O‘zbеkiston rеspublikasi oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi


I ҚИСМ. ШАМОЛ ЭНЕРГЕТИКАСИ



Download 5,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/98
Sana17.04.2022
Hajmi5,37 Mb.
#558788
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   98
Bog'liq
ToirovO

 
I ҚИСМ. ШАМОЛ ЭНЕРГЕТИКАСИ 
 
1-боб. ШАМОЛ ЭНЕРГЕТИКАСИНИНГ 
РИВОЖЛАНИШИ 
 
1.1. Шамол энергетикасининг қадимда ривожланганлиги 
 
 
Инсоният шамол энергиясидан фойдаланиши қадим аср-
лардан маълум денгиз кемалари сузишида буғ машинаси пайдо 
бўлгунга қадар елканлар ишлатилган. Шамол энергетикаси кўп 
асрли тарихга эга. Биринчи энг содда шамол моторлари Миср 
ва Хитойда ишлатилган [4].
 
Мисрдаги Александрия шаҳри 
яқинида эрамиздан аввалги II-I асрда тошдан ясалган шамол 
тегирмонининг қолдиқлари бугунги кунгача сақланиб қолган. 
Маълумотларга кўра (D.J. de Renzo), XI асрда шамол 
тегирмонлари Яқин Шарқда кенг қўлланилган ва XIII асрда 
Европада ҳам пайдо бўлган. Шундан сўнг, ўрта асрлар шамол 
тегирмонларига тегишли қонун-қоидалар қабул қилинган. 
Америка қўшма штатлари (АҚШ)да XIX аср ярмида электр 
энергия ишлаб чиқариш, сувни юқорига кўтариш ва турли 
ишларни бажариш мақсадида ҳар бирининг қуввати 0,75 кВт 
бўлган 6 миллиондан ортиқ кичик шамол қурилмалари 
ўрнатилган. Сувни юқорига кўтариш учун, аксарият, горизон-
тал валда айланувчи, диаметри 3,7- 4,9 м бўлган, яхлит 
металлдан ясалган парракли шамол ғилдираклари қўлланилган 
ва шамол йўналишини аниқлаб, унинг бурилишига сабаб 
бўлувчи дум қанотлари (флюгер) билан таъминланган. 
Диаметри 3,7 м бўлган бундай турдаги шамол электр қурилма 
(ШЭҚ) си шамол тезлиги 6,7 м/сек бўлганда 120 Вт қувватли 
электр энергия ишлаб чиқариш имкониятига эга ва бир минутда 
160 литр сувни 7 м баландликка кўтариши мумкин бўлган. 
Кичик қувватли ШЭС, аксарият, икки ѐки уч парракли 
қанотсимон шамол ғилдирагига эга бўлган ва ўзгармас ток 
генераторининг вали билан редуктор орқали уланган бўлади. 


10 
Улар электр энергиясини зархиралаш мақсадида аккумуля-
циялаш тизими, аксарият, аккумулятор батареялари билан 
таъминланадилар. АҚШ ғарбининг баъзи узоқ чекка жойларида 
ҳозирги кунда ҳам сув таъминоти тизимида ишлатиб 
келинмоқда.
Бироқ, ШЭҚнинг кўпгина фермаларида ХХ асрнинг 30-
йилларида марказлаштирилган электр таъминоти томонидан 
сиқиб чиқарилган. Нисбатан катта самара берувчи ШЭҚ дан 
«
Смит-Путман
» қурилмасининг геометрик ўлчамлари унинг 
қувватига таъсирини ўрганиш бўйича 1930 йилларда Путман 
ўтказилган узоқ муддатли тадқиқотлари ва синовлари шундай 
натижа бердики, ишлаб чиқарилган электр энергиянинг тан 
нархини камайтириш учун ШЭҚ нинг катта ўлчамли бўлиши 
зарур экан. Аэродинамика соҳасининг машҳур олими Карман 
ва фирманинг баъзи ходимлари иштирокида амалдаги «
Central 
Vermont Public Servise Company
» электр тармоғига электр 
энергия узатиш мақсадида катта қувватли янги ШЭҚ 
конструкциясини таклиф этди. Ушбу қурилмани 1940 йилда 
«
S.Morgan Smith Company
» (Йорк ш., Пенсильвания) фирмаси 
лойиҳалаган ва иш жараѐнида синовдан ўтказган. Диаметри
53 м, оғирлиги 16 т ва айланиш тезлиги 28 ай/мин бўлган икки 
парракли қанотсимон шамол ғилдирагига эга бўлган ШЭҚнинг 
қуввати 1,25 МВт ни ташкил этди. Бир неча йил давомида 
доимий ишлаши натижасида 1945 йилнинг март ойида 
парраклардан бири втулкаси яқинида шикастланди (синди). Шу 
ерда илгари ҳам шикастланиш аниқланган эди. Бироқ, уруш 
йилларидаги хом ашѐ материаллар танқислиги сабабли шикаст-
ланиш бартараф этилмаган эди. Ҳар томонлама иқтисодий-
техник изланишлар шуни кўрсатдики, ШЭҚнинг шикаст-
ланиши бартараф этилгандан сўнг ҳам, у анъанавий электр 
энергия манбалари билан рақобат қила олмас экан. Шу сабабли 
уни ишлатишда давом эттириш мақсадга мувофиқ эмаслиги 
маълум бўлди. Биринчи ва иккинчи жаҳон урушлари даврида 
Данияда баландлиги 24 м минорага ўрнатилган тўрт парракли, 
диаметри 23 м бўлган ва минора асоси ѐнида жойлашган электр 
генератор билан механик мослама ѐрдамида уланган ШЭҚ лари 
сони бирнеча мингтани ташкил этган. Генераторнинг ўрна-


11 
тилган қуввати 5÷25 кВт гача бўлган. Бу даврда ишлатилган 
ШЭҚ лари ушбу мамлакат истеъмол қилган электр энергиянинг 
бир неча улушини ҳосил қилган, холос. Бунда улар ишлаб 
чиқараѐтган электр энергия нархи шунча энергия ҳосил қилган 
дизель электр станцияси сарфлаган ѐқилғининг нархига тенг 
бўлган. Иккинчи жаҳон урушидан сўнг данияликлар қуввати 
12, 45 ва 200 кВт бўлган, энергетика тизими билан параллел 
ишлайдиган учта экспериментал ШЭҚ ни ишлаб чиқдилар ва 
синовдан ўтказдилар. Улар 1960 йилгача муваффақиятли 
эксплуатация қилинди. Ишлаб чиқарилаѐтган электр энер-
гиянинг нархи ички ѐнар мотори ѐрдамида айланаѐтган 
генератор ишлаб чиқарган энергия нархидан икки марта 
қиммат эканлиги аниқлангандан сўнг лойиҳа тўхтатилди. Буюк 
Британияда ХХ асрнинг 40- ва 50-йилларида ШЭҚ тадқиқот-
лари бўйича сезиларли ишлар амалга оширилди. Шу даврда 
Британия оролларининг 100 та ҳудудида шамол тавсифла-
рининг ўлчовлари олиб борилди. 1950 йилда «

Download 5,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish