Тадқиқотнинг амалий натижалари: биология таълимида zamonaviy va axborot texnologiyalar воситалардан самарали фойдаланишнинг ташкилий аспектлари аниқланган;
биологиядан hujayra таълимоти mavзusiдаги ўқитишда zamonaviy va axborot texnologiyalarи асосидаметодик тизими таркиб топтирилган;
виртуал лабораториялар асосида ўқувчиларда ҳужайра таълимоти ҳақида билим, кўникма ва малакаларни такиб топтиришга оид машғулотлар лойиҳаси ишлаб чиқилган ҳамда амалиётга жорий этилган.
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги. Тадқиқот ишида қўлланилган усуллар, унинг доирасида фойдаланилган назарий ёндашувлар расмий манбалардан олингани, эмперик ўрганишлар асосида келтирилган таҳлиллар ва тажриба-синов ишлари самарадорлигининг математик-статистик методлар воситасида асосланганлиги, хулоса ва тавсияларнинг амалиётга жорий этилганлиги, олинган натижаларнинг компетенцияли тузилмалар томонидан тасдиқланганлиги билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқотнинг илмий аҳамияти биология таълимида замонавий ва ахборо технологиясидан самарали фойдаланиш асосида ўқувчиларда ҳужайра таълимоти ҳақида билим, кўникма ва малакаларни таркиб топтириш, уларнинг мультимедиа, интеллектуал ўйин, виртуал лаборатория технологиялари негизидаги интерактив дастурий воситалардан фойдаланишга йўналтирилган ўқитиш методикасининг мазмуни ва технологик асосларини такомиллаштиришда фойдаланилгани билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги. Диссертация мавзуси бўйича жами 2та илмий иш чоп этилган, шулардан 1та ўқув қўлланма 26 мақола, шу жумладан, 20таси республика ва 6таси хорижий журналларда нашр этилган.
Диссертациянинг ҳажми ва тузилиши. Диссертация кириш, 3боб, умумий хулосалар, фойдаланилган адабиѐтлар рўйхати ва иловалардан иборат бўлиб, ишнинг умумий ҳажми 70 саҳифани ташкил қилади.
I БОБ. ЗAMONAVIY VA AXBOROT TEXNOLOGIYALARI АСОСИДА ҲУЖАЙРА МАВЗУСИНИ ЎҚИТИШНИНГ ИЛМИЙ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
1.1 − §. Замонавий ва ахборот технологияларн орқали ўқувчиларда биологик билимларини ривожлантиришни педагогик муаммо сифатида
XXI асрда жаҳон миқёсида таълим барқарор тараққиётни таъминловчи асосий омил сифатида эътироф этилиб, 2030 йилгача белгиланган халқаро таълим концепциясида «бутун ҳаёт давомида сифатли таълим олишга имконият яратиш»2 долзарб вазифа сифатида белгиланди. Бу таълим тизимида педагогларни методик тайёргарлик даражасини ошириш, ижодий тафаккурни ривожлантиришга йўналтирилган технологиялардан фойдаланиш имкониятини кенгайтирди.
Ўзбекистонда ҳам «Таълим тўғрисида»ги қонун ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»нинг, қолаверса, “2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегияси”3 Давлат дастурининг мантиқий давомияти сифатида, таълим тизимини жаҳон андозалари даражасига кўтариш бўйича, жумладан, бу соҳада инновацияларни қўллаб–қувватлаш, информацион технологияларни тезкорликда жорий этиш бўйича бир қатор қарорлар ва энг муҳими уларни амалга ошириш бўйича эътиборга лойиқ тадбирлар амалга оширилмоқда. Таълим тизимини тубдан такомиллаштириш, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, халқаро стандартлар даражасига мос олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш учун зарур шароитлар яратилишини таъминлаш мақсадида, янги авлод ўқув адабиётларини яратиш ва уларни таълим муассасаларининг ўқув жараёнига замонавий ўқув, ўқув-методик ва илмий адабиётлар билан таъминлаш, шу жумладан, энг янги хорижий адабиётлар сотиб олиш ва таржима қилиш, ахборот-ресурс марказлари фондларини мунтазам янгилаб бориш кўзда тутилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 8 декабрь 2018 йилда қабул қилинган 997-сонли “Халқ таълими тизимида таълим сифатини баҳолаш соҳасидаги халқаро тадқиқотларни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори таълим тизимини модернизациялаш, таълим сифати ва самарадорлигини орттиришни назарда тутади. Мазкур қарорда узлуксиз таълим тизимида таълим сифатини баҳолашни бугунги кун талабларига мослаштириш, ўқувчиларнинг ўқиш, математика ва табиий йўналишдаги фанлардан саводхонлик даражасини ривожлантириш, халқаро баҳолаш дастурларини педагогик амалиётда қўллаш замонавий метод ва технологияларини ишлаб чиқиш, жаҳоннинг ривожланган мамлакатларидаги таълим муассасалари билан таълим сифатини баҳолаш соҳасида халқаро алоқаларни ўрнатиш, халқаро лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, халқаро илмий анжуманлар ва симпозиумларни ташкил этиш ва ўтказишда иштирок этиш, таълим сифатини баҳолаш соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотлар ўтказиш, мазкур тадқиқотларни илмий ва услубий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, умумий ўрта таълим муассасаларининг халқаро тадқиқотларда муваффақиятли иштирок этишини таъминлаш, олинган натижаларни бошқа давлатлар натижалари билан қиёсий таққослаш, халқаро баҳолаш дастурларини таълим жараёнига жорий этиш бўйича тизимли мониторинг олиб бориш, ушбу соҳадаги илғор тажрибани оммалаштириш ва унинг асосида таълим муассасалари учун тавсиялар ва қўлланмалар ишлаб чиқиш, ўқитишнинг замонавий усулларидан фойдаланган ҳолда ўқиш, математика ва табиий йўналишдаги фанлар бўйича педагог кадрларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув-услубий тавсиялар тайёрлаш каби вазифалар белгиланган4.
Мазкур вазифаларни амалга ошириш таълим хизматлари сифатини орттириш, таълим-тарбия жараёнини сифати кўрсаткичи бўйича юқори даражани эгаллаш, ўқитувчининг педагогик ва ўқувчиларнинг ўқув-билиш фаолиятини фаоллаштиришни талаб этади. Ҳар томонлама камол топган юксак маънавиятли шахсни тарбиялашда, унинг илмий дунёқарашини шакллантиришда талабаларнинг мустақил ўқув фаолиятини ташкил этиш, мустақил ишлаш кўникмларини шакллантиришда олий таълимда ўқув жараёнини ташкил этишнинг илғор педагогик технологияларини жорий этиш, бу борада ўқув-услубий мажмуалар сифатини таъминлаш, олий таълимнинг ахборот-ресурс ва замонавий ўқув адабиётлари билан таъминотини янада ривожлантириш асосида биологик фанлардан дарсларни ташкил этиш муҳим ҳисобланади. Таълимни ахборот коммуникация технологиялари асосида ташкил этилиши, компьютер ва кампьютер дастурлари имкониятларидан оқилона фойдаланиш орқали мустақил таълимни ташкил этиш назарий ҳамда амалий аҳамият касб этади. Бу эса ўз навбатида тадқиқ этилаётган муаммо долзарблигини тасдиқлайди.
Замонавий педагогик технологиялар ва талабаларнинг ўқув материалини ўзлаштириш нуқтаи назаридан пассив технологиялар жуда самарасиз ҳисобланади, бироқ унинг баъзи бир эътироф этадиган томонлари ҳам мавжуд. Бу ўқитувчининг дарсга тайёргарлигини осонлаштириши ва машғулот мобайнида қисқа вақт ичида кўп миқдордаги ўқув материалини бериш имкониятидир. Машғулот давомида ўқитувчи фаол мулоқотга киришиши таъминланганда, пассив тингловчи эмас, дарснинг фаол иштирокчисига айланади. Интерактив ўзаро таъсир талабанинг жамоавий суҳбат ва мулоқотда бўлишга ундайди. Фаол таъсирдан фарқли уларда интерактивлик фақат ўқитувчилар билан эмас, балки талабаларнинг бир-бирлари билан ўзаро ҳамкорлигига йўналтирилган бўлади. Бунда ўқитувчи ўқув ахборотларини ўзи орқали етказмасдан маълумотлар оқимини фаоллаштирувчи ёрдамчи ролини бажаради. Бундай ҳолларда талабалар тажрибаси муҳим рол ўйнайди.
Интерактив технологияларни фойдаланиш мобайнида қўйилган –муаммони ечимини (вазият таҳлили ва ўйинли лойиҳалаш жараѐнида) ўқитувчи гуруҳ аъзоларининг фаол иштирокида жамоавий ҳал этади. Агар муаммоли вазиятни ҳал этишда бутун аудитория иштроки таъминланса, у ҳолда фаол технология интерактивликни таъминлайди. Интерактивлик деганда биз, фақатгина, биз ўрганаѐтган фан кесимида техник воситалар, компютер, уларнинг дастурлари ҳамда фойдаланувчилар орасидаги ўрнатилган мулоқатни ташкил этиш тушунилади [258]. Замонавий таълим тизимининг асосини юқори сифатли ва юқори технологияли муҳит ташкил этади. Унинг яратилиши ва ривожлантирилиши техник жиҳатдан мураккаб, аммо бундай муҳит таълим тизимини такомиллаштиришга, таълимда ахборот коммуникaция технологияларини жорий этишга хизмат қилади. Ҳозирда таълим муассасаларида электрон шаклда турли педагогик ахборот˗таълим ресурслари яратилган, аммо улардан фойдаланишнинг ташкилий асосларини яратиш борасидаги тадқиқотлар етарли деб бўлмайди [129; 72]. Бугунги кунда талабаларнинг замонавий талабларга мос билим олишини таъминлаш мақсадида барча олий таълим муассасалари таълим муҳитида инновaцион технологиялардан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Биологиядан сув муҳитида кузатиш имкони бўлмаган мураккаб ҳодиса ѐки жараѐнларни интерактив машғулотларда компьютерлаштириш тажрибалари орқали кўрсатиш ва талабаларга тушунтириш мумкин. Интерактив тестлар ёки дарслар ёрдамида тескари алоқани таъминлаш орқали таълим жараѐнида нафақат таълим сифатини орттириш, балки таълимга оид ресурсларни иқтисод қилиш, хавфсиз ва экологик муҳит яратиш имкони мавжуд. Шунингдек, турли фанлардан қизиқарли интерактив дарс ва лаборатория ишларини уй шароитида ҳам ўтказиш; виртуал лаборатория ишларини маъруза материалларига қўшимча материал сифатида ҳам намойиш этиш; компьютер хоналарида талабаларнинг билимларни ўзлаштиришини назорат қилиш, турли танловлар ўтказиш мақсадида ҳам фойдаланиш мумкин [ Ашурова Дилфуза Набиевна. Олий таълим тизимида замонавий дастурий-дидактик мажмуалар асосида ўқитишни такомиллаштириш. Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация.-Т.-2018й., 28б ]. Ахборот технологиялари асосида яратилган замонавий дастурий-дидактик мажмуалар ўқув жараёнини ташкил этишда унинг самарадорлигини оширибгина қолмай, балки унда янги ўқитиш услубларини қўллашга ҳам кенг имкониятлар очади. Ахборот технологияларининг мультимедиа ифодалаш ахборот технологияларининг таълим тизимида ўзига хос ўрин тутишидан далолат беради.
Замонавий педагогик ва ахборот технологияларини ўз вақтида ишлаб чиқиш ва жорий этишни таъминлаш ҳамда таълим муассаларининг моддий техник базасини янги ўқув адабиётлар, замонавий жиҳозлар ва компьютер техникаси билан таъминлаш, таълим жараёнига ўқув – услубий мажмуалар ҳамда дидактик ва ахборот технологияларни жорий этиш таълим тизимининг энг долзарб вазифаларидан биридир.
Электрон таълим тизимининг асосий контенти замонавий дастурий-дидактик мажмуалардир (контент сўзи инглизча “Content” – яъни, “матнли файл”, “овозли файл”, “мультимедиа файллари ва уларнинг тўлдирувчилари”, “дидактик тўлдирма” маъноларини англатади). Табиийки, таълимда замонавий ва ахборот технологияларидан фойдаланиш, уларни ўқув жараёнига тадбиқ этилиши жараёнида асосий ҳисобланган ўқув-услубий таъминот, яъни таълимнинг интеллектуал базасини ривожлантириш, машғулотлар самарадорлигини ошириш борасида
воситалари асосида мажмуада мавжуд ўқув материалларини образли кўринишда тақдим этиш имкониятининг мавжудлиги, маълумотларни оддий матн сифатида эмас, балки образлар воситасида бир қатор ўзгариш ва ислоҳотларни амалга оширишни талаб этади [ Ашурова Дилфуза Набиевна. Олий таълим тизимида замонавий дастурий-дидактик мажмуалар асосида ўқитишни такомиллаштириш. Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация.-Т.-2018й., 28б ]..
Биология дарсларини ахборот технологияси ёрдамида қуйидаги дидактик воситаларни танлаш, улардан самарали фойдаланиш мувофиқ бўлади:
биология фанига оид электрон дарслик ёки дарсликлар,
электрон ўқув қўлланмалар;
- электрон маъруза матнлари;
- электрон кутубхоналар;
Махсус (CD, Flash ва хоказо) сиғимлардаги аудиовизуал материаллар;
интерфаол ўқув курслари;
компьютерда виртуал лаборатория, жумладан ҳисоблаш тажрибасини ўтказиш учун лаборатория вазифалари;
тест синовларини ўтказиш бўйича тизимлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |