O‘zbеkiston rеspublikasi oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi



Download 5,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/98
Sana17.04.2022
Hajmi5,37 Mb.
#558788
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   98
Bog'liq
ToirovO

 
КИРИШ 
Ўзбекистон мустақиллигининг дастлабки йиллариданоқ 
давлат рахбариятининг энергетика сиѐсати мамлакат энергети-
ка хавфсизлигини таъминлаш ҳамда миллий энергетика имко-
ниятларидан жамиятнинг ижтимоий ва иқтисодий муаммо-
ларини ҳал этиш учун фойдаланишга қаратиб келинмоқда. 
Бозор муносабатлари асосидаги иқтисодиѐтни шаклланиш 
шароитида давлат саноатининг асосий тармоқлари, хусусан, 
ѐқилғи-энергетика мажмуаси конхоналарига катта ѐрдам 
кўрсатиб келди [1]. Бу борадаги давлат сиѐсати энергетика 
стратегиясининг асосий йўналиш ва мақсадларини белгилаб 
берди. Бу борада янги иссиқлик электр станциялари (ИЭС), 
блоклари барпо этилди, минглаб километрли юқори кучла-
нишли электр узатиш линиялари қурилди.
Замонавий Ўзбекистон ривожланган энергетика тизимига 
эга. Давлатимиз табиий газ қазиб олиш ҳажми бўйича 
жаҳондаги ўнта энг йирик газ ишлаб чиқарувчи давлатлар 
сафидан жой эгаллаган. Марказий Осиѐ давлатлари энергетика 
тизимлари электр энергия ишлаб чиқарадиган қувватларининг 
50% Ўзбекистон ҳудудида жойлашган [1]. 
Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Президенти 
давлатимиз энергетикаси ходимлари олдига қўйган стратегик 
вазифалар шундаки, халқимиз бойлиги бўлган табиатнинг энер-
гия ресурсларини самарали ишлатиш йўлларини аниқлашдан 
иборат.
Дунѐнинг ҳозирги замон иқтисодиѐти қадим замонлардан 
заҳираланиб, жамланиб келаѐтган нефть, табиий газ, кўмир ва 
бошқа қазилма бойликларга боғлиқ. Ҳаѐтимиздаги ҳар бир 
ҳаракат, воқеа, ҳодиса: инсон туғилиши, унга кўрсатилаѐтган 
хизматлар, кундалик емиш тайѐрлашдан бошлаб, саноат корхо-
наларида маҳсулот ишлаб чиқаришгача бўлган жараѐнлар, шу 
мерос - бойликни ѐқиш билан боғлиқ. Асосий муаммо шундаки, 
ушбу ресурс - қиммат баҳо бойлик қайта тикланмайди. Эртами, 



кечми, одамзот бу бойликни тўла тўкис Ер бағридан қазиб 
олади, ѐқиб юборади. Бундай вазиятда келажак авлоднинг 
(балки бизларнинг баъзиларимиз ҳам) ҳаѐти қандай энергия 
манбаларига асосланади?
Ёқилғи ѐқиш жараѐнининг табиатга салбий экологик таъси-
рини ҳам ѐддан чиқармаслик лозим. Атмосфера таркибидаги 
парник газларининг ортиб бориши сайѐрамизда ўртача ҳарорат-
нинг ортишига олиб келади. Ёқилғини ѐқишда ҳосил бўлган 
маҳсулотлар атмосферанинг ифлосланишига олиб келади.
Дунѐ бўйлаб нефть, кўмир ва табиий газ заҳираларининг 
йилдан йилга камайиб бориши глобал энергетик ҳалокатга олиб 
келиш хавфини туғдирмоқда. Давлатимиз электр станцияла-
рида 2016 йилда ишлаб чиқарилган электр энергиянинг 85% 
дан кўпроқ қисмини органик моддалар ѐқиш йўли билан ишлаб 
чиқарилган [2] эканини эътиборга олсак, муқобил энеретика ва 
энергия тежамкор технологиялар жорий этиш - давлатимиз 
иқтисодиѐти порлоқ кележагининг пойдевори эканлигига иқрор 
бўламиз.
Шу кунгача, қайта тикланадиган энергия манбалари катта 
аҳоли пунктлари, ташкилот ва саноат корхонаси эҳтиѐжларига 
жавоб бера оладиган катта ҳажмдаги энергияни мунтазам 
ишлаб чиқаришини таъминлай олмайди [1], деб ҳисобланиб, 
автоном режимда ишлатиб келинмоқда. Бунга, қайта тиклана-
диган энергия манбаларининг ишлаш режимлари ва уларда 
электр энергияни ҳосил қиладиган бирламчи энергия (қуѐш, 
шамол) параметрларининг кам ўрганилганлиги сабаб бўла 
олади.
Инсониятга электр энергия олиш мақсадида қуѐш электр 
станциялари (ҚЭС) ва шамол электр станциялари (ШЭС) 
хизмат қилиб келмоқда. Денгиз тўлқини ва Ернинг чуқур 
қаъридаги иссиқликдан фойдаланилган геотермал станциялар 
ҳамда гидро электр станция (ГЭС)лар илгаридан маълум. Улар 
ѐрдамида электр энергия ишлаб чиқариб, аҳоли эҳтиѐжлари 
қондирилишига нима тўсқинлик қилади? 
Аслида, муқобил энергетиканинг муаммолари анчагина [3]. 
Масалан, энергетик ресурсларнинг географик жойлашганлик 
муаммоси: ШЭС фақат қаттиқ шамол бўлган ҳудудларда 



қурилади; ҚЭС - булутли кунлар сони минимал бўлган; ГЭСлар 
йирик дарѐларга қурилади. Нефть ва газ конлари ҳамма ерда 
бўлавермайди, аммо уларни транспорт (қувурлар) ѐрдамида 
етказиш имконияти мавжуд. 
Муқобил энергетиканинг иккинчи муаммоси – ишлаб 
чиқарилган электр энергиянинг барқарор эмаслигидир: ШЭСла-
рида электр энергия ишлаб чиқариш шамолнинг параметр-
ларига боғлиқ - шамол тезлиги ва босими ўзгарувчан ѐки 
буткул шамолсиз вақтларни кузатиш ҳам мумкин; ҚЭСи булут-
ли кунларда ѐмон ишлайди, тунда эса мутлақо ишламайди.
На қуѐш ва на шамол электр энергия истемолчилари 
эҳтиѐжини «эътибор»га олмайди. Аксинча, иссиқлик электр 
станциялари (ИЭС) ва атом электр станциялар (АЭС)да электр 
энергия ишлаб чиқариш ўзгармас ҳолатда доимо ушлаб туриш 
ва енгил бошқариш мумкин. Бундай муаммони ечиш учун жуда 
катта миқдордаги электр энергияни заҳиралаш имкониятини 
берувчи аккумуляцион электр станциялар (АЭС) қуриш тақозо 
этилади. Бироқ, муаммонинг бундай ечими электр энергия 
нархини кескин ошириб юборади. 
Ўзбекистон олимлари тадқиқотлари натижасида шамол 
тезлиги кенг диапазонда ўзгариши билан стабил (ўзгармас) 
миқдордаги электр қувватини олиш имкониятларини берувчи 
ШЭСи яратилди, нисбатан арзон харажатлар билан кундузи 
электр энергияни заҳиралаб, истемолчига зарур бўлган вақтда 
етказиб берувчи ҚЭС-ларини яратиш устида илмий-амалий 
ишлар олиб борилмоқда.
Ривожланган давлатларда қайта тикланадиган энергия ман-
балари эксплуатацияси тажрибасиини ўрганиш шуни кўрсат-
дики, қуѐш, шамол энергияларидан фойдаланиб, энергетика 
тизимига электр энергияни узатувчи катта қувватли станция-
лардан ҳам фойдаланиш мумкин экан. 
Юқоридагиларни эътиборга олиб, Республика Президен-
тининг 26.05.2017 йилдаги ПП-3012-сонли «2017-2021-
йилларда қайта тикланувчи энергетика, иқтисодиѐт соҳалари ва 
социал тармоқда энергия самарадорлигини янада ошириш 
бўйича чора-тадбирлар дастури ҳақида» фармойишида 2021 
йилда анъанавий энергетика манбалари ўрнатилган қуввати 



4218,6 МВт бўлган ИЭС ишга тушириш ҳамда гидроэнергетик 
станциялар 1000 МВт, қуѐш электр станциялари (ҚЭС) 300 
МВт ва қуввати 102 МВт бўлган ШЭС ишга тушириш белгилаб 
қўйилди. 
Монография уч қисмдан иборат бўлиб, биринчи қисмда 
шамол электр қурилмалари ва станциялари, шамол энер-
гетикаси ривожланиши, конструкциялари ва назарий асослари, 
энергетик тавсифлари, иккинчи қисмда гидро энергетиканинг 
Ўзбекистонда ривожланиши, кичик ГЭС лар турлари, тузилиш 
ва ишлаш принципи, тўғонли ва тўғонсиз мини- ва микро-ГЭС,
 
гидро аккумуляцион электр станциялар, кўчма микро-ГЭС, 
ГЭС ва ШЭС лар синхрон ва асинхрон генераторларини 
бошқариш усуллари, учинчи қисмда қуѐш энергетикаси, унинг 
умумий тушунчалари, фото элементлар тузилиши ва ишлаш 
принципи, қуѐш электр станциялари турлари, схемалари, 
ишлаш принциплари ва дунѐдаги энг катта қувватли ҚЭС лари 
ҳақида маълумотлар келтирилган. 
Биринчи ва иккинчи қисм
Биринчи қисмнинг биринчи боблари, ҳамда иккинчи қисми
К.Т.Алимходжаев, биринчи қисмнинг иккинчи боби, иккинчи 
қисмнинг 12 ва 13 боблари Ш.К.Алимходжаев ва иккинчи 
қисмнинг 8- ва 9-боблари, ўнинчи қисми О.З.Тоировлар 
томонидан ѐзилди.
 
Муаллифлар 




Download 5,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish