1.2. Шамол энергетикасининг кейинги 30-40 йиллардаги
ривожланиши
Шамол энергетикаси ривожланишининг юқорида келти-
рилган сабаби, нефтни импорт қилиш муаммосидан ташқари,
халқаро ҳамжамиятни бошқа масала ҳам қизиқтириб қўйган
эди. Бу масала, планетанинг ҳолати - углерод диоксиди
эмиссиясидир. Шамол қурилмалари инсоният олдидаги турган
умумий масала: энергетика ва экология масаласини тубдан ҳал
қилиш имкониятини беради. Бунда ШЭС ѐрдамида электр
энергия ишлаб чиқарилиб, амалдаги электр энергетика тизими
тармоқларига етказиб бериш масалалари кўндаланг қўйилди.
Юқорида келтирилган шамол энергетикаси ривожланиши
даврини мана шу характери бўйича тавсифлаб кўрайлик.
Бу даврни аниқ тўрт босқичга ажратиб ўрганиш мумкин:
I босқич - 1981-1990 йиллар; II босқич - 1991-2000 йиллар;
III босқич - 2001-2010 йиллар; IV босқич - 2010 йилдан
кейинги давр.
15
I босқич даврида электр энергетика соҳаси юқори даража-
ларга этишган 14 та давлатларда шамол энергетикасининг
кескин ривожланиши бошланди. Босқичнинг якунида янги
қувватларни киритиш бўйича пешқадамлик АҚШ га (1525
МВт) мансуб бўлиб [5,6], ундан сўнг Дания (310 МВт) ва
Германия (60 МВт) юқори поғоналарни эгаллади. Ушбу
кўрсаткичларни 1.1-жадвалда кўриш мумкин.
Дунѐда 1990 йилгача ишга туширилган
ШЭС қувватлари
1.1-жадвал
№ Мамлакат
1990 кўрсаткичи, (МВт)
1. АҚШ
1525
2. Дания
310
3. Германия
60
4. Нидерландия
49
5. Ҳиндистон
20
6. Испания
9
7. Буюк Британия
6
8. Бельгия
5
9. Швеция
5
10. Италия
4
11. Канада
3
12. Греция
2
13. Португалия
2
14. Япония
1
15. Бошқа давлатлар
1
Жадвалдан кўринадики, ШЭС ривожланишининг 1 босқи-
чида собиқ Совет Иттифоқида ушбу соҳада етакчи ўринда
бўлган 15 нафар давлатлар қаторига ҳам кирмаган. Бунга сабаб,
сиѐсий иқтисодий вазиятнинг мураккаблига ва давлатнинг шу
ўн йилликда инқирозга учраганлигидир. 1987 йил 17
сентябридаги СССР Министрлар Совети №1052 фармойишида
кўзда тутилган вазифалар эса чириѐтган ҳокимликнинг давр
16
илғор ғояларини амалиѐтга татбиқ этиш йўлидаги чорасиз
ҳаракати эди. Шу даврга келиб СССР мелиорация ва сув
хўжалиги вазирлиги «
Ветроэн
» илмий-ишлаб чиқариш бир-
лашмаси мавжуд бўлиб, унга 100 кВт гача бўлган қувватдаги
автоном ШЭҚни ишлаб чиқиш ва халқ хўжалигига татбиқ этиш
ишларини бошқариш вазифалари юклатилган эди.
Шу даврга келиб автоном ШЭС ни ишлаб чиқарувчи кичик
корхона мавжуд эди. Фармойишга кўра уни кескин кенгай-
тириш, ҳамда 1988-1990 йилларда қуввати 100 кВт гача, уму-
мий қуввати 67 МВт бўлган 14,3 мингта, 1991-1995 йилларда
эса умумий қуввати 217 МВт бўлган 43 мингта ШЭС комп-
лектини яратиш назарда тутилган эди. Тармоқ билан параллел
уланиб, унга электр энергия узатувчи ШЭС тизимларига
келадиган бўсак, фармойиш чиқарилган вақтда бундай
ШЭСларини қуриб жойлаштириш бўйича жиддий илмий
тадқиқотлар бўлмаган, ҳамда ШЭСларининг конструкцияси
бўйича ишлар ва ишлаб чиқариш базаси ҳам мавжуд бўлмаган.
Ҳукумат фармойиши тайѐрланиш жараѐнидаѐқ бажарил-
маслиги аниқ бўлган, чунки «
Ветроэн
» илмий-ишлаб чиқариш
бирлашмаси раҳбарияти ҳукумат фармойишини тайѐрлаган
ташаббускор гуруҳ аъзоларидан бири бўлса ҳам, унинг ўзи на
илмий, на техник ва на ташкилий жиҳатдан қўйилган
масалаларни ечишга тайѐр эмас эди.
СССР энергетика ва электрлаштириш вазирлигида вазир
ўринбосари Дьяков А.Ф. бошчилигида қуввати 250 ва 1000 кВт
бўлган ШЭҚ ва қуввати 22 МВт бўлган Қолмиқ ШЭС лойиҳаси
тайѐрланди. Москвадаги «
Радуга
» конструкторлик бюросида
Россия ФА академиги Селезнев И.С. раҳбарлигида 1,0 МВт
қувватли биринчи агрегат лойиҳаланиб, ишлаб чиқилди ва
кейинчалик Қолмиқ ВЭС да монтаж қилинди. Бироқ, лойиҳани
маблағ билан таъминлаш ишлари бажарилмаганлиги сабабли,
шамол электр станцияси қурилиши узоқ йилларга тўхтатиб
қўйилди. Ҳозирги кунда ҳам Россия мутахассислари олдида шу
масала – ҳозирги замон шамол электр қурилмалари тизими иш-
лаб чиқаришни ташкил этиш масаласи ўз ечимини топа
олмаяпти.
17
Шамол энергетикаси ривожланишининг II босқичида ШЭҚ
га эга бўлган давлатлар сони камида 35 нафарга етди. Биринчи
ўринга Германия (2000 йилда 6113 МВт) чиқиб олди ва 2008
йилга қадар биринчи ўринни эгаллаб келди, АҚШ (2578 МВт)
пешқадамликни сақлаб қола олмади ва иккинчи ўринга тушиб
қолди. Учинчи ва кейинги ўринлар қуйидагича тақсимланди:
Дания (2301 МВт), Испания (2235 МВт), Ҳиндистон (1214
МВт), Нидерландия (446 МВт), Италия (427 МВт), Буюк
Британия (406 МВт), Хитой (316 МВт), Швеция (231 МВт),
Греция (189 МВт), Канада (137 МВт), Япония (125 МВт),
Ирландия (118 МВт), Португалия (100 МВт), Австрия (77 МВт),
Миср (68 МВт), Франция 60 МВт), (Марокко (54 МВт), Коста-
Рика (51 МВт), Украина (40 МВт), Финляндия (38 МВт), Янги
Зеландия (35 МВт), Австралия (21 МВт), Бразилия ва Филип-
пин (20 МВт дан), Туркия (19 МВт), Аргентина (14 МВт),
Бельгия ва Норвегия (13 МВт дан), Эрон ва Тунис (11 МВт
дан), Жанубий Корея ва Мексика (8 МВт), Россия (7 МВт),
Польша (5 МВт) ва бошқа давлатлар (125 МВт).
Учинчи босқичда ШЭҚ га эга бўлган давлатлар сони 76
нафарга етди, 2008 йилнинг охирига келиб 12 давлатлардаги
умумий ўрнатилган қувватлар 1500 МВт дан ортиб кетди ва яна
тахминан олти давлатда ўрнатилган қувватлар 2009 йилда 1000
МВт дан ортиб кетди. 2008 йилда АҚШ ШЭС ўрнатилган
қувватлари бўйича яна биринчи ўринга чиқиб олди. 2006 ва
2007 йилларда ШЭС ишлаб чиқарган электр энергия барча
ишлаб чиқарилган электр энергиянинг: Данияда (21,4% ва
21,22%), Испанияда (8,8% ва 11,76%), Португалияда (7,0% ва
9,26%), Германияда (7,0% ва 7,0%) ҳамда дунѐ бўйича 1%
улушини ҳосил қилди.
Шундай қилиб, дунѐдаги барча давлатларда ШЭСнинг
ўрнатилган қувватлари 1985 йилда 1,1 ГВт дан, 2008 йилда
121,2 ГВт гача ортди. Ушбу кўрсаткичнинг 2001 йилдан 2008
йилгача бўлган даврдаги аввалги йилдагига нисбатан ўртача
йиллик ортиши 26,2 % ни ташкил этди. ШЭС нинг бундай ўсиш
суръатини фақат фото электрик қурилмалар ўрнатилган
қувватлари ўсиш суръати билан таққослаш мумкин, холос. Бу,
на фақат ШЭС га бўлган эҳтиѐжнинг баланд эканлигини
18
кўрсатади, балки, ШЭС ларини татбиқ этиш ишлари муваффа-
қиятли олиб борилаѐтган давлатларда чуқур ўйлаб режала-
наѐтган давлат сиѐсатининг натижаларини ҳам билдирали.
Саноатнинг ҳар бир соҳасидаги корхоналарни тавсифлашда
биринчи ўн нафарини (top ten) келтириш қабул қилинган. 2008
йил шамол энергетикасида ушбу «ўнлик» қуйидаги кўринишда
бўлади. АҚШ (умумий ўрнатилган қуввати - 25170 МВт),
Германия (23903 МВт), Испания (16740 МВт), Хитой (12210
МВт), Ҳиндистон (9587 МВт), Италия (3736 МВт), Франция
(3404 МВт), Буюк Британия (3287 МВт), Дания (3160 МВт),
Португалия (2862 МВт).
2008 йил шу билан эсда қоларли бўлдики, биринчи марта
етакчи ўн икки давлатда ШЭС ўрнатилган қувватлари 1,5 ГВт
дан ортиб кетди. 2008 йилда АҚШ да 8 ГВт ли ШЭС
ўрнатилди. Шуни таъкидлаш муҳимки, «ўнлик» давлатлари
орасида ҳам ривожланган, ҳам кўпгина қитъалардан бўлган
ривожланаѐтган давлатлар мавжуд. Энг муҳими шундаки, улар
орасида ўзларининг энергия ресурслари билан таъминланган
давлатлар ҳам мавжуд.
Тўртинчи босқичда ШЭҚ га эга бўлган давлатлар сони 100
нафардан ортиб кетди. XXI аср бошларига келиб шамол
энергетикаси электр энергетика соҳасининг ривожланишидаги
тўлақонли ва сезиларли йўналишига айланди.
Айрим давлатларнинг шамол энергетикасидаги ютуқларини
эътиборга олиб, бир қатор халқаро ташкилотлар: Европа шамол
энергетикаси ассоциацияси (
EWEA
), энергетика ва ривожланиш
форуми (
Forum for Energy and Developmant
) ва
Х
алқаро
Гринпис (
Greenpeace International
), мақсади 2020 йилга бориб
электр энергия ишлаб чиқаришдаги шамол энергетикасининг
улушини 10% га етказиш бўлган «
Wind Force 10
» лойиҳасини
қабул қилдилар. Бунда, дунѐ бўйича умумий ишлаб
чиқарилаѐтган электр энергия миқдори 1999 йилдаги 14919
ТВт·с ўрнига 2020 йилга бориб 27351 ТВт·с ни, яъни тахминан
2 марта ортиши назарда тутилади. Ушбу дастур қабул қилиниш
вақтида бундай қўйилган масала мутахассислар томонидан
бажариб бўлмайдигандек туюлди. Бироқ, кейинги таҳлил ва
мониторинглар шуни кўрсатдики [6], 1999-2007 йиллар даврида
19
шамол энергетикасининг ривожланиши илдам одимлар билан
борди. Масалан, 2007 йилда дастур бўйича ўрнатилган қувват
85407 МВт бўлса, аслида бу қиймат 94123 МВт ни ташкил этди.
Do'stlaringiz bilan baham: |