эвакуация йўллари лифтларни ва эскалаторларни, ҳамда ШНҚ 2.01.02. санаб ўтилган худудчаларни ўз ичига олмайди.
Эвакуация йўллари ҚМҚ 2.01.05 га асосан ёритиладиган ва асосий электр таъминоти ўчирилганда 1 соатдан кам бўлмаган вақтда ёруғлик чиқариб йўналиш кўрсатувчи жиҳозлар билан таъминланган бўлиши керак.
Бинога кириш олди жойи, қоида бўйича, атмосфера ёмғиргарчиликларидан ҳимояланган, кириш майдончаси горизонтал, сирпаниб кетиш ҳолати бўлмайдиган, сув тушиш панжараси кичик катакли (катак ўлчамлари 1.5 смдан ошмаган), панжара сатҳи майдонча поли сатҳи билан бир хил даражада бўлиши керак.
Бино қанотининг ташқи зинапояларига (ёки уларнинг қисмларига) баландлиги 0.8-0.9 м ён қўл ушлагич тўсиқлари ўрнатилиши керак (тўсиқлар тури аниқ шароитдан келиб чиққан ҳолда қабул қилинади). Ногиронларнинг кресло-аравачаси билан киришлари учун ШНҚ 2.07.02 асосан қўл ушлагич тўсиқлари билан пандуслар кўзда тутилиши шарт.
Бино қаноти очиқ зинапоялари кенглиги 2.5 м дан ошиқ бўлса қўшимча ажратувчи қўл ушлагичлар ўрнатилиши даркор.
Бинога асосий кириш жойи эшиги олдидаги майдонча ва асосий кириш жойи тамбури, қоида бўйича, 2,2x1,8 м дан кам бўлмаслиги керак; бинодан чиқиш эвакуация жойи майдончаси 1,6x1,6 м дан кам бўлмаслиги даркор (ШНК 2.07.02 га асосан ногиронларнинг киришлари учун талабларни ҳисобга олган ҳолда).
Зинапоя катагида жойлаштириладиган ички зинапоялар қурилмаси (1 тип) ва очиқ (2 тип) ШНҚ 2.01.02 талабларига жавоб бериши керак (жумладан эвакуация йўлакларидаги зинапояларнинг қиялиги, чиқиш кенглиги ва поғоналари баландлиги, бошқалари). Зинапоя маршида ҳар хил баландлик ва кенгликдаги поғоналарни қўллаш мумкин эмас.
Қийшиқ чизиқли асосий зинапоялар қўлланилишига рухсат этилади, аммо бурилишдаги поғоналарнинг тор қисми чиқиш кенглигининг энг кам миқдори 22 см дан кам бўлмаслиги шарт.
Эвакуация йўлакларида чиқиб қолган жойлар ва зина 3 та поғонадан кам ўрнатиладиган (ёки 0.45 м дан) баландликларнинг бўлишига рухсат этилмайди. Баландликларнинг кам бўлган ҳолатларида пандус кўзда тутилиши керак (2.94 бандига асосан).
Зинапоя горизонтал майдончалари орасидаги битта маршда 3 тадан кам бўлмаган ва 16 тадан ошмаган поғоналарда кўтарилиш кўзда тутилишига рухсат этилади (қийшиқ чизиқли зинапоялар бундан мустасно). Биттагина маршли ёки 3 маршли зинапоянинг 1-қават сатҳидаги битта маршида 18 дан кўп бўлмаган поғоналарда кўтарилиш кўзда тутилиши мумкин.
Зинапояларнинг маршлари ва майдончаларининг баландлиги 0.8-0.9 м (мактабгача болалар муассасаларининг биноларида 0.5 м, мактаб биноларида 0.6-0.7 м) бўлган тўсиқ ва қўл ушлагичлари бўлиши керак.
Мактабгача болалар муассасалари, мактаблар ва биринчи синфлар жойлашган интернат-мактаб ўқув кўрпусларида зинапояларнинг қўл ушлагич ва тўсиқлари қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
- болалар фойдаланадиган зинапоялар тўсиқларининг баландлиги 1.2 м дан кам бўлмаслиги, ақлий ривожланишида нуксони бор болалар учун муассасаларда тўсиқлар 1.8 м ёки бутунлай ёпиқ 1.5 м бўлиши керак.

  • зинапоялар тўсиғининг тик элементлари оралиқ бўшлиғи 0.1 м дан катта бўлмасли керак ( горизонтал оралиқ бўшлиқларга бўлишга йўл қўйилмайди).

Очиқ ва ёпиқ спорт иншоатларининг трибуналарида зинапоя, ўтиш йўлаклари ва люкларининг ҳисобий кенглиги 2.5 м дан кўп бўлса 0.9 м баландликдан кам бўлмаган ажратиб турувчи қўл ушлагичлар кўзда тутилиши керак. Люк ва зинапояларнинг ҳисобий кенглиги 2.5 м гача бўлса ажратиб турувчи қўлушлагичлар талаб этилмайди.
Ер усти қаватларида зинапоялар маршининг қиялиги 1:2 дан ошмаслиги зарур (спорт иншоатларининг трибуна зинапоялари бундан мустасно).
Инсонларнинг эвакуациясига мўлжалланмаган ёртўла ва цокол қаватларига олиб тушувчи, том бўғотига олиб чиқувчи, ҳамда ер усти қаватларидаги зинапоялар маршининг қиялигини 1:1.5 қилиб олишга рухсат этилади.
ШНҚ 2.07.02 бўйича ногиронларнинг кресло-аравачада юриш йўлакларига қўйиладиган талаблардан келиб чиқиб бино, иншоат ичидаги ва ташқарисидаги одамлар ҳаракати йўлакларида кўза тутиладиган пандусларнинг қиялиги, қоида бўйича, 1:12 дан 1:10 оралиқларида бўлиши шарт.
Эслатма: Алоҳида ҳолларда талаб этилган қияликни таъминлаш мумкин бўлмай қолса пандусларнинг қиялигини бино ичида 1:6, ташқарисида 1:8 қилиб олишга йўл қўйилади
Хоналардан чиқиш эшиклари кенглиги 0.9 м дан кам бўлмаслиги керак. Ўқув хоналарининг эшиги ташқарига – ички йўлакка очилиши шарт.

Download 1,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish