O`zbеkiston Rеspublikasi Oliy va o`rta ta'lim vazirligi



Download 107,45 Kb.
bet2/33
Sana21.02.2022
Hajmi107,45 Kb.
#49357
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33
Bog'liq
tilshunoslik va tabiiy fanlar

Фанлар системаси

Система нима? Бу саволга ҳозирга қадар турлича жавоблар берилади. Система нима эканига жавоб беришдан олдин унинг қандай муҳим белгилардан иборат эканига эътибор бермоқ лозим.


Аввало, ҳар қандай система ички бўлинувчанлик хусусиятига эга. Демак, система муайян ички тузилишга эга бўлиб, икки ва ундан ортиқ қисмларнинг ўзаро муносабатидан ташкил топади. Масалан, бир туп дарахтни олсак, бу дарахт система сифатида ички тузилиш бирликларининг ўзаро муносабатидан иборат. Унинг ички тузилиш бирликлари илдиз, тана, шох ҳамда уларнинг муносабатидан ташкил топган.
Системанинг иккинчи жиҳати шундан иборатки, системани ташкил этган узвлар ўзаро шартланган, бир-бирини тақозо этувчи кўп поғонали муносабатда бўлади. Масалан, илдизсиз тананинг, танасиз шохнинг бўлиши мумкин эмас. Уларнинг ҳар қайсиси бир-бирини тақозо этади, бир-бири билан шартланган.
Системанинг учинчи жиҳати шундаки, ҳар қандай система ички бўлинувчанлик хусусиятнга эга бўлгани туфайли системани ташкил этган қисмлар билан система ўртасида ҳам муносабат бўлади. Бу муносабатни «...дан ташкил топади», «...нинг таркибига киради» ифодаси билан кўрсатиш мумкин. Бошқача айтганда, бутун ва бўлак, тур ва жинс муносабатини ўз ичига олади. Масалан, дарахт ва унинг илдизи, танаси, шохи, барглари ўртасида бутун ва бўлак муносабати бўлса, дарахт билан олма, ўрик, шафтоли ўртасида тур ва жинс муносабати мавжуд.
Системанинг тўртинчи жиҳати ички тузилишининг поғонавийлигидир. Яъни бутун ва бўлаклик, тур ва жинслик муносабати нисбий характерга эга. Маълум жинсларга нисбатан тур, бўлакларга нисбатан бутун бўлган қисм бошқа бутун ёки тур таркибига кириб бўлак ёки жинс бўлиши мумкин. Масалан, олма бир неча навларнинг умумлашмаси сифатида навларга нисбатан тур, ҳар қайси нав эса жинс бўлиб келса, дарахтга нисбатан олма жинс ролини ўйнайди.
Системанинг бешинчи жиҳати субстанционаллигидир. Яъни субстанция ва уни бевосита кузатишда тазоҳирлар орқали воқеланиши, умумийлик – хусусийлик, моҳият – ҳодиса, имконият – воқелик диалектикасининг ўзида намоён этишидир.
Шундай қилиб, бир-бирини тақозо этувчи икки ва ундан ортиқ унсурларнинг ўзаро шартланган муносабатидан ташкил топган бутунлик система саналади.
Бу жиҳатдан фан ҳам системадир. Чунки у ҳам ички бўлинувчанлик хусусиятига эга. Шу билан фанни ташкил этган ҳар бир узв ўзаро шартланган муносабатда. Бир фан тури иккинчи фаннинг бўлишини тақозо этади. Масалан, геометрия арифметика билан узвий алоқада. Геометрия ва арифметикасиз астрономиянинг бўлиши мумкин эмас ва ҳ.к.
Фан система (бутунлик) сифатида ички бўлиниш хусусиятига, яъни ички тузилишга эга. Унинг ички тузилиши поғоналидир. Фан, аввало, йўналишларга, йўналиш тармоқларга, тармоқлар яна кичик ихтисосликларга бўлинади.
Мазкур бўлинишнинг ҳар бири бир поғонани ҳосил қилиб, кейинги бўлинишлар учун кичик система вазифасини ўтайди. Масалан, аввало, табиий фанлар. ижтимоий-гуманитар фанлар, техника фанлари каби йўналишларга бўлинади. Табиий фанлар фанлар системасида ўзаро муносабатда бўлган бир неча бўлакларнинг биттаси сифатида система элементи саналса, кейинги босқичида табиий фанларнинг ўзи физика-математика, кимё, биология, механика, техника каби фан тармоқларини ўз ичига олиб, бу фанлар учун система ролини ўтайди. Физика-математика фанлари физика ва математика фанларига бўлинади. Физика ва математика ўзи ҳам яна ички бўлинишга эга. Масалан, математика математик таҳлил, геометрия, эҳтимоллар назарияси, алгебра ва сонлар назарияси каби ихтисосликларга бўлинади.
Ҳар бир бўлинишда бўлинувчи система бўлса, бўлинма унинг аъзоси вазифасини бажаради. Система таркибидаги ҳар бир аъзо шу система доирасида ўзаро шартланган, бир-бирини тақозо этувчи муносабатда бўлади. Масалан, математика таркибига кирувчи барча ихтисосликлар ўзаро ана шундай муносабатдадир. Фанлар системасида маълум фан тармоғи билан муносабатда бўлмаган бирор бир тармоқ мавжуд эмас.
Юқорида баён қилинганлар асосида фанлар системасини қуйидаги чизмада ифодалаш мумкин.
Ҳозирги кунла мустақил республикамизда йигирмадан ортиқ фанлар таркибига кирган беш юз саксондан ортиқ ихтисосликлар бўйича илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда.
Бир объект ҳозирги кунда бир неча фанларнинг оралиғида ўрганилиши лозим бўлади. Демак, маълум бир фан бошқа туташ фанларсиз тўлақонли муваффақиятга эришолмайди.1



Download 107,45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish