O`zbekiston respublikasi oliy va o`rta maxsus ta`lim vazirligi toshkent davlat texnika universiteti “Geologiya qidiruv” fаkultеti “Nеft va gazni qayta ishlash ob’ektlari” kаfеdrаsi «korroziyadan himoya qilish»



Download 6,18 Mb.
bet100/181
Sana28.05.2023
Hajmi6,18 Mb.
#945509
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   181
Bog'liq
MAJMUA KORROZIYA 1

15.2. Оксидлаш.
Металл буюмлар сиртида оксид плёнкаларни ҳосил қилиш жараёни – оксидлаш дейилади. Оксидлашнинг замонавий усули – ишқорли эритмаларда деталларни кимёвий ва электрокимёвий ишлов беришдир.
Электрокимёвий оксидлаш 4 % ли, 65–120°С ҳароратдаги ўювчи натрий (каустик сода) эритмасида 2,5 дан 10 А/дм2 гача бўлган анод токи зичлигида олиб борилади. Бундай жараённинг давомийлиги 60 минутдан ошмайди.
Кетма-кет босқичларда ҳосил бўладиган темирнинг магнитли оксидидан сифатли қоплама юзага келади:
Fe → Na2FeO2 → Na2Fe2O4 → Fe3O4
Қора металларни оксидлаш қорайтириш (зоклаш) деб номланади. Қорайтириш қуйидаги такибли эритмада амалга оширилади (г/л): NaOH — 600–700; NaNO2 — 200–250; NaNO3 — 50–100. Ҳарорат – 135-145°С, жараённинг давомийлиги 30–90 минутни ташкил қилади. Бу жараёнда темирнинг эриши Na2FeO2 ва Na2Fe2O4 бирикмаларининг ҳосил бўлиши билан боради, улардан эса темир оксиди плёнкаси вужудга келади:
Na2FeO2 + Na2Fe2O4 + 2H2O = Fe3O4 + 4NaOH
Оксид плёнкасининг ранги кам улеродли пўлатларда тим қора, юқори углеродли пўлатларда эса – кулранг сояли қора рангда бўлади. Коррозияга чидамлилигини ошириш учун оксидланган буюмлар 2–3% ли қайноқ совунли эритмада 2–3 сақланади, сўнгра эса 105–120°С температурадаги минерал-лашган трансформатор ёки машина мойига 5–10 минут давомида туширилади. Шундан сўнг плёнка тиниқ, ялтироқ ва текис қора тусга киради.
Шу йўл билан магнийли қотишмаларни ҳам хромкислотали электролит-ларда оксидлаб, кейинчалик лок-бўёқ қопламалари суркалади. Оксид плёнкаларининг қалинлиги одатда 0,8-1,5 мкм ни ташкил қилади.
Сирт оксид плёнкаларнинг коррозиябардошлик хусусиятлари жуда юқори бўлмаганлиги сабабли бу усулнинг қўлланилиш соҳаси унча кўп эмас.
Оксид плёнкалари билан қоплаш асосан декоратив ишлов бериш мақсадида амалга оширилади. Деярли барча ўқотар қуроллар ва аниқ ўлчовчи асбоблар шу йўл билан қорайтирилгани боис, улар узоқ вақт сақланадиган нафис ва чиройли қора рангда бўлади. Шу билан бир қаторда улар жуда юпқа (1,0–1,5 микрон) бўлганлиги учун буюмнинг ўлчамларига таъсир қилмайди.



Download 6,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   181




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish