Кириш.
Бўлажак дирижёрларни ғоявий эстетик руҳда тарбиялаш, дунёқарашини хар томонлама камол топтириш, ижодий фаолиятини ўстириш. Эстетик дидларини бойитиш ўқувчиларнинг, айникса дирижёрлик ўқитувчининг мухим вазифаларидан бири бўлиб ҳисобланади. Дирижёрлик фани ўқитувчиси жамиятнинг хаётий талабларига жавоб бера оладиган, мусиқий назарий билимларни чуқур ўзлаштирган, санъатнинг жамият олдидаги улкан аҳамиятини тушуниб етган даражада билимга эга бўлмоғи керак. Мусиқий назарий ва умумтаълим фанлнрини ўзлаштириш билан бир қаторда ўқувчилар дирижёрлик предметини ўзбек мумтоз ва халқ куйларини, ўзбек композиторларининг асарларини, қардош халқлар ва шунингдек Ғарбий Европа композиторларининг асарларини ўрганиб, мохирона дирижёрлик қилиб, малакаларини ошириб борадилар.
Фаннинг мақсад ва вазифалари.
Фаининг максади: Келажакда етук дирижёрни тарбиялашда биринчи дарсларданоқ постановка холатига жиддий эътибор берилади. Сабаби, ушбу холатнинг ўқувчи томонидан нотўғри ўзлаштирилиши келажакда махоратини ўсишига салбий таъсир этиши мумкин. Шунингдек қўллар холати, постановка, таёқчани тўғри ва эркин ушлаш кўникмалари аста-сскин сингдириб борилади. Иккала қўлда хам бир хил кучга эга бўлиш учун, махсус машқлар тавсия этилади. Нотага қараб дирижёрлик қилиш кўникмаларини ўзлаштириш эьтибордан четда қолиши керак эмас.
Фаннинг вазифаси: Ўқувчи дирижёрлик қилиши учун танлаб олинган асарлар унинг шахсий қобилияти ва салохиятига мос тушиши керак. Шу билан бирга ушбу асарлар турли характерга эга бўлиши ва “оддийдан мураккаб” тамойилига асосланиши мақсадга мувофикдир:
Фан бўйича ўқувчиларнинг билим, кўникма ва
малакаларига қўйиладиган талаблар.
Дирижёрлик синфида бирор мусиқий асар танлаб олингандан сўнг уни ўқувчи билан биргаликда батафсил тахлил қилинади. Асарнинг номланиши, муаллиф хакида маълумот, асар ёзилган тоналлик, матннинг мазмуни нимадан иборатлиги, асарни асосан кандай услубда дирижёрлик қилиниши ва бошка жихатлар хар томонлама назарий жихатдан пухта ўзлаштириб олинади. Машғулотлар “оддийдан мураккабга" тамойили асосида ташкил қилинади. Хар бир дарс охирида уйга вазифа берилади. Келгуси дарсни албатта уйга берилган вазифани текширишдан бошлаш машғулотларнинг изчиллигини таъминлашда ўзининг самарасини беради. Кейинги дарслар давомида куй бўлаклари неча тактдан иборатлиги, улар бир-бирига қандай боғланганлиги, динамик белгилар, куйнинг асосий мавзуси ва асарнинг қандай якунланиши ҳусусида ўқитувчи ўқувчига тушунтирнб бериши керак.
Кўникма ўкувчи синфда асарни фортепиано жўрлигида дирижёрлик қилиши жараёнида ҳам ўзининг партиясини хам фортениано партиясини бир вактнинг ўзида тинглай олиш кўникмасини эгаллаши лозим. Шундагина асар тўлақонли бўлиб, тингловчига тушунарли даражада етиб бориши мумкин.
Ёш дирижёрларнинг айииқса, ўнг ва чап қўл дирижёрлик махоратини ошириш учун машқлар берилиши керак. . Асосий дарсдан олдин бошланғич даврда хар куни 30-60 дакика, кейинчалик эса 1-2 соат машкларни хар-хил динамик белгилар, хар хил ўлчовларда дирижёрлик махоратини ривожлантириш катта фойда беради.
Фанни ўқнтишда фойдаланнладиган замонавнй ахборот ва педагогик
технологиялар.
Фанни ўқитишда замонавий ахборот технологияларни қўлашда фанни ўзлаштириш учун омил бўладиган замонавий ахборот технологияларнинг аҳамияти ва ўрни бениҳоядир. Ўқув жараёнини сифатли ташкил этиш максадида ахборот технологиялардан фойдаланиш ўқувчиларнинг касбий тайёргарлигини ошириш ва касбий кўникмаларини ривожлантиришда хам мухим хисобланади.
Таълим методларини танлашда хар бир дарс вазифасидан келиб чиқиб ёндошиш мақсадга мувофикдир Бунинг учун дарс оқилона ташкил этилиши, педагог томонидан таълим олувчиларнинг қизиқиши ўрганилиб, таълим жараёнида фаоллиги мутассил таъминланиши, ўкув материалини кичик-кичик бўлакларга бўлиб, уларнинг мазмунини очиб беришда хар бир услубдан ўз ўрнида фойдаланиш, таълим олувчиларни амалий машқларни мустакил бажаришга ундаш талаб этилади.
Фанни ўқитишда Мутахасислик учун жихозланган хона Фортениано, пульт, стул, нота дафтар, ручка, қалам, ўчирғич, дирижёрлик таёқчаси, эшитув ва ёзув техника воситалари. Ўқитувчи ўрганилаётган асарнинг ҳусусиятидан келиб чиқиб дарсни ўзи ижодий белгилаши ва янгиликлар киритшни мумкин. Шунингдек, аудио, видео, компютер техникасидан фойдаланилади.
Баҳолаш: Ўқувчиларни билими, кўникма ва малакаларни бахолаш Олий ва Ўрта махсус, касб - хунар таълими Маркази томонидан тасдиқланган «Академик лицей ва касб хунар коллежлари» ўқитувчиларини билими, кўникма ва малакаларига Низом асосида амалга оширилади.
Баҳолаш “5” балли тизимда амалга оширилади.
“қониқарсиз” - 55%дан паст
“қониқарли” - 55%-69%
“Яхши” - 70%-84%
“Аъло” - 85%-100%
Do'stlaringiz bilan baham: |