O`zbеkiston Rеspublikasi Oliy va o`rta ta'lim vazirligi



Download 107,45 Kb.
bet29/33
Sana21.02.2022
Hajmi107,45 Kb.
#49357
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33
Bog'liq
tilshunoslik va tabiiy fanlar

Тилшунослик ва семиотика

Тил кишилар ўртасидаги энг муҳим алоқа воситасидир. У объектив борлиқдаги маълум воқеа-ҳодиса ҳақида ахборот ташувчи асосий восита. Бундай ахборот ташишнинг бошқа йўллари ҳам борлиги маълум бўлади. Масалан, йўл ҳаракатидан маълумот берувчи воситалар, йўлдан ўтиш-ўтмаслик хабарини берувчи воситалар ва ҳ.к. Бу жиҳатдан тил ҳам ахборот бериш учун хизмат қиладиган юқоридаги воситалар сирасига киради. Уларнинг ҳаммаси учун умумий нарса, аввало, ўзи ҳақида, шу билан бирга, борлиқдаги маълум нарса-ҳодисалар ҳақида маълумот беришдир. Бундай воситалар белгилар деб номланади. Инсон ўзини қуршаб турган оламни билиш жараёнида олам унсурларини образлар орқали онгида акс эттиради ва бу онгда акс этган олам унсурлари белги орқали ифодаланади. Социал ахборотнинг ҳар қандай моддий ифодаловчилари белги ҳисобланади.


Тилнинг белгилар системаси экани унинг асосий хусусияти ва универсал томонидир.
XIX аср охирига қадар белги назарияси билан асосан файласуфлар шуғулландилар. Фақат XIX аср охиридан бошлаб бу масала руҳшуносларнинг ҳам диққатини жалб этди.
Белги ҳақидаги фалсафий назария ўзининг узоқ тарихига эга. Қадимги эллинлар нарсанинг моҳияти ва уларнинг номланиши юзасидан илмий баҳсларидаёқ яширин ҳолда белги тушунчасига асослангандилар.
Файласуфлар таъсирида XIX асрдан тилнинг умумий назариясига бағишланган деярли барча лингвистик асарларда сўз икки томонлама характерга эга бўлган белги сифатида талқин қилина бошланди. В.Гумбольдт, Шлейхер, Штейнталь, Л.Бреал, А.Мейе, Ф.Фортунатов, И.А.Бодуэн де Куртенэ, асарларида сўзга белги нуқтаи назаридан ёндашилади. Лекин Ф.де Соссюр тилнинг белгили табиатини аниқ-равшан ёритиб берди. Ҳатто белги назарияси билан шуғулланувчи алоҳида фан – семиология фани мавжуд бўлишини ва лингвистика ҳам семиология таркибига кириши лозимлигини таъкидлади.
Ҳозирги кунда белгилар системасини ўрганувчи алоҳида фан – семиотика майдонга келди.
Тил ҳам белгилар системаси сифатида эътироф этиларкан, демак, у ҳам семиотиканинг таркибий қисми сифатида қаралиши ва семиотиканинг бошқа қисмлари билан узвий алоқада ўрганилиши лозим.
Лингвистик белгилар билан бошқа белгилар системаси (масалан, Морзе алифбо системаси, мусиқа ижролари, мимика ва имо-ишоралар, ёруғлик ва товуш сигналлари ва ҳ.к.) муайян умумийликка эга. Улар қуйидагилардан иборат:
а) ҳаммаси маълум ахборот ташийди;
б) ҳаммаси социал ҳодиса. Чунки улар жамиятга хизмат қилиш учун жамият томонидан яратилган;
в) ҳаммаси моддийликка эга (лекин бу моддийлик турлича кўринишга эга: ёруғлик тўлқини, товуш тўлқини, график тасвир ва ҳ.к.);
г) ҳаммаси объектив борлиқни ифодалайди.
Лингвистик белгилар билан бошқа белгилар системаси ўртасида юқоридаги каби умумий жиҳатлардан ташқари, қатор фарқли томонлар ҳам мавжуд. Улар қуйидагилардан иборат:
1. Тил кишилар ўртасида энг муҳим алоқа воситаси саналиб, у умуминсоний хусусиятга эга. Барча кишилар ўзининг турли хил фаолият доирасида лингвистик белгилар воситасида ўз фикрини баён қилади. Бошқа турдаги белгилар эса бу жиҳатдан маълум гуруҳ доирасида чегаралангани билан фарқланади.
2. Лингвистик белги ҳар қандай ахборотни, инсоннинг ички кечинмаларини чегараланмаган ҳолда ифодалаш, бошқа белгилар эса чегараланган ахборотни ифодалаш имконига эга. Масалан, мусиқа инсоннинг ички кечинмаларини, ҳиссиётларини ифодалаши мумкин. Лекин у тушунча ва ҳукмларни ифодалолмайди.
3. Лингвистик белги кишиларнинг объектив олам ҳақидаги билимларини бошқаларга узатиш вазифасини бажариш билан бирга сўзловчининг мазкур ахборотга муносабатини, айни пайтда, тингловчига таъсир қилиш вазифасини ҳам бажаради. Бу жиҳатдан, бошқа белгилар системаси фақат ахборот бериш (имо-ишоралар, Морзе алифбоси, ёруғлик тўлқини ва ҳ.к.) ёки тингловчига таъсир қилиш (музика) вазифасини бажаради.
4. Лингвистик белгилардан бошқа барча белгилар системаси инсоннинг сунъий ижод маҳсулидир. Улар маълум гуруҳнинг келишуви йўли билан сунъий равишда яратилади. Лингвистик белгилар эса жамиятнинг у ёки бу аъзоси ихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолда ривожланади. Ҳар бир янги авлод шу жамиятнинг тарихий таркиб топган ва узлуксиз ривожланишда бўлган тилини ўзлаштиради, кейинги авлодга етказади.
5. Лингвистик белгининг яна энг муҳим белгиси унинг дискретлиги, кетма-кет жойлашуви ва эркинлигидир.
Лингвистик белгалар инсон коммуникатив фаолиятининг асосини ташкил қилади. Бошқа барча белгилар системаси коммуникация жараёнида товушлар ёрдамида ифодаланаётган ахборотга қўшимча ахборотни билдириш ёки «товуш нутқи»га ёрдамчилик қилиш вазифасини ўтайди.
Кишилар ўз нутқий фаолиятида тез-тез қўллаб турадиган мимика ва турли хил имо-ишоралар ҳам нутқни кузатиб борувчи қўшимча воситалар саналади. Баъзи ўринларда қисман унинг ўрнини босиши мумкин.
Лингвистик белгилар инсон коммуникатив фаолиятининг асосини ташкил этади. Бошқа барча белгилар системаси коммуникация жараёнида товушлар ёрдамида ифодаланаётган ахборотга қўшимча ахборотни билдириш ёки «товуш нутқи»га ёрдамчилик қилиш вазифасини бажаради.
Кишилар ўз нутқий фаолиятида тез-тез қўллаб турадиган мимика ва турли хил имо-ишоралар ҳам нутқни кузатиб борувчи қўшимча воситалар саналади. Баъзи ўринларда қисман унинг ўрнини босиши мумкин.



Download 107,45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish