УЎК: 621.313.01(075.8)
КБК 31.15(5Ў)
Академик Қ.Р.Аллаевнинг умумий таҳрири остида
Тақризчилар:
Т.С. Камалов –
тexникa фанлари доктори, профессор;
М.М. Мухаммадиев –
тexникa фанлари доктори, профессор.
Монография Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника унверситети
Кенгашининг 2019 йил 13 ноябрдаги қарорига асосан чоп этилди.
ISBN 978–9943–6281–0–6
© «Fan va texnologiya» нашриѐти, 2019.
3
СЎЗБОШИ
Муқобил (альтернатив, ноанъанавий) энергия манбалари
дейилганда, жаҳон энергетикасида қўлланилаѐтган энергиянинг
абсолют кўп қисми (85%)ни ишлаб чиқараѐтган ва анъанавий
тусга кириб қолган энергия манбалари – иссиқлик ва атом
электр станциялари ўрнини эгаллай оладиган қайта тиклана-
диган энергия манбалари назарда тутилади. Қайта тикланувчи
энергия (регенерацияланувчи энергия, ѐки «Яшил энергия»)
шундай манбанинг энергияси ҳисобланадики, у инсоният
тасаввурида битмас - тугалланмас бойлик ҳисобланиб, ундан
баҳраманд бўлишнинг асосий принципи – атроф-муҳитда
доимий давом этувчи жараѐндан - техникада фойдаланиш учун
оз-оздан олиб туришдир. Қайта тикланувчи энергия (ҚТЭ) ни
табиий жараѐнлар натижасида доимий қайта тикланиб
турадиган табиат ресурсларидан - шамол, дарѐ сувининг оқими,
қуѐш нури, денгиз сатҳининг ўзгариб туриши ва геотермал
иссиқликдан олинади.
Яқин ўтмишгача (2001 йил) бутун дунѐда саноат миқѐсида
энергиядан фойдаланишнинг 86,41% ни қазиб олинган органик
ѐқилғини ѐқиш ва атом энергия эвазига эришилган бўлиб,
қолган қисми ѐнувчи қайти тикланадиган энергия (ўтин)
манбалари (10,76%), ГЭС (2,31%), геотермал (0,43%), шамол
(0,05%) ва қуѐш энергетикаси (0,04%) ҳиссаларига тўғри келган
[1] бўлса, 2006 йилга келиб, дунѐда фойдаланилган энергиянинг
18% ини ҚТЭ манбалари ҳисобига олинди [12], (унинг 13% ини
биомасса - «ўтин» ташкил этди), 2015 йилда бу кўрсаткич 19,3
% га етди (биомасса ҳиссаси ҳар йили қисқариб бормоқда,
шамол ва қуѐш энергиясидан фойдаланиш кескин ортиб
бормоқда). Европа иттифоқида ҚТЭ манбалари ишлаб чиқарган
энергия 2004-2013 йилларда 14% дан 25% га ортди. Шамол ва
қуѐш энергияларидан фойдаланиш АҚШ энергетика вазирлиги
маълумотига кўра бу мамлакатда 2020 йилга келиб 22% га
етиши кутилмоқда.
4
Ушбу монографияда амалдаги электр тармоғига электр
энергия узатиб ишлайдиган (автоном бўлмаган) станциялар
кўрилиши сабабли, биомассани ѐқиб ишловчи ҳамда Ўзбекис-
тон табиатида денгиз ва геотермал манбалар бўлмаганлиги
учун бундай энергия манбалари билан ишлайдиган станциялар
келтирилмаган.
«Қайта тикланувчи энергия манбалари. Ўзбекистон
шароитида ишлаб чиқариш ва ишлатиш» китоби шамол, кичик
(мини- ва микро-) гидравлик электр станциялар ва қуѐш электр
станцияларининг тадқиқоти билан машғул бўлган ҳамда уларни
лойиҳалаш, ишлаб чиқариш, монтаж ва эксплуатация қилиш
билан шуғулланувчи мутахассислар ва талабалар учун мўлжал-
ланган.
Ушбу монография ўзбек тилида шамол, кичик ГЭС ва қуѐш
электр станцияларнинг тузилиши ва ишлашини ѐритувчи илк
ҳаракат бўлганлига сабабли, айрим камчиликлардан ҳоли эмас.
Шу боис, муаллифлар ҳурматли ўқувчининг танқидий мулоҳа-
залари учун аввалдан миннатдорчилик билдирадилар.
5
Do'stlaringiz bilan baham: |