Тилшуносликнинг табиий фанларга таъсири
Биз юқорида кўпроқ тилшуносликнинг табиий фанлар эришган ютуқлардан озиқланиши ҳақида фикр юритдик (бу ўринда ижтимоий-гуманитар фанлардан бошқа барча фанлар назарда тутилади). Шуни таъкидлаш керакки, фанлар системасида турли фанлар ўзаро муносабатда, алоқада экан, бу алоқа ҳеч қачон бир томонлама бўлмайди. Маълум бир фан бошқа бир фанга таъсир қиларкан, айни пайтда, у акс таъсирга ҳам учрайди. Тилшуносликнинг табиий фанлар билан муносабатида ҳам шуни кузатиш мумкин. Тилшунослик табиий фанлар ютуқларидан баҳраманд бўлиши билан бирга, ўз навбатида, тилшунослик ҳам мазкур фанларга маълум таъсирини кўрсатади. Айниқса, бу турли фанлар атамаларини меъёрлаштириш, атамалар луғатини тузиш тамойилларини белгилашда ёрқин намоён бўлади.
Табиий фанлар бўйича атамаларни меъёрлаштириш ва бу фанларга хос атамалар изоҳли луғатини тузишда тилшунослар табиий фан вакилларига амалий ёрдам бермоқдалар. Хусусан, кимё атамалари бўйича филология фанлари номзоди Абдуваҳоб Мадвалиев, илмий-техник атамалар бўйича профессор Ренат Дониёров, ботаника атамалари бўйича филология фанлари номзоди, доцент Ҳасанбой Жамолхонов сингари бир қатор олимлар баракали меҳнат қилмоқдалар.
Айниқса, мустақиллик йилларида илмий-техник атамаларни тартибга солиш муаммоси кўтарилди. Умумий техник атамаларни тартибга солишнинг лингвистик асослари баён қилинди.
Илмий-техник атамаларни тартибга солиш муаммоси ўзбек тилига давлат тили мақоми берилиши муносабати билан янада жиддий тус олди. Вазирлар Маҳкамаси қошида мазкур муаммо билан шуғулланадиган атамақўм ташкил этилди. Шундан буён атамақўм қошида табиий фанларнинг турли соҳалари бўйича бир неча бўлинмаларда илмий-техник атамаларни мувофиқлаштириш бўйича жиддий ишлар олиб борилмоқда. Бу ишларнинг муваффақиятли амалга ошишида, табиий равишда, тилшунослар кўмагига суянмоқдалар.
Тилшунослар илмий-техник атамаларни тартибга солишда табиий фан вакилларига қандай кўмак беришлари мумкин?
Аввало, янги илмий-техник тушунчаларни ифодалаш учун атамалар белгилашда тилшунослик фанига суянади. Янги тушунчаларга икки хил йўл билан атамалар белгиланади: 1) ўзбек тилининг ўз ички имкониятлари асосида; 2) бошқа тиллардан сўз олиш асосида.
Ҳар икки ҳолда ҳам табиий фанлар тилшунослик ютуқларига таянади. Ўзбек тилининг ички имкониятлари асосида атамалар танлашда ўзбек тилининг лексикографияси, диалектологияси эришган ютуқларга суянилади.
Бошқа тиллардан сўз олиш муаммоси бўйича эса ўзбек тилшунослигининг фонетика, лексикология, этимология бўлимлари эришган ютуқлар асосида иш кўрилади.
Масалан, ўзбек тилига давлат тили мақоми берилиши арафасида матбуотимизда атамаларни изга солиш бўйича Оврупо тилларидан олинган атамаларни чиқариб ташлаб, ўрнига арабий ва форсий атамаларни ёки атама вариантларини қўллаш тавсия этувчи мақолалар пайдо бўлди. Масалан,
Do'stlaringiz bilan baham: |