O‘zbеkiston rеspublikasi oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi



Download 5,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/98
Sana17.04.2022
Hajmi5,37 Mb.
#558788
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   98
Bog'liq
ToirovO

Vorth Scotland 
Hydroelectric Board
» компанияси Оркней архипелаги орол-
ларида ўрнатилган экспериментал шамол қурилмалари 
тадқиқотини ўтказди. ШЭҚ и шамол тезлиги 15,6 м/сек ва 
қуввати 100 кВт бўлишига мўлжалланган. У 1955 йилда дизель 
электр станцияси билан биргаликда маълум муддат ишлаб 
турди, аммо эксплуатация даврида вужудга келган қийинчи-
ликлар туфайли уни ишлатиш тўхтатилди. 1950 йилда «
Enfield 
Cable Company
» фирмаси қуввати 100 кВт бўлган Andro 
турдаги антиқа ШЭҚ сини ишлаб чиқарди ва Британия ва 
Жазоирда ўрнатди. Қурилма баландлиги 26 м бўлган қобиқ 
минора ва диаметри 24 м бўлган, учларида чиқиш тешикли 
қобиқ парраклардан иборат. Минора асосида бўлган тешикдан 
келаѐтган ҳаво босими ўзгариши сабабли у минора бўйлаб 
турбина орқали ўтиб, парраклар учидаги тешиклар орқали 
чиқиб кетади. Қувватни пневматик усулда узатилувчи ШЭҚ 
нинг самараси оддий турдаги горизонтал айланиш ўқлари 
бўлган шамол парраклариникидан паст бўлиши аниқланди. 
Францияда ХХ асрнинг 60-йилларида бирнеча йирик қувватли 
ШЭҚ қурилиб ишга туширилган. Улар таркибига Париж 
яқинида 1958 - 1966 йилларда ишлаган қанот туридаги уч 


12 
парракли горизонтал айланиш ўқи бўлган учта қурилма киради. 
Улардан бирининг қуввати шамол тезлиги 16,5 м/сек бўлганда 
800 кВт га етган. Диаметри 30 м бўлган шамол ғилдираги, 
генератор ва умумий массаси 160 т бўлган узатиш тизими 
баландлиги 30 м бўлган минорага ўрнатилган. Шамол 
ғилдирагининг айланиш тезлиги 47 ай/мин бўлган ШЭҚ, 
кучланиши 3 кВ, айланиш тезлиги 1000 ай/мин ли синхрон 
генератор билан жиҳозланган ҳамда кучланиши 60 кВ ва 
частотаси 50 Гц бўлган умумий тармоққа электр энергия 
узатган. Генераторнинг кучланиши трансформатор ѐрдами 
билан 60 кВ гача оширилган ва узунлиги 15 км бўлган линияга 
уланган. Яна икки қурилма Франциянинг жанубига ўрнатилган. 
Улардан кичик қувватлиси диаметри 21 м ва айланиш тезлиги 
56 ай/мин бўлган шамол қурилмаси айланиш тезлиги 1539 
ай/мин ва қуввати 132 кВт ли асинхрон генератори билан 
v
≥ 
12,5 м/сек шамол тезлигида ишлаган. Улардан бирининг 
ўрнатилган қуввати 1000 кВт, шамол тезлиги 16,5 м/сек бўлиб, 
(минораси билан) массаси 97 тоннани ташкил этган. ШЭҚ лари 
биринчисининг солиштирма нархи 1155 долл/кВт, жанубда эса 
1000 долл/кВт (нархлар 1960 йилга мос). ХХ аср ўрталарида 
Германия Федератив Республикаси олими Хюттер бошчили-
гида айланиш тезликлари ўзгармас бўлган, енгил шамол 
ғилдиракли ва парраклари ростланадиган тизимга эга бўлган 
ШЭҚ ни такомиллаштириш бўйича бир қатор ишлар амалга 
оширилган. ШЭҚ учун шишапластик ва пластик материа-
ллардан ясалган парраклар қўлланилган; генератор диаметри 
катта бўлмаган қобиқ найдан ясалган миноранинг устига 
ўрнатилган. Шамол тезлиги 8 м/сек бўлганда максимал қуввати 
100 кВт га етказилган ШЭҚ 1957-1968 йиллар мобайнида 
муваффақиятли ишлаб берган. Эришилган ютуқлар сабабчиси 
бўлган ишлаб чиқилган конструкция ҳозирги кунда ҳам баъзи 
замонавий ШЭҚ да қўлланилмоқда. Деярли катта бўлмаган 
минораларда ўрнатилган шишапластик парракларнинг конст-
рукциялари ва парракларнинг шикастланиш эҳтимоллари дара-
жаси, ўрганиш натижаларини катта ўлчамли ШЭҚ га татбиқ 
этиш масалалари бошқа давлатларда хам олиб борилмоқда. 
Россия қишлоқ хўжалигида ХХ аср бошларида ҳар йили 30 


13 
млн. тоннага яқин дон маҳсулотларини янчиш ишларини 
бажарадиган 250 минг шамол тегирмонлари бўлган. Буғ 
машинаси, сўнгра ички ѐнар моторлари ва электр машиналари 
ихтироларидан сўнг эски шамол тегирмонлари ишлатилмай 
қўйилди. ХХ аср бошларида рус олими Н.Е.Жуковский тез 
юрар шамол мотори назариясини яратди ва шамол 
энергиясидан самарали фойдаланиш имкониятини берувчи 
юқори даражада унумдор бўлган ШЭҚни яратишнинг назарий 
асосларини таклиф этди. 1918 йилда ташкил этилган Марказий 
аэрогидродинамика институти (МАГИ)да унинг ўқувчилари – 
олим ва муҳандислар ШЭҚ ва шамол электр станциялари 
(ШЭС)нинг янги схемаларини ва янги конструкцияларини 
яратилдилар. Бунда шамол энергетикаси асосларини яратишда 
совет олим ва муҳандислари Н.В.Красовский, Г.Х.Сабинин, 
Е.М.Фатеев, Р.В.Секторов, Н.В.Вашкевич, В.В.Сидоров ва 
бошқалар катта ҳисса қўшдилар.
1937 йилда Ялтадан 32 км масофада қуввати 100 кВт бўлган 
замонавийлаштирилган ШЭС қурилди. Бир йилда ишлаб 
чиқарилган электр энергия миқдори 280 минг кВт*соат ва 
фойдаланиш коэффициенти 0,32 ни ҳосил қилди. Генератор ва 
ростловчи мослама баландлиги 30 м бўлган миноранинг 
чўққисига жойлаштирилди. Шамол ғилдирагининг айланиш 
тезлиги паррак ҳолатини буриш ѐрдамида бажарилади.
Ушбу ШЭС замонасининг илғор олим ва муҳандислари 
бўлган Н.В.Красовский, В.В.Уткин-Егоров, Р.В.Секторов, 
Г.Х.Сабинин лойиҳалари асосида қурилди. Миноранинг тузи-
лишини Россиянинг энциклопедик билимли муҳандиси деб тан 
олинган В.Г.Шухов яратган. ШЭС Иккинчи жаҳон уруши 
даврида (1941) бузилиб кетишигача бўлган 3 йил мобайнида 
ишлаб берди. Шу билан бир вақтда (30-йилларда) қуввати 5 
МВт бўлган ШЭСнинг лойиҳаси устида ҳам маълум ишлар 
олиб борилди. Бироқ, уруш сабабли бу иш ўз давомини 
топмади. 
40-50 йилларда Совет Иттифоқида ШЭСни қуриш ишлари 
кенг ривожланди. Бу даврда қуввати 0,7÷11 кВт бўлган (асосан 
механик ва электр трансмиссияли) ТВ-8, ТВ-5, ТВ-12, ВЭ-2 
турдаги универсал ва махсус шамол моторларининг 40 мингдан 


14 
ортиғи ишлаб чиқарилди ва асосан қишлоқ хўжалиги 
тармоқларида ишлатилди.
60-70 йилларда янги турдаги насослар ва генераторлар, 
пневматик, электрик ва бошқа турдаги юритмалар, такомил-
лашган бошқариш тизимларига эга бўлган тез юрар шамол 
энергетик қурилмаларининг янги авлоди (ВБЛ-3, ВПЛ-4, 
«Беркут») яратилди. ШЭҚ асосан сувни юқорига кўтариш 
ишларини механизациялаш учун мўлжалланган.
ШЭҚнинг назарий асосларини ва янги авлодлари конст-
рукцияларини Қишлоқ хўжалигини электрлаштириш бутунит-
тифоқ илмий текшириш институти (ИТИ), Штутгард шамол 
энергетиклари мактаби (Германия), АҚШ, Буюкбритания, Фран-
ция, Дания ва бошқа давлатларнинг ИТИларида яратилган.
Шамол энергетикасининг иккинчи нафаси кўпгина 
ривожланган давлатлар ўзларининг араб давлатлари нефть 
импортига боғланиб қолганлигини маълум қилган 1972-73 
йиллардаги нефть инқирозидан сўнг бошланди. 

Download 5,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish