15.3. Пассивлаш.
Коррозидан ҳимоялашнинг самарали усулларидан яна бири металларни пассивлаштириш яъни уларга хроматлар ва нитратлар эритмасида ишлов беришдир. Рухланган буюмларни пассивлаштириш учун 8–10мл/л концен-трацияли H2SO4 ва 200 г/л – Na2Cr2O7·2H2O эритмаларидан фойдаланилади.
Ишлов бериш вақти 5–50 с бўлиб, плёнканинг ранги ушбу вақтга боғлиқдир.
Тутиб туриш вақти 5 с бўлганда плёнканинг ранги камалаксимон, яшил тусли бўлиб, унинг массаси 0,9–1,2 г/м2 ни ташкил қилади. Вақтни ундан кейинги ошириш рангнинг сариқдан жигаригача ўзгаришига олиб келади.
Алюминийни пассивлаштириш учун калий бихромати (200 г/л) ва 2 мл/л HF эритмаси ишлатилади.
Хроматли эритмаларда мисни пассивлаштириш SO2 буғлари ва нейтрал туз эритмалари муҳитидаги буюмларни коррозиядан ҳимоялашда айниқса яхши самара беради.
Пўлат деталларга 60–90 % ли натрий нитрити эритмасида ишлов берилганда улар икки йилгача зангламайди.
15.4. Анодлаш.
Алюминий сиртида оксид плёнкаларини ҳосил қилиш жараёни анодлаш дейилади. Одатдаги шароитларда алюминий сиртида Al2O3 ёки Al2O3·nH2О оксидларининг юпқа плёнкалари мавжуд бўлсада, улар алюминийни коррозиядан ҳимоялай олмайди. Ўраб турган муҳит таъсири туфайли алюминий уқаланиб кетадиган оқ коррозия маҳсулотлари билан қопланади. Қалин оксид плёнкаларини сунъий равишда ҳосил қилиш жараёни кимёвий ва электрокимёвий усулларда амалга оширилади.
Алюминийга анодли ишлов беришдан ҳосил бўлган плёнка етарлича қалинликка ва бир қатор муҳим хоссаларга эга. Бу плёнкалар металлни коррозиядан ҳимоялаб, лок-бўёқ қопламалар учун яхши тагир вазифасини бажаради. Анод плёнкалари ейилишга чидамли, юқори электр қаршиликка эга ва яхши бўялиши сабабли анодланган алюминий бумларга чиройли ҳамда нафис кўриниш бера олади. Анодли оксидлаш учун икки турдаги электролит-лардан фойдаланилади:
кучсиз (бор, вино, лимон) кислоталарнинг эритмалари:
сулфат, хром, шовул (оксалат) кислоталарнинг эритмалари.
Бу эритмаларда 1 дан 50 мкм гача қалинликдаги говак плёнкаларни олиш ммумкин. Ҳимоя хусусиятларини яхшилаш учун оксидланган буюмлар олдин буғ ва иссиқ сув билан, сўнгра эса хроматлар ва бихроматлар эритмасида ишлов берилади. Буғ билан ишлов берилганда плёнка ғовакликларида алюминий гидроксиди, хромли эритмаларда эса янада чидамли (А1О)2CrO4 кўринишидаги бирикмалар ҳосил бўлади.
Алюминий сиртида оксид анодли оксидланиш натижасида ҳосил бўлади:
2А1 + ЗН2О = А12О3 + 6Н+ + 6е
Бу плёнка икки қаватдан иборат бўлади: бевосита металл сиртига ёпишган 0,01-0,1 мкм қалинликдаги зич барер қавати ва қалинлиги 200-400 мкм гача борадиган ташқи ғовак қатлами.
Алюминий ва унинг қотишмаларини кимёвий оксидлаш қуйидаги таркибдаги ишқорий хромли эритмаларда (г/л) 90–95°С ҳароратда, 5–10 минут давомида амалга оширилади. Бунда механик ва диэлектрик хусусият-лари унчалик юқори бўлмаган 3–4 мкм қалинликдаги плёнкалар ҳосил бўлади. Жараён оддий, тез амалга ошадиган ва махсус қурилмаларни талаб қилмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |