15.2-расм. Металл қопламаларининг асосий металлган нисбатан
анодли (а) ва ктодли (б) таъсирини тушинтириш схемаси.
15.6. Рухлаш ва кадмийлаш
Рух арзон ва танқис бўлмаган металлдир. Рух қопламалари машина деталларини, қувур ўтказгичларни ва пўлат листларни коррозиядан ҳимоялаш учун хизмат қилади. У асосий буюмларни механик ва электроким-ёвий усуллар билан ҳимоялайди, чунки ғовак ва яланғоч жойлар бўлганда рух емирилиб, пўлат асос коррозияланмай қолади. Рух қопламалари етакчи ўринни эгаллайди. Барча пўлат буюмларнинг тахминан 20 % рух ёрдамида коррозиядан ҳимояланади, бунинг учун дунёда ишлаб чиқариладиган рухнинг деярли 50 % галваник қопламаларга сарфланади.
Охирги йилларда рух асосидаги Zn-Ni (8–12% Ni); Zn-Fe; Zn-Co (0,6–0,8% Co) қотишмалардан галваник ҳимоя қопламалари яратиш борасида катта ишлар амалга оширилди. Натижада қопламаларнинг коррозиябардош-лиги 2–3 мартага оширилди. Рухлаш кислотали, цианидли ва бошқа рухли электролитларда амалга оширилади. Рухнинг ўтириши ток бўйича юқори чиқиш орқали амалга оширилади. Рух қопламалари юқори даражадаги тозалиги, кимёвий бардошлилиги ва яхши механик хусусиятлари билан ажралиб туради.
Рухли комбинацион электрокимёвий қопламалар (КЭҚ) ҳам самарали ҳимоя воситаси ҳисобланади. Сулфат электролитига 0,4-0,5 масс.% кроунд қўшиш орқали яхшигина КЭҚ олиш мумкин. Цинкат электролити билан никелли карбонил кукуни ёрдамида таркибида 6–12 масс.% никел бўлган КЭҚ олинади. Рух асосида капрон ва полиамид каби полимерларнинг заррачаларини қўшиб, уларнинг улуши 0,9–3,1 мас.% бўлган КЭҚ ҳосил қилинади. Бундай қопламалар кислотали муҳитларда соф рухга нисбатан 1,5 марта чидамлидир.
Кадмий темирга нисбатан рухга қараганда янада яқинроқ потенциалга эга. Кадмийли ҳимоянинг характери коррозион муҳитнинг табиатига боғлиқ. Хлор-ионлари мавжуд бўлган нам атмосферада кадмийнинг потенциали темирнинг потенциалига қараганда электр-манфийроқ бўлиб қолади ва кадмий металлни коррозиядан электрокимёвий йўл билан ҳимоялайди. Кадмий анча танқис ва юқори даражада заҳарли бўлганлиги сабабли ундан ўта муҳим деталларни ҳимоялашдагина фойдаланилади.
Рухлаш ва кадмийлаш учун ҳозирги пайтда қўлланиладиган электролит-ларда металл оддий тузлар ёки комплекс бирикмалар кўринишида қўшилади. Бунда сулфат электролитлари энг кўп тарқалгандир. Уларнинг таркиби (г/л) 15.1-жадвалда келтирилган.
15.1-жадвал
Рухлаш ва кадмийлаш учун қўлланиладиган электролитларнинг таркиби (г/л)
№
|
Рухлаш
|
Кадмийлаш
|
1.
|
ZnSO4 — 200–250
|
CdSO4 — 40–60
|
2.
|
Na2SO4 — 50–100
|
(NH4)2SO4 — 240–250
|
3.
|
Al2(SO4)3 — 20–30
|
Препарат ОС-20 — 0,7–1,2
|
4.
|
Декстрин 8–10
|
Диспергатор НФ — 50–100
|
5.
|
pH=3,5–4,5
|
Уротропин — 15–20
|
Рухлаш жараёнида катод токининг зичлиги 100–400 А/м2, кадмийлаш пайтида эса бу кўрсаткич 80–20 А/м2 ни ташкил қилади. Ҳар иккала жараён учун электролитнинг ҳарорати — 5–30°С.
Do'stlaringiz bilan baham: |