20-маъруза.
ОРГАНИК БИРИКМАЛАР АСОСИДАГИ КОРРОЗИЯБАРДОШ НОМЕТАЛЛ МАТЕРИАЛЛАР
14.1. Полимер материаллар.
14.2. Оддий полимеризацион пластик массалар.
14.3. Мураккаб поликонденсацион пластик массалар.
Таянч сўзлар: полиэтилен, полипропилен, полиизобутилен, поливинилхлорид, полистирол, трифторхлорэтилен, трифторхлорэтилен, тетрафторэтилен, термореактив полимерлар, Винипласт, политетрафторэтилен, фенол-формальдегид, фенопластлар, асботола, фаолит, текстолит, силикон, эпоксид смолалари, синтетик каучук, наирит, бутилкаучук, фторкаучук, эбонит.
14.1. Полимер материаллар.
Органик бирикмалар асосида кўпсонли коррозиябардош материаллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Бирламчи бирикмаларнинг хилма-хиллиги, улар комбинацияси вариантларининг кўплигини инобатга олиб айтиш мумкинки, бундай материаллар сони саноқсиз ва келгусида яна ортади. Шунинг учун бундай бирикмаларнинг асосий синфлари ва уларнинг вакиллари ҳақида тўхталиш мақсадга мувофиқдир.
Кимёвий машинасозликда пластик массалар, каучуклар асосидаги материаллар ва кўмир-графит материаллар кенг қўлланилади.
Полимер материаллар юқори молекулали органик бирикмалардан тайёрланади. Бирламчи хом ашё сифатида одатда паст молекулали бирикма-лар хизмат қилади. 14.1-жадвалда амалда қўлланиладиган дастлабки бирикмалар ва юқори молекулали органик бирикмаларнинг такрорланадиган звенолари келтирилган.
14.1-жадвал
Дастлабки бирикмалар ва юқори молекулали органик бирикмаларнинг такрорланадиган звенолари
-
№
|
Полимернинг номи
|
Дастлабки полимер
|
Такрорланадиган звено
|
1.
|
Полиэтилен
|
СН2 = СН2
|
– СН2 – СН2 –
|
2.
|
Полипропилен
|
СН3 – СН = СН2
|
|
3.
|
Полиизобутилен
|
|
|
4.
|
Поливинилхлорид
|
СН2 = СНС1
|
|
5.
|
Полистирол
|
|
|
6.
|
Фторопласт-3
(трифторхлорэтилен)
|
CF2 = CFC1
|
|
7.
|
Фторопласт-4
(тетрафторэтилен)
|
CF2 = CF2
|
– CF2 – CF2 –
|
Макромолекулалар чизиқли, тармоқланган ёки фазовий структурага эга бўлиши мумкин. Иситилганда пластик бўлиб, совитилганда яна қайтиб қаттиқ ҳолатга ўтадиган юқори молекулали бирикмалар термопластиклар дейилади.
Қиздирилганда қаттиқ ҳолатга ўтиб, совитилганда ўзининг дастлабки ҳолатига қайтмайдиган полимерлар – термореактив полимерлар дейилади. Улардан сунъий толалар, плёнкалар олиб бўлмайди.
Коррозияга қарши техникада энг кўп фойдаланиладиган термопластлар сифатида полиэтилен, полипропилен, фторопласт, поливинилхлорид и полиизобутиленларни кўрсатиш мумкин.
Реактопластлар асосидаги кимёвий чидамли қопламаларнинг асосий қисми таркибида полимер асос сифатида эпоксидли, фенолформальдегидли, эпоксин қоришмали, полиэфирли ва винилэфирли смолаларни, шунингдек паст молекуляр ҳамда юқори молекуляр карбо- ва гетерозанжирли каучуклар: полибутадиен, хлорпренни сақлайди.
Реактопластлар асосидаги материаллар юқори агрессивликка эга бўлган муҳитларда ишлаш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган чоксиз, монолит қопламалар ҳосил қилиш имконини беради. Бундай материаллардан кўп қаватли полимер конструкциялар олиш мумкин. Масалан, кимёвий агрессив муҳитлар шароитида ишлатиладиган технологик жиҳозларнинг ички сиртини ҳимоялашга мўлжалланган, қалин қаватли (1-2 мм) полимер қопламасидан иборат «ВИКОР» антикоррозион қопламалар тизими бунга мисол бўлади.
Юқори полимер бирикмалар конструкцион материаллар, футерловчилар, локлар, пасталар сифатида кўплаб ишлаб чиқарилади.
Полимерларнинг хоссалари уларнинг кимёвий таркиби, молекуляр массаси, макромолекулалар шакли, структураси, дисперслиги ва шу кабиларга боғлиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |