Биология таълими жараёнини ахборот технологиялари воситасида ташкил этиш жараёнида қуйидаги вазифалар белиш ва амалиёт қўллашни талаб этилади: ўқувчиларни биология дарсларида электрон ахборотларни қабул қилишига оид қулай шароитлар яратиш;
ўқувчиларда ўқув мотивларининг шаклланганлиги ва билим даражаси;
визуал кўринишдаги биологик лаборатория ва амалий машғулотлар мавзусини танлаш ва саралаш;
биологияни ўқитишнинг барча шаклларида ахборот технологияларидан фойдаланиш қўллаш имкониятларини кенгайтириш;
ўқувчиларни ўқув билиш фаолиятини ривожлантиришга асос бўлувчи ахборот воситалари билан биологик тушунчалар мазмунини ёритишни таъминлаш имкониятидан фойдаланиш.
Бугунги кунда биология таълимида қўлланилиши зарур бўлган электрон ресурслар манбаларига: ўқув материаллари (дарслик, ўқув қўлланма, тьютор, аудиодарслар, видеофильмлар, назорат материаллари ва бошқалар), аудиодисклар, видеокассеталар ва видеоклиплар; телефон; радио ва телевидение, электрон алоқа; компьютерли таълим дастурлари; WWW(World Wide Web-жаҳон ўргамчак тўри); телеанжуманлар (аудио ва видеоанжуманлар, аудиографик анжуманлар ва ҳ.) киради [ Эргашева Гулрухсор Сурхонидиновна. Биология таълимида интерактив дастурий воситалардан самарали фойдаланишни такомиллаштириш. Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (Dcn) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация.-Т.-2018й., 260].
Биологиядан ўқувчиларнинг ўқув билиш фаолиятини ривожлантиришда ахборот ресурсларидан фойдаланиш педагогик муаммо сифатида юзага келмоқда. Мазкур педагогик муаммо педагогик шарт–шароитни вужудга келтиришни талаб этади.
Ж.О. Толипованинг биология ўқитувчисининг илмий-методик тайёргарлиги даражасини орттиришнинг назарияси ва амалиёти мавзусидаги тадқиқотларида тадқиқот муаммосига доир педагогик шарт–шароитларни қуйидаги гуруҳлаарга ажратилган:
1. Ижтимоий-педагогик шарт-шароитлар.
2. Дидактик шарт-шароитлар.
Биологиядан ўқувчиларнинг мустақил ишларини ташкил этишда ижтимоий-педагогик ва дидактик шарт-шароитлар аниқланди.
Биологиядан ахборот ресурсларидан фойдаланишни ташкил этишнинг шарт-шароитлари мазкур икки гуруҳ асосида кўриб чиқилди ва тавсиялар тайёрланди.
Ижтимоий-педагогик шарт-шароитнинг вужудга келишига таъсир кўрсатувчи омиллар сифатида қуйидагилар белгиланди:
биологиядан ўқувчиларнинг ахборот ресурсларидан фойдаланиш жараёнини индивидуаллаштириш;
илмий-методик жиҳатдан мукаммал ишланган ахборот ресурслар ва моддий-техник базанинг мавжудлиги;
биология фани ўқув хонасининг замонавий компьютерлар билан жиҳозланиши.
Дидактик шарт-шароитнинг вужудга келишига таъсир кўрсатувчи омиллар сифатида эса қуйидагилар:
Б.Блум таксономиясига мувофиқ биологиядан ўқувчилар репродуктив, продуктив, изланишли, ижодий мазмуни мустақил ўқув фаолияти элементларини гуруҳлаш асосида аниқлаштириш;
ахборот ресурслари воситасида лойиҳалаштириш жараёни электрон ахборот муҳитида ишлашга оид диагностик (тайёргарлик, тайёрлик, амалиёт) ва ташкилий-технологик (босқич, метод, шарт-шароит, шакл) компонентларнинг даражаларига устуворлик бериш асосида такомиллаштириш;
лаборатория ишларини мустақил ўрганишга йўналтирилган ахборот ресурслари биологик жараёнларга оид ўқув материалларини вербал, графикли, анимацион ва тактиллигига кўра виртуал лойиҳалаштиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш белгиланди [М.Н.Ибодова. Биологиядан ўқувчиларнинг муcтақил ишларини ахборот ресурслари воситасида такомиллаштириш методикаси. (академик лицейлар мисолида) Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация.-Т.-2019й., 138б ] .
Ахборот технологияларидан таълим-тарбия жараёнида қуйидаги шаклларда фойдаланиш мумкин бўлади: муайян предметларни ўқитишда компьютер дарслари; компьютер дарслари – кўргазмали материал сифатида; талабаларнинг гуруҳли ва индивидуал ишларини ташкиллаштиришда; талабаларнинг илмий изланишларини ташкиллаштиришда. Ўқитиш методикаси, техника ва аудиовизуал воситаларни такомиллаштириш ўқитиш сифати ҳамда таълим тизимини бошқаришга жуда катта таъсир кўрсатади.
Фанлар юзасидан ахборот - ресурс воситалари асосида мультимедиали машғулотлар, ностандарт тестлар ва мустақил ўзлаштириш учун ўқув топшириқларни бажаришга кенг имконият яратилади. Мустақил ишларни ташкил этувчи электрон-русурс воситалари касбий фанлар учун ўқув мотивларини ривожлантириш билан бирга фанлар мазмунини интрактив бойитишга асос бўлади [Коваленко Т.М. Замонавийная школа: аксиомы и гипотеза.-Москва МОДЭК, 2003.-256с].Ахборот – ресурс воситалари ёрдамидамустақил ишни ташкил этиш таҳлил этилганда, талабаларга мустақил билим олиш ва ўз устида ишлаш кўникмаларини ривожлантириш имкониятини яратиши билан алоҳида аҳамият касб этиши аниқланган [Розов Н.Х. Некоторые проблемы применения компьютерных технологий и технологии при обучении в средней школе // Вестник МГПУ: Серия “ Информатика информатизация оброзования”. – Москва: МГПУ, 2003. - №1. – С.102-106]. замонавий таълим тизимининг асосини юқори сифатли ва юқори технологияли муҳит ташкил этишни талаб этади. Унинг яратилиши ва ривожлантирилиши ўзига хос техник мураккабликка эга бўлиб, таълимга ўзига хос ахборот коммуникaция технологияларини жорий этишни назарда тутилади. Таълим жараёнида ахборот таълим муҳитини яратиш юзасидан У.Ш.Бегимқуловнинг тадқиқот ишларида батафсил ёритиб ўтилган (Begimqulov U.Sh. Pedagogik ta’limda zamonaviy axborot texnologiyalarini joriy etishning ilmiy-nazariy asoslari. / Monografiya. –T.: Fan, 2007. – 144 b). Таълим тизимига ахборот-ресурс воситаларни қўллаш талабаларни ўқув манбалари билан таъминлаш, уларда маьлумотлар базасини кенгайтириш, креатив фаолликни ривожлантиришга асосланган электрон ресурслар билан ишлаш орқали уларда илмий дунёқарашини ривожлантириш назарда тутилади. Мазкур жараёнда компютер тармоқлари, махсус компютер тренажёрлари, коммуникацион технология воситалари билан таъминланади. Фикримизча, узлуксиз таълимнинг барча бўғинларида ахборот таълимий ресурслари ёрдамида таълим беришни кенг миқёсда амалга оширилиши талабаларнинг креатив фаолиятини оширишда муҳим аҳамият касб этиши мумкин. Ў.Қ.Толиповнинг ишларида бўлажак ўқитувчиларида касбий кўникма ҳамда малакаларни ривожлантириш, педагогик технологияларни самарали қўллашнинг мезонлари ишлаб чиқилган бўлиб, касбий фаолият самарадорлиги ва сифатини назорат қилишнинг педагогик технологиялари асосидаги кўрсаткич ва мезонлари ишлаб чиқилган [Толипов Ў.Қ. Олий педагогик таълим тизимида умуммеҳнат ва касбий кўникма ва малакаларни ривожлантиришнинг педагогик технологиялари: Пед.фан. докт. дисс. - Т.: 2004. - 314 б].